• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавирусни тезкорроқ даволаш усули топилди, Хитойда 1 миллиарддан ортиқ вакцина қўлланилди, Францияда комендантлик соати бекор қилинди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига қараганда, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 178 491 809 кишини ташкил қилмоқда, шуларнинг 3 866 201 нафари вафот этган. Касалланиш ҳолатлари сони бўйича АҚШ (33,5 миллион), Ҳиндистон (29,9 миллион), Бразилия (17,9 миллион), Франция (5,8 миллион) ва Туркия (5,3 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Бразилияда COVID-19 қурбонлари сони 500 мингдан ошди. Вафот этганлар хотирасига Рио-де-Жанейродаги Копакабана пляжига юзлаб қизил атиргуллар ўрнатиб чиқилди, 20 июнь, 2021 йил

    Бразилияда COVID-19 қурбонлари сони 500 мингдан ошди. Вафот этганлар хотирасига Рио-де-Жанейродаги Копакабана пляжига юзлаб қизил атиргуллар ўрнатиб чиқилди, 20 июнь, 2021 йил
    Фото: Getty Images

    Британиялик олимлар COVID-19’ни тезроқ даволаш усулини топди

    Астмага қарши ингалятордан фойдаланиш COVID-19’дан тузалиш вақтини қисқартириши мумкин. Бу ҳақда Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирининг парламентдаги ўринбосари Жо Черчилль маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, ҳукумат томонидан олиб борилган тадқиқотлардан бирининг кўрсатишича, «будесонидни ютиш соғайиш вақтини ўртача уч кунга қисқартиради». Черчиллнинг қўшимча қилишича, ушбу хулосалар фақат оралиқ натижаларга асосланган бўлиб, айни пайтда бундай даволашнинг бутун фойдасини тушуниш учун тўлиқ таҳлил олиб борилмоқда.

    Таъкидланишича, аввалроқ британиялик олимлар баъзи тиш пасталари ва оғиз чайгичлар оғиз бўшлиғидаги коронавирусни 99,9 фоизга йўқ қила олишини аниқлаган эди. Бунда гап таркибида рух ва қалай бўлган пасталар ҳамда сетилперидиний хлоридини ўз ичига олувчи чайгичлар ҳақида бормоқда — ушбу микробга қарши элементни томоқ учун пастилкаларда ҳам учратиш мумкин.

    Мавзуга доир: Британиялик олимлар коронавируснинг асосий симптомлари ўзгарганини аниқлади

    Хитойда бир миллиарддан ортиқ вакцина қўлланилди

    Хитойда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналарнинг сони бир миллиарддан ошиб кетди — дунё бўйича COVID-вакциналарнинг учдан бир қисми билан айнан хитойликлар эмланган.

    Хитой ҳукумати июль ойигача аҳолининг 40 фоизини тўлиқ эмлашни режалаштирмоқда. Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси 2021 йил охиригача 70 фоиз аҳолини тўлиқ иммунизация қилиш мақсадини ўз олдига қўйган.

    Таъкидланишича, Хитойда Дельта штамми тарқалиши авж олиб кетганидан кейин эмлаш суръатлари сезиларли даражада ошди. Бунгача хитойликларнинг аксарияти касалланиш даражаси пасайгани туфайли эмланиш шарт эмас, деб ҳисоблаётган эди.

    Аҳолига мамлакатда ишлаб чиқарилган вакциналар, шу жумладан, Sinopharm ва Sinovac таклиф қилинмоқда. Одамларни эмланишга жалб қилиш учун вакцина олганларга бепул тухум тарқатилмоқда, турли харидлар учун ваучерлар берилмоқда.

    Мавзуга доир: Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида коронавирус авж олиши туфайли қатъий чекловлар киритилди

    Францияда комендантлик соати бекор қилинди

    Францияда 2020 йил октябрдан буён амал қилиб келган комендантлик соати бекор қилинди.

    Дастлаб Франция аҳолисига 18:00 дан кейин уйдан чиқиш тақиқланган эди, сўнгги ойларда эса бу вақт 23:00 этиб белгиланди.

    Охирги бир ой ичида мамлакатда коронавирус билан касалланиш даражаси сезиларли равишда пасайди. Сўнгги бир ҳафтада янги касалланиш ҳолатлари кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига тахминан 40 та ҳолатгача тушди.

    Мавзуга доир: Ҳиндистонда Тожмаҳал очилди, Францияда ниқоб режими юмшатилди, Украинада карантин ёз охиригача узайтирилди. Коронахабарлар

    Польшада уйсиз одамларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди

    Польшада мамлакатнинг доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролари эмланиши мумкин бўлган биринчи COVID-вакцинация марказлари очилди.

    Бундай акция бошланган илк шаҳарлардан бири Лодз бўлди. Шунингдек, бу ерда тиббий суғуртаси бўлмаган уйсизларни эмлаш учун кўчма вакцинация пункти ҳам иш бошлади.

    Уларни эмлаш учун Американинг Johnson & Johnson компанияси вакцинаси — Janssen қўлланилмоқда. Шу билан бирга, эмланиш ихтиёрийдир. Аммо вакцина олишни истаганлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши шарт эмас.

    Мавзуга доир: Польшада умуммиллий карантин жорий қилинди

    21.06.2021, 13:45   Изоҳ (0)   21181
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Навальнийнинг заҳарланиши юзасидан Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда

    21.06.2021, 12:27

    Ҳиндистонда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди

    21.06.2021, 10:19

    Россия элчиси АҚШга қайтиб келди. У уч ой аввал — Байден Путинни «қотил» деб атаганидан кейин чақириб олинган эди

    21.06.2021, 09:24

    «Жамики одам боласи бир вужуддир». Эронлик илк судья хонимнинг Нобель маърузаси

    21.06.2021, 07:27

    Сарсон-саргардонликка маҳкум этилган миллионлар. 20 июнь Бутун дунё қочоқлар куни

    20.06.2021, 23:58

    1,5 млн долларлик мукофот, бепул пицца ва товуқ. Жаҳонда COVID-19’га қарши эмланганлар қандай рағбатлантирилмоқда?

    20.06.2021, 19:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.