• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия «Спутник V» ишлаб чиқаришни бошлайди, коронавирусга чалинганларда энг кўп тарқалган симптом қанақа? Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 219 095 020 кишига етди, шуларнинг 4 541 882 нафари вафот этган. Дунё бўйлаб айни пайтгача коронавирусга қарши 5 386 098 845 доза вакцина қўлланилган.

    Касалланганлар сони бўйича АҚШ (39,5 миллион киши), Ҳиндистон (32,9 миллион), Бразилия (20,3 миллион), Франция (6,8 миллион) ва Россия (6,8 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Мелбурнда коронавирусга қарши эмлаш марказидаги навбатда китоб ўқиб ётган эркак.

    Мелбурнда коронавирусга қарши эмлаш марказидаги навбатда китоб ўқиб ётган эркак.
    Фото: AFP

    Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожанинг маълум қилишича, тез орада мамлакатда Россиянинг «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади. Унинг сўзларига кўра, Туркияда ўтказилган вакцина синовлари «ҳеч қандай салбий натижа кўрсатмаган».

    Вазир «Спутник V» ишлаб чиқариш айнан қачондан бошланишини айтмади. «Вакциналарни ишлаб чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу билан маҳаллий компания шуғулланяпти, лекин ҳали ишлаб чиқаришни бошламаган. Менимча, бу жараён кўп куттирмайди», — деди Кожа журналистларга.

    Туркия апрель ойида «Спутник V»дан фойдаланишни маъқуллаган, июнь ойида мамлакат вакцинанинг биринчи партиясини қабул қилиб олган. Туркияда  Sinovac Biotech ва Pfizer / BioNTech вакциналари ҳам қўлланилади. Мамлакатда 37 миллиондан ортиқ одам COVID-19 га қарши тўлиқ эмланган.

    Мавзуга доир: Туркияда COVID-19 туфайли янги чекловлар киритилади

    Қоҳира университетининг неврология профессори Амру Ҳасан Al Arabiya нашрига берган интервьюсида коронавирусга чалинганлар орасида энг кўп учрайдиган муаммо ҳақида гапирди. Гап муайян дори воситалари билан даволаб бўлмайдиган «миядаги туманлик» симптоми ҳақида бормоқда.

    Неврологнинг сўзларига кўра, «миядаги туманлик» — COVID-19 дан кейин намоён бўладиган синдромлардан бири бўлиб, у кучли чарчоқни ифодалайди. Симптом ўзи билан диққатни жамлаш ва маълумотни эслаб қолишдаги қийинчиликларни олиб келади. Кўпинча, бу симптомлар коронавирусдан тузалгандан кейин бир неча ой давом этади.

    Ушбу симптом кўпинча қарияларда ва сурункали касаллиги бор кишиларда намоён бўлади. «Миядаги туманлик»  кўплаб касалликлар белгиси бўлиши мумкин, аммо ҳозирги кунда унинг дунёда кенг тарқалиши COVID-19 дан кейинги реабилитация билан боғлиқ.

    Неврология профессорининг сўзларига кўра, бу симптом билан оғриган беморлар учун махсус дорилар мавжуд эмас. Аксинча, уларга вазиятни яхшилашга ёрдам берадиган умумий тавсиялар берилади.

    Хусусан, мутахассислар одатдаги ритмга қайтишни, фаол ижтимоий ҳаёт кечиришни ва овқатланишга алоҳида эътибор беришни маслаҳат беради. Шунингдек, сабзавотлар ва ёнғоқ каби хотирани яхшилайдиган овқатларни истеъмол қилиш, ақлни чархлайдиган ўйинлар ўйнаш ва стрессдан сақланиш тавсия қилинади.

    Мавзуга доир: Коронавирусдан кейин инфаркт ва инсульт хавфи ошиши маълум бўлди

    Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги 1 сентябрь куни Ашхобод аҳолисига ҳавода чанг зарралари кўпайгани ҳақида SMS хабарлар юборди. Шу муносабат билан одамларга тиббий ниқоб тақиш, 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек қўлларини тоза тутиш ва мавсумга мос кийиниш тавсия этилади.

    Худди шу куни «Нейтралний Туркменистан» газетасида исириқнинг турли касалликларни даволашдаги фойдалари ҳақида яна мақола чоп этилди. 2020 йилда, коронавирус эпидемияси бошланган пайтда, Туркманистон президенти Гурбагули Бердимуҳамедов инфекцияга қарши профилактика чораси сифатида хонага исириқ тутатиш ва қалампир сепилган миллий угра истеъмол қилишни тавсия қилганди.

    Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатда коронавирус борлигини ҳалигача инкор этмоқда, аммо аввалроқ у эпидемиологик хавфсизликка жавобгар вазирларни ишдан бўшатганди.

    Мустақил ОАВ хабарларига кўра, Туркманистонда COVID-19 пандемиясининг навбатдаги авж олиши кузатилмоқда. Ашхободда бозорлар ва кафелар қайта ёпилган, жамоат транспорти дезинфекция қилинмоқда, полиция ниқобсиз одамларни жаримага тортмоқда, корхона ва ташкилотлар ходимларидан эмланганлик гувоҳномаси талаб қилиниб, акс ҳолда уларга ишдан бўшатиш билан таҳдид қилинмоқда.

    Шунингдек, Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг буйруғи билан 1 сентябрь куни Туркманистондан Афғонистонга гуманитар ёрдам юборилди, бу «қўшни мамлакатда содир бўлган муҳим воқеалардан сўнг, туркман томонининг Афғонистонга кўрсатган илк гуманитар ёрдами бўлди».

    Гуманитар ёрдамга дори-дармонлар, тиббий ходимлар учун ҳимоя кийимлари ва тиббий буюмлар, дезинфекцияловчи воситалар, доривор эритмалар, ҳимоя ниқоблари, жарроҳлик қўлқоплари, коронавирусни даволашда қўлланиладиган воситалар ва препаратлар киритилган. Гуманитар ёрдамни топшириш маросими Ҳирот вилоятининг Тургунди қишлоғида минтақа раҳбарлари ва туркман диаспораси аъзолари иштирокида бўлиб ўтди.

    Мавзуга доир: Туркманистон президенти мамлакатда коронавирус билан касалланганлар йўқлигини маълум қилди

    03.09.2021, 18:39   Изоҳ (0)   18564
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Панжшердаги «Толибон»га қаршилик кучларига ёрдам беришдан бош тортди

    03.09.2021, 17:21

    «Толибон» Панжшерда катта талафот кўрди ва бир нечта туманни қўлдан чиқарди

    03.09.2021, 16:20

    Мусулмон оламининг «Иккинчи жиҳоди». Енгилмас мўғулларнинг Айн-Жолутда тор-мор этилиши

    03.09.2021, 14:29

    АҚШда «Ида» довули қурбонлари сони 42 кишига етди. Мамлакатда стратегик нефть захирасидан фойдаланиш бошланди

    03.09.2021, 13:32

    Perseverance марсоходи биринчи марта Марс юзасидан тупроқ намунасини олди

    03.09.2021, 12:36

    Тожикистон президенти «Толибон»га қарши кучларнинг марҳум етакчиларини мукофотлади

    03.09.2021, 11:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.