Олимлар Australian Square Kilometre Array Pathfinder радиотелескопи ёрдамида коинотда ҳар 44 дақиқа 12 сонияда Ер томон импулс юборадиган ғалати объектни аниқлашди. Ушбу мавзудаги тадқиқот Nature журналида эълон қилинди.

Мутахассисларнинг тушунтиришича, оддий радиотелескоплар космосдаги маълум бир секторни ўрганади. Улар қўшимча қилишича, австралиялик телескоп бошқача тамойилда ишлайди — у узоқ масофаларни тезда сканерлайди.
Олимларнинг таъкидлашича, Ер фани учун “пулсарлар” деб аталадиган, белгиланган бир даврийлик ва жуда катта тезлик билан такрорланадиган радиоимпулслар узоқ вақтдан бери маълум.
Бундан ташқари, узоқ даврли пулсарлар — импулсларни секундига кўп марта эмас, балки соатига бир марта узатадиган объектлар ҳам мавжуд. Айнан шу турдаги пулсар деб дастлаб 14,67 минг ёруғлик йили масофасида, галактиканинг энг чеккасида жойлашган янги объект ҳисобланган.
Кертин университети ходими Ван Сзи Тен бошчилигидаги астрономлар гуруҳи АSКAR J1832-0911 (астрономлар объектга шундай ном беришган) номли объектга рентген телескопини йўналтирди.
Тадқиқот давомида маълум бўлишича, объект нафақат радиоимпулсларни, балки худди шу тезликда пулсацияланувчи рентген нурланишини ҳам чиқаради.
Маълумотларга кўра, манбанинг ёрқинлиги юқори бўлган даврлари (масалан, 2023 йил охири-2024 йил боши) ва жуда заиф пулсацияланган вақтлари бўлган.
Олимлар объект якка магнетар, яъни магнит майдони ўта кучли бўлган нейтрон юлдуз бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Шу билан бирга, улар ҳали кўплаб жумбоқлар мавжудлигини ва уларни янада чуқурроқ ўрганиш зарурлигини тан олишди.
Илгари астрономлар Қуёш тизимининг ташқи қисмида, хусусан Нептун ортида, хусусиятлари бўйича митти сайёрага ўхшаш жисмни аниқлагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)