• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Грузияда пандемия бошидан буён энг оғир вазият кузатилмоқда, Исроилда болаларни беш ёшдан эмлашга рухсат берилди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 195 392 725 кишига етди, шуларнинг 4 178 439 нафари вафот этди. Касалланиш ҳолатларининг кўплиги бўйича АҚШ (34,6 миллион), Ҳиндистон (31,4 миллион), Бразилия (19,7 миллион), Россия (6,1 миллион) ва Франция (6 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Грузияда пандемия бошидан буён энг оғир вазият кузатилмоқда

    Грузия Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотларига кўра, 26—27 июль кунлари мамлакатда SARS CoV-2 вирусини юқтириш бўйича 3666 та ҳолат қайд этилди. Бу бутун эпидемия давридаги рекорд кўрсаткич.

    Сўнгги икки-уч ҳафтада, кунлик касалланишлар сони 2000 кишидан пасаймаган. Натижада расмийлар эпидемиянинг «тўртинчи тўлқини» юз бериши мумкинлиги ҳақида гапирган. Эпидемия билан боғлиқ вазиятнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланувчи COVID-тестидаги ижобий натижалар даражаси — 8,68 фоизгача етди. Бу дунёдаги энг ёмон кўрсаткичлардан биридир. Айнан шу асосий кўрсаткичга мувофиқ, Исроил, шунингдек, бир қатор Европа давлатлари Грузияни «қизил ҳудуд»га киритиб, ушбу мамлакат билан ҳар иккала йўналишдаги ташрифларни тақиқлади.

    Коронавируснинг тез тарқалиши етакчи эпидемиологларни фавқулодда ҳолатлар тўғрисида баёнот беришга ундади. Касалликларни назорат қилиш миллий маркази директори, профессор Амиран Гамкрелидзе махсус брифингда барча касалхоналар ва бошқа тиббиёт муассасалари фавқулодда режимга ўтаётганини маълум қилди. Хусусан, улар режалаштирилган операциялар ва бошқа тиббий хизмат турларига бемор қабул қилишни тўхтатади. Гамкрелидзенинг сўзларига кўра, янги юқтириш ҳолатларининг қарийб ярми «британча» ва «ҳиндча» штаммларга тўғри келмоқда.

    Грузиянинг бош эпидемиологи Паата Имнадзе бундай ўсишнинг сабаби сифатида грузияликларнинг ниқоб тақиш, оммавий зиёфатлардан воз кечиш каби бошланғич меъёрларга риоя қилмаётганини кўрсатди.

    Бундан ташқари, Имнадзе Pfizer ва AstraZeneca сингари ғарб вакциналарини кутиб, мамлакатда мавжуд Хитойнинг Sinopharm ва Sinovac вакциналари билан эмланишни истамаётган кишиларни танқид қилди. «Бир нечта яхши вакциналар орасидан бирини танлашга уринаётганлар вакцинага қарши кишилардан ҳам ёмонроқдир», — деди Имнадзе.

    Иккала эпидемиологнинг ҳам бир овоздан огоҳлантиришича, агар тестларнинг ижобий натижалари сони кунига 3-4 минг бўлиб қолаверса, «чекловларни тиклаш муқаррар бўлади». Бироқ, яқинда Бош вазир Ираклий Гарибашвили эпидемия билан боғлиқ оғир вазият ҳақида гапирганда, янги локдаунга мамлакат дош беролмаслигини тан олганди.

    Мавзуга доир: Коронавируснинг «британча» штамми Грузияда ҳам аниқланди

    Исроилда болаларни беш ёшдан эмлашга рухсат берилди

    Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларига беш ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлаш учун рухсат берди. Аммо уларни фақат COVID-19’нинг оғир шакли билан касалланиш ёки вирус туфайли ўлим хавфи мавжуд бўлган тақдирдагина эмлаш мумкин.

    «Вакцинацияни алоҳида-алоҳида кўриб чиқадиган муайян ҳолатлар мавжуд», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлигида.

    Вазирликдагиларнинг таъкидлашича, улар фақат шифокорларга тавсиялар берган, аммо маҳаллий шифокорлар ҳар бир алоҳида ҳолатда болани эмлаш масаласини мустақил ҳал қилиши лозим.

    Исроилда оммавий вакцинация 2020 йилнинг 20 декабрида бошланган. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунга келиб 5,767 миллион киши (аҳолининг 60 фоиздан кўпроғи) коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини, 5,32 миллион киши (56 фоиз) ҳар иккала дозасини олган. Исроилда июнь ойида 12-15 ёшдаги ўсмирларни эмлаш бошланганди.

    Мавзуга доир: Исроилда коронавирус янгидан авж олаётгани маълум қилинди. Мамлакатда барча чекловлар бекор қилинганди

    Ирландияда тез орада 12-15 ёшли болаларни коронавирусига қарши эмлаш бошланади

    27 июлдан мамлакатда 16-17 ёшли ўсмирларга вакцинация учун рўйхатдан ўтишга рухсат берилганди. 12—15 ёш тоифасидагиларни эмлашни бошлаш санаси кейинроқ эълон қилинади.

    Ирландия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, болаларнинг ота-оналари вакцинация ва ундан сўнг юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар тўғрисида тўлиқ маълумот олади, шунингдек, улар эмлашдан олдин «мақбул қарор қабул қилиш учун» шифокор маслаҳатини олиши мумкин бўлади.

    Ирландияда ўсмирлар Американинг Pfizer ва Moderna вакциналари билан эмланади. Ушбу препаратлар Европа Дори-дармон Агентлиги (ЭМА) томонидан 18 ёшгача бўлганларни эмлашда фойдаланиш учун тасдиқланган ягона вакциналардир. Вакцинация болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг васийлари ҳузурида амалга оширилади. Мамлакат расмийлари ўқув йилининг бошига қадар 250 мингдан ортиқ мактаб ўқувчисини эмлашни режалаштирмоқда.

    Мавзуга доир: Ирландияда карантин қоидаларини бузган сайёҳлар қамоққа олинади

    Шунингдек:
    • Швециялик экология фаоли Грета Тунберг COVID-19’га қарши эмланди. Бу ҳақда фаолнинг ўзи Twitter’да маълум қилган. У препаратнинг биринчи компонентини олган, аммо қайси препарат билан эмланганини айтмаган. Таъкидлаш жоизки, Швецияда коронавирусга қарши қуйидаги вакциналар тасдиқланган: Moderna, AstraZeneca, Pfizer / BioNTech. Грета дунёнинг вакцина олиш имкониятига эга қисмида яшаётганидан миннатдор эканини билдириб, дунё бўйлаб вакциналарнинг тарқалиши жуда нотекис эканини қўшимча қилган. The New York Times газетасининг статистик маълумотларига кўра, дунёдаги коронавирусга қарши вакциналарнинг 84 фоизи юқори ва ўрта юқори даромадли мамлакатларда ишлатилган.
    • Кувайт ҳукумати 1 августдан фақат COVID-19’га қарши эмланган фуқароларга мамлакат ташқарисига чиқишга рухсат берилишини эълон қилди. Шунингдек, фуқаролар Кувайтда тасдиқланган вакциналардан бири билан эмланган бўлиши лозим. Ушбу талаблар 16 ёшгача бўлган болаларга, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эмлаш мумкин эмаслиги тўғрисидаги гувоҳномасига эга бўлган шахсларга, шунингдек ҳомиладор аёлларга тааллуқли эмас. Бундан ташқари, Кувайтга келувчиларнинг барчаси рейсга чиқишдан олдин COVID-19 тестидан ўтиши ва ўзида ҳеч қандай симптомлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиши тавсия этилди. COVID-тест натижаси салбий чиқмаган кишилар етти кунлик карантиндан ўтиши керак бўлади.

    28.07.2021, 21:56   Изоҳ (0)   16877
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Афғонистондаги зиддият сабабли Тожикистонга қурол-яроғ юборди

    28.07.2021, 21:26

    БМТ: Ерга рекорд даражада кўп астероидлар хавф солмоқда

    28.07.2021, 20:55

    Қозоғистон тожик-афғон чегарасида хавфсизликни таъминлаш учун Тожикистонга ҳарбий-техник ёрдам юборади

    28.07.2021, 16:25

    Арманистон ва Озарбайжон чегарасида отишма юз берди. Уч нафар арманистонлик ҳарбий ҳалок бўлди, иккала томонда ҳам ярадорлар бор

    28.07.2021, 14:24

    «Толибон» электр узатиш устунларини портлатиб, Кобулни электр токидан узиб қўйди

    28.07.2021, 12:42

    Тожикистон президентининг жиянлари онасининг вафотидан кейин соғлиқни сақлаш вазирини дўппослади

    28.07.2021, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда сунъий бачадонга эга робот ишлаб чиқилади

    Илм-фан | 18 август, 12:28

    Индонезияда 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)

    Дунё | 18 август, 12:13

    Россияда қийин аҳволда қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 18 август, 12:05

    Ўзбекистонда юздан ортиқ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 18 август, 11:57

    АҚШда шаршара ортидаги ғорга тушиб кетган эркак қутқарилди (видео)

    Дунё | 18 август, 11:44

    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

    Реклама | 18 август, 10:30

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 18 август, 11:18

    Apple улуши қисқарди: Уоррен Баффет янги компанияларга 1,5 млрд доллар инвестиция киритди

    Дунё | 18 август, 11:15

    “Супермен” ва “Юлдузлар жанги” фильмлари юлдузи Теренс Стемп вафот этди

    Кино | 18 август, 11:00

    FIFA Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати форматини ўзгартиришни режалаштирмоқда 

    Спорт | 18 август, 10:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.