• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроил эмланмаган сайёҳларга чегараларини очади. Британияда COVID-тести мусбат чиққанлар мажбурий изоляцияга олинмайди. Пандемия 2022 йил охиригача тугайдими? Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 424 496 141 кишини ташкил қилмоқда, шуларнинг 5 888 183 нафари вафот этган. Айни вақтга қадар жаҳон бўйича 10,352 миллиард доза вакцина қўлланган.

    Касалланганлар сони бўйича АҚШ (78,4 миллион), Ҳиндистон (42,8 миллион), Бразилия (28,2 миллион), Франция (22,4 миллион) ва Буюк Британия (18,7 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Коронавирусга қарши эмланмаган барча ёшдаги сайёҳлар 1 мартдан бошлаб Исроилга иккита ПЗР-тестини топшириш орқали кириши мумкин.

    Мамлакат бош вазири Нафтали Беннет Haaretz нашрига берган интервьюсида шундай деган: «Биз касалланиш ҳақидаги маълумотларнинг барқарор камайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз, шунинг учун чегараларни аста-секин қайта очиш вақти келди».

    Исроилга кириш учун эмланмаганлар мамлакатга учишдан олдин ва келганидан кейин ПЗР-тестидан ўтиши керак бўлади.

    17 февраль куни Исроил ҳукумати 1 мартдан бошлаб мамлакатда ёпиқ жойларга ва йирик тадбирларга ташриф буюриш учун талаб этиладиган COVID-паспортларининг бекор қилинишини билдирганди. Ўшанда Беннет Исроил мамлакатдаги омикрон тўлқинини «енгганини» айтган.

    Исроил коронавируснинг омикрон штамми пайдо бўлганидан кейин ўз чегараларини ёпган дунёдаги биринчи давлат бўлганди.

    Мавзуга доир: Исроилда апрелдан чақалоқларни коронавирусга қарши эмлаш бошланади

    Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 21 февраль куни мамлакат қандай қилиб «COVID-19 билан яшаши» ҳақидаги режаларини эълон қилди.

    Таъкидланишича, бошқа чекловлар қаторида COVID-тести мусбат чиққан ва касаллар билан алоқада бўлган шахслар учун мажбурий ўзини-ўзи изоляция қилиш тартибини бекор қилиш режалаштирилган. Ҳисоботга кўра, ҳукумат «вакцинага асосланган» ёндашувни амалга оширишни режалаштирмоқда ва вирус билан яшаш «вакциналар томонидан таъминланган кучли аҳоли иммунитетига» боғлиқ, деган фикрда.

    Буюк Британия ҳукуматининг фавқулодда вазиятлар бўйича маслаҳат гуруҳи (САГЕ) «Буюк Британияда пандемия энди қандай йўлдан кетиши борасида жиддий ноаниқлик» мавжуд, деб ҳисоблайди.

    «Бугун мамлакатимиз тарихидаги яна бир энг оғир даврдан кейинги фахрланиш лаҳзаси бўлади, чунки биз COVID-19 билан яшашни ўрганишни бошлаймиз. Пандемия ҳали тугамаган, аммо вакциналарнинг ақл бовар қилмас даражада жорий этилиши туфайли биз энди нормал ҳолатга қайтишга бир қадам яқинлашдик ва ниҳоят ўзимизни шунингдек, бошқаларни ҳимоя қилишда давом этиб, одамларга эркинликларини қайтариб берамиз», — дейилади бош вазир идорасининг баёнотида.

    Мавзуга доир: Борис Жонсон Англияда кўплаб коронавирус чекловлари, хусусан тиббий ниқоб тақиб юриш бекор бўлишини эълон қилди

    Агар омикрон тўлқинидан кейин дунёда инфекцияга чалинишлар сонида катта ўсиш кузатилмаса, коронавирус пандемияси 2022 йил охиригача тугаши мумкин, дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Россиядаги махсус вакили Мелита Вуйнович.

    «Ҳозир прогноз қилиш қийин, аммо умид қиламизки, агар бошқа ҳодиса содир бўлмаса, пандемия 2022 йилда тугайди. Пандемиянинг тугаши нима дегани? Бу касалланиш ҳолатларида катта кўтарилишлар бўлмайди, деган маънони англатади, аммо вирус йўқолади дегани эмас», — деди у.

    ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, вируснинг мутацияга учрагаш қобилияти ва бошқа кўплаб инфекциялар вазият қандай ривожланишини аниқ башорат қилишга имкон бермайди. «Аммо омикрон бутун дунёни айланиб чиққач, катта эпидемиялар тугайди, деган эҳтиёткор оптимизм бор», — деди Вуйнович.

    Унинг сўзларига кўра, ЖССТ пандемия қачон тугашини аниқ башорат қилишга уриняпти, аммо ҳозир мамлакатлар «ўзларининг тестдан ўтказиш стратегияларини ўзгартираётгани» сабабли қийинчиликлар юзага келмоқда. Унинг тушунтиришича, омикрон штамми жуда юқумли ва тез тарқалади, асемптоматик инфекцияларнинг кўплигини ҳисобга олиб, «баъзи мамлакатларда ҳаммани текшириш учун молиявий ёки бошқа имкониятлар йўқ».

    «Биз кўриб турган тасвир пандемия бошида ва дельта тўлқини пайтида бўлгани каби, вирус юқтирганларнинг аниқ сонини тўлиқ акс эттирмайди», — дея хулоса қилди ЖССТ вакили.

    2021 йилнинг декабрь ойида ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ҳам 2022 йил коронавирус пандемиясига барҳам бериладиган йил бўлиши мумкинлигини айтганди.

    ЖССТ: COVID-19 га қарши курашда йўлнинг қарийб 60 фоизи босиб ўтилди

    21.02.2022, 16:59   Изоҳ (0)   8621
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда собиқ мудофаа вазири ҳибсга олинди. У январдаги тартибсизликларда хизмат вазифасини бажармаганликда гумонланмоқда

    21.02.2022, 15:30

    АҚШ элчихонаси Россияда терактлар содир этилиши хавфидан огоҳлантирди

    21.02.2022, 14:13

    Италиянинг Австралиядаги элчиси балкондан йиқилиб вафот этди

    21.02.2022, 11:46

    Гурбангули Бердимуҳамедов «Туркманистонда хизмат кўрсатган дипломат» медалига лойиқ кўрилди ва ўзининг 56-китобини тақдим этди

    21.02.2022, 10:47

    Россияга эвакуация қилинган Донбасс аҳолиси ўз уйларига қайтмоқда — Украина мудофаа вазири

    21.02.2022, 09:36

    Байден Украинага ҳужум амалга оширилмаса, Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди

    21.02.2022, 09:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.