• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жамоавий иммунитетга эришиш иложсиз, «Спутник V» ўзини тўлиқ оқлади, чекиш антитаналар миқдорини камайтиради. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 204 027 000 кишини ташкил қилмоқда, вафот этганлар эса 4 314 598 кишига етди. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (36 миллион киши), Ҳиндистон (32 миллион), Бразилия (20,2 миллион), Франция (6,407 миллион) ва Россия (6,404 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Шунингдек, сўнгги 28 кун ичида 16 151 732 кишида вирус аниқланган, 257 814 киши вафот этган. Бу даврдаги касалланиш ҳолатлари бўйича АҚШ (2,1 миллион), Индонезия (1,1 миллион), Бразилия (1 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Чилидаги Вильяррика вулқони

    Чилидаги Вильяррика вулқони
    Фото: «ТАСС»

    Оксфорд университетининг вакциналар яратиш бўйича гуруҳи раҳбари профессор Эндрю Поллард коронавируснинг дельта штамми тарқалаётган бир пайтда жамоавий иммунитетга эришиб бўлмаслигини маълум қилди. AstraZeneca ишлаб чиқарувчиси эмланганлар орасида кўпроқ тарқаладиган янги штамм пайдо бўлишини кутмоқда.

    «Биз ҳозирги штамм билан боғлиқ вазиятдамиз, бунда жамоавий иммунитетнинг имкони йўқ, чунки бу штамм эмланганларга ҳам юқмоқда. Фикримча, вирус бизга янги штаммни ташлайди, у, эҳтимол, эмланганлар орасида янада кўпроқ тарқалади», — дея маълум қилди Поллард коронавирус бўйича Британия партиялараро парламент гуруҳига. У вакцинация дастурини жамоавий иммунитет атрофига қурмасликка чақирди.

    Эндрю Полларднинг таъкидлашича, қизамиқ касаллиги билан боғлиқ вазиятда аҳолининг 95 фоизини эмлаш орқали касалликни тўхтатиш мумкин. Дельта штамм эса эмланганларга ҳам юқиши мумкин.

    Мавзуга доир: ЖССТ: 2021 йилда COVID-19’га нисбатан жамоавий иммунитет пайдо бўлмайди

    «Спутник V» вакцинасининг конструкцияси бугунги кунда COVID-19’га қарши курашда энг оптимал ва юқори самарали ҳисобланади. Бу ҳақда Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази директори, Россия Фанлар академияси академиги Александр Гинсбург маълум қилди.

    «Икки векторли компонентлар билан эмлаш ўзини оқлади. Бироқ бу ерда қандайдир башорат ҳақида гап кетмаяпти, шунчаки жамоамизда Эбола ва MERS (Middle East respiratory syndrome-related coronavirus — 2012—2013 йилларда пандемияни келтириб чиқарган Яқин Шарқ синдроми)га қарши аввалги вакциналар бўйича тажриба бор эди. Бир йил ичида ‘Спутник V’ ўзини тўлиқ оқлади», — деди Гинсбург.

    У ўзининг «Спутник V» ҳақидаги прогнозлари рўёбга чиққанини қайд этди.

    «Ҳаммаси рўёбга чиқаётгани кишини ҳайратда қолдиради. Биз президентга берган ҳисоботда айтган ҳамма нарса, барча прогнозлар амалга ошмоқда. Ва вакцинанинг ушбу конструкцияси бугунги кунда энг оптимал ва юқори самарали бўлиб чиқиши борасидаги тахминлар ҳам тўлиқ амалга ошмоқда», — дея аниқлик киритди Гинсбург.

    Нима сабабдан бошқа векторли вакциналар COVID-19’га қарши самарасизроқ бўлиб чиққани ҳақида гапирар экан, Гинсбург: «Биринчидан, уларда бустинг (кучайтириш) йўқ», — деди.

    «Шуни ҳам айтишдан қўрқмайманки, бизнинг мамлакатда ‘Спутник V’ учун қўлланиладиган компонентларни тозалаш даражаси бошқа мамлакатлардаги векторли вакциналар ишлаб чиқарувчилари қўллайдиган тозалаш технологиясидан устунроқ», — деди академик.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш яқин орада йўлга қўйилиши айтилди

    Чекиш коронавирусга қарши эмлангандан кейин организмда антитаналар миқдорини камайтиради. Япониянинг Докке ва Жичи университетлари олимлари эмланган тиббиёт ходимларининг қон намуналарини текшириб, шундай хулосага келди.

    Мутахассислар коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг иккинчи компоненти билан эмланганидан кейин уч ой ўтиб, 378 нафар тиббий ходимнинг қон намуналарини текширди. Шу тариқа, экспертлар COVID-19’га нисбатан ҳимоя антитаналарининг титрлари миқдорини аниқламоқчи эди. Таҳлил чоғида касалликлар тарихи, ёш ва зарарли одатлар ҳақидаги маълумотлар ҳисобга олинган.

    Кейинчалик олимлар чекувчилар ва ҳеч қачон чекмаганларнинг таҳлилларини қиёслаб кўрди. Аниқланишича, биринчи гуруҳнинг қонидаги антитаналар концентрацияси, жинсдан қатъи назар, нормадан 140-250 тага камроқ. Шунингдек, кекса кўнгиллиларда IgG миқдори энг кам бўлган.

    Иммунологлар шундай хулосага келдики, чекишдан воз кечиш коронавирусга қарши вакцинанинг индивидуал самарадорлигини яхшилаши мумкин: зарарли одатдан воз кечганларда ҳужайра иммунитети мустаҳкамроқ.

    Мавзуга доир: «Коронавирус чекувчилар учун ўта хавфли». Россиялик тиббиёт фанлари доктори изоҳи

    Шунингдек:
    • Португалияда 12-15 ёшли ўсмирларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди. Статистикага кўра, мамлакатда бу ёшдаги ўсмирлар сони тахминан 400 мингни ташкил этади. Бу борада узоқ вақт баҳс-мунозара олиб борилган, аммо охир-оқибат Евроиттифоқ ва АҚШдаги тадқиқотларга таянган ҳолда вакциналарни қўллаш имконияти ҳақида қарор қабул қилинди.
    • Грузия ҳукумати мамлакатда COVID-19 тарқалиши кучайгани туфайли ниқоб режимини қайтадан жорий қилди. 10 августдан очиқ ва ёпиқ маконларда, беш кишидан ортиқ одам тўпланганида ниқоб тақиш шарт бўлади. Шунингдек, умумий овқатланиш объектларида маъракалар, тўйлар ва юбилейлар ўтказиш тақиқланган бўлиб, бу чекловни бузганлик учун биринчи марта объект эгаси 3 минг доллар жаримага тортилади, иккинчи мартада эса объект хатланади.

    11.08.2021, 14:10   Изоҳ (0)   25015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Озодликни севувчи инсонлар охир-оқибат озод бўлади». Бир эмас, бир неча халқлар қаҳрамони — Симон Боливар

    11.08.2021, 14:00

    Қирғизистонда болалар марказининг ходимаси мижозга рус тилида мурожаат қилгани учун ҳужумга учради. Россия Давлат думаси воқеага муносабат билдирди (видео)

    11.08.2021, 13:26

    «Толибон» Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегараларини назорат қилмоқда — Сергей Шойгу

    11.08.2021, 12:24

    Евроиттифоқ: «Толибон» Афғонистон ҳудудининг 65 фоизини эгаллади

    11.08.2021, 11:44

    «Толибон» АҚШнинг Афғонистонда ўтиш даври ҳукуматини тузиш режасига қарши чиқди

    11.08.2021, 10:11

    «Мисли кўрилмаган табиий офат»: Грецияда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда (фото)

    11.08.2021, 08:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.