• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Йўл очиқ, фақат ишлаш керак” — “Шуҳрат” медалига сазовор бўлган тадбиркор Нигора Муротова билан суҳбат

    Ўзбекистонда тадбиркорлик қилиш мураккабми ёки осон? Солиқ, лицензиялаш, банк ва бошқа соҳалар тадбиркорга қанчалик кўмакдош? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида “Дарё” мухбири “Шуҳрат” медали соҳибаси, тадбиркор Нигора Муротова билан суҳбатлашди.

    Нигора опа, 20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан “Шуҳрат” медали билан тақдирландингиз. Албатта, бу фаолиятингизда яхши натижалар кўплигидан дарак беради. Дастлаб нега тадбиркорлик соҳасини танлаганингиз ва фаолиятингиз қандай бошлангани ҳақида гапирсангиз?

    Шу йил Тадбиркорлар кунига аёл тадбиркорлар қаторида 44 та тақдирланганлар ичида менинг ҳам исм-шарифим бўлиши жуда қувонарли. Нафақат мен учун, балки жамоам, оилам учун ҳам. Иш фаолиятимиз бошланганига 6 йил бўлди ва ҳозирда ўрта бизнес вакилимиз.

    Тадбиркорлигим ёшлигимдан бошланган. Асли касбим шифокор, хотин-қизлар гинекологиман. Илмий иш ҳам қилганман. Ҳар доим қўшимча манба ҳисоблаб тадбиркорлик билан шуғулланиб келаман. Айтмоқчиманки, хусусий тиббий клиникаларни очиш бирданига бўлиб қолмаган. Кичик бизнесдан ўрта бизнесга ўтиш жараёни 20–25 йил давом этган.

    Нигора Муротова 
    Фото: “Дарё”

    Клиникамиз “Никамед” 2017 йил апрелда фаолият бошлади. Албатта, бошланишида осон бўлмаган, анча қийинчиликларни бошдан ўтказдик.

    Клиникамиз кичик лицензия ва 36 та ётоқхонаси билан очилган. Президентимиз Яшнобод туманига ташриф буюрганларида туман аҳолисини ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш дастурига биз ҳам киритилиб, дастур доирасида 1 миллиард сўм имтиёзли кредит олганмиз. 

    Шифохона очишдан асосий мақсадим Ўзбекистон фуқароларини соғломлаштириш, уларда касалини даволашдан аввал профилактик ишлар олиб бориш, яъни касалликнинг олдини олишдан иборат. Фуқаролари умри узоқ бўлган давлатлар қаторида Ўзбекистонни ҳам кўришни истайман. Дунёда аҳолисининг ўрта умр кўриш ёши бўйича рейтинг бор. Афсуски, биз унда анча орқадамиз. Чунки биз даволаймиз, лекин касалликнинг олдини оладиган профилактик чора-тадбирларни эса жуда кам кўрамиз.

    Фото: “Дарё”

    Ҳозирда клиникамизнинг иккита филиали бўлиб, уларда 150–160 нафар ходим ишлайди. Яна 2 та филиал очишга ҳаракат қиляпмиз.

    Тадбиркорнинг ўй-хаёли фақат ривожланишда бўлиши керак. Агар у эртага менга текширув келади, солиқ нима бўлди деб, қўрқиб яшаса, ҳеч қачон ўса олмайди. Бизга президент “орқангизда мен турибман”, деб айтдилар. “Иккита иш ўрни яратган тадбиркорни елкамда кўтараман”, дедилар. Бу гапларни эшитгач, руҳланиб, албатта ўсасиз.

    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистонда бизнес қилиш қанчалик мураккаб ёки осон? Солиқ, банк, лицензиялаш ва бошқа соҳалар вакиллари тадбиркорлар билан доимий мулоқотда бўлади. Уларнинг фаолиятига қандай баҳо берасиз?

    Сўнгги вақтларда солиқ тизимида ҳам, банк тизимида ҳам, саноат палатасида ҳам тадбиркорлар учун кўп имкониятлар яратилди. Улар юқоридан пастга тушиб, сени муаммойинг нима, қандай қийинчиликларинг бор, деб сўраганларининг ўзида ҳукуматга ишонч янада ошиб, мотивация олдик.

    Бугун лойиҳавий таклифларни олдим. Давлат тадбиркорларга лойиҳаларни беряпти. “Мана ол, 60 гектаргача лойиҳанинг кредити, молиялаштирилиши, бизнес режаси”, деб беряпти. Олинг, қилинг. Йўл ёпиқ эмас, очиқ. Фақат ишлаш керак. Озгина билимимизни оширишимиз лозим. Қайси соҳада бўлишидан қатъи назар, ҳамма ўз устида ишлаши керак.

    Фото: “Дарё”

    Ҳозирда Тожикистон ва Қозоғистоннинг минглаб фуқаролари чегарадан ўтиб, келиб бизда даволанмоқда. Масалан, клиникамизда 64 та койка бўлса, 30 фоизи Тожикистон ҳамда Қозоғистон фуқаролари. Нима учун? Тожикистон ёки Қозоғистонда шифохоналар йўқми? Бор. Лекин бизда шифокорлар малакалироқ, кўпроқ ўз устимизда ишлаймиз. Европа, жаҳон мамлакатлари стандартларига яқинлашишга ҳаракат қиламиз. Айтмоқчиманки, биз ўша даражага етдик. Чунки мен ўзим Ҳиндистон, Хитой, Америка, Европа давлатларидаги хусусий тиббиёт клиникаларига бориб келаман. Биз аллақачон ўша даражага етиб келдик. Ўзбекистонга дунё стандартларига жавоб берадиган ускуналарни олиб киряпмиз.

    2020 йил март ойида Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши, пандемия даври кўп тадбиркорлар фаолиятига жиддий таъсир қилди. Ўша пайтда эслаймизки, мамлакатда илк коронавирус сизда аниқланганди. Шундан сўнг айрим юртдошларимиз сизга нисбатан танқидий фикрлар билдирган. Ҳаттоки коронавирус Ўзбекистонда тарқалишига сизни сабабчи қилиб кўрсатмоқчи бўлганлар ҳам топиларди. Сизга атрофда кўп босимлар бўлгани ҳақида эшитганмиз. Шундай оғир босимларни қандай енгиб ўтдингиз, пандемия фаолиятингизга қандай таъсир қилди?

    Фото: “Дарё”

    Инсон ҳаётда кўп синовларга дуч келади. Қийинчиликларни бошдан ўтказади. Бу синовлар албатта унга тайёр бўлган, у синовлардан ўта оладиган инсонларга бериларкан. Бу ҳақда эслашни ҳам, гапиришни ҳам хоҳламайман. Лекин бир гапни айтмоқчиман, қалбимизда борини “комментарий”да кўрсатамиз, қалбимизда борини инсонларга тарқатамиз. Қалбимизда самимият, оқкўнгиллик бўлса, биз атрофимиздагиларга шу энергияни берамиз. Қалбимизда кирлик, манмансираш ва кибр бўлса, кимдир йиқилган даврда уни тепкилаймиз, устидан куламиз. Интернетда танқидий ёзилган фикрлар ёнида, далда берадиган гаплар айтган таниш ва нотаниш инсонларнинг кўплиги менга куч берди.

    Ўшанда фаолиятимизни 52 кундан кейин бошладик. У пайтда бизнинг давлатга ёрдамимиз керак эди. Коронавирус ўша йили ёзда авжига чиққанди. Биз ҳеч қанақа гина-кудурат қилмасдан, ўзимизда куч топиб фуқароларимизга жуда ҳам кўп ёрдам бердик. Ўша пайтда беморларни “коридорлар”гача ётқизишга мажбур бўлганмиз. Ётоқларимиз шу даражада тўлиб кетганди. Чунки биздан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан илтимос қилинганди. Давлат касалхоналари бу “нагрузка”ни кўтара олмаётганди, шунинг учун хусусий секторга ҳам беморларни даволаш имконияти берилган. Шу фурсатдан фойдаланиб жамоамиз шифокорларига раҳмат айтаман. Уларнинг синовли кунларда қўллаганини қадрлайман.

    23.08.2023, 20:30   Изоҳ (0)   6637
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат гранти учун ажратилган ўринларнинг 77 фоизини жорий йилги мактаб битирувчилари эгаллагани маълум бўлди

    23.08.2023, 20:20

    Ўзбекистонда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчилар малакасини ошириш тартиби белгиланди 

    23.08.2023, 19:31

    Ўзбекистонда максимал балл тўпласа-да, контрактга кирган абитуриентлар тўғрисида маълумот берилди

    23.08.2023, 18:48

    10 миллиард долларлик сармоя: Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун қанчалик жозибали?

    23.08.2023, 18:47

    Ўзбекистонда қанча абитуриент талаба бўла олмади?

    23.08.2023, 18:31

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Фузулий шаҳрига борди (фото) 

    23.08.2023, 17:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канадада тупроқда 60 кунда парчаланадиган экобатарея яратилди

    Дунё | 14 июл, 14:20

    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

    Реклама | 14 июл, 13:32

    “Арсенал” Дёкереш трансферини якунлаш арафасида турибди

    Спорт | 14 июл, 14:10

    Энг ҳайратланарли якун ва мураккаб сюжетга эга бўлган турк сериаллари

    Кино | 14 июл, 14:02

    Беларусь вертолёти Россия дронини уриб туширди — Украина разведкаси

    Дунё | 14 июл, 14:00

    Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда иссиқ кучаяди

    Ўзбекистон | 14 июл, 13:50

    Ҳиндистон электрни тежаш учун кондиционер ҳароратини чеклайди

    Дунё | 14 июл, 13:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.