• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Александр II га суиқасд уюштирган «биринчи рус террорчиси», янги Германия «отасига» айланган Аденауэр ва Перуга қулаган сирли метеорит. Кун хронологиясида 15 сентябрь

    15 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан рус императори Александр II га уюштирилган суиқасд, «Янги Германиянинг отаси»га айланган Конрад Аденауэр ҳамда Перуга қулаган сирли метеоридга оид фактлар ўрин олган.

    Биринчи рус террорчиси

    1866 йилнинг 15 сентябрида Петербургдаги Василевский оролида Александр II га суиқасд уюштирган Дмитрий Каракозов дорга осиш йўли билан қатл этилган. Каракозов тарихда биринчи рус террорчиси сифатида из қолдирди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    4 апрель куни соат 16:00 лар атрофида Александр II «Ёзги боғ»даги ҳар кунги сайрини тамомлаб, Нева қирғоғига чиққан. У вақтларда императорнинг қўриқчиларига бўлмаган, фақатгина дарвозанинг ташқи тарафидаги йўлакда полициячилар айланарди холос.

    Александр узун шинелини шимариб, от-аравага ўтиришга тайёрланганида гувоҳлар баланд ўқ овозини эшитган ва югуриб қочаётган йигитни кўрган. Полициячилар ва жандармлар уни қувиб етиб, қўлидан оғир пистолетни тортиб олган ва дўппослашга тушган. У эса қўли билан юзларини беркитган ҳолда «Аҳмоқлар, ахир мен сизлар учун қилдим, нега тушунмайсизлар!» дея бақирган.

    Шоҳ биринчи бўлиб суиқасд уюштирган шахснинг миллати полякми дея қизиққан. Йўқ деган жавобни олгач, нима сабабдан у бу ишни қилганини сўраган. Террорчи «Ҳазрати олийлари, сиз деҳқонларни ҳафа қилдингиз!» деган.

    Александр Қозон соборидаги маросимга, жиноятчи эса сўроқ қилиниш учун Фонтанкадаги Учинчи бўлинмага йўл олган. Унинг ҳамёнидан чақириқ ёзилган қоғоз топилган: «Севимли халқим ўлиб бораётнидан тушкунликка тушиб, золим шоҳни йўқ қилишга қарор қилдим. Қадрдон дўстим — рус эркагига фойда келтирдим деган ўй билан ўламан. Йўлимдан борувчи инсонлар топилишига ишонаман».

    Ҳибсга олинган деҳқон ўзини Алексей Петров деб атаб, бошқа кўрсатма беришдан бош тортган. Аммо унинг ёнидан тиббий рецеп топилган, у орқали шифокор аниқланган ва у қўлга олинган шахс Москвадан келганини ҳамда қайси меҳмонхонага жойлашганини айтган. Жандармлар унинг номерини тинтув қилиб, амакиваччаси Николай Ишутин номига ёзилган, аммо юборилмаган хатларни топган ва шу орқали террорчининг ҳақиқий исми маълум бўлган.

    1861 йилда крепостнойлик қисман бекор қилингандан сўнг, зиёлилар деҳқонлар талон-торож қилинди ва алданди деган қарорга келган. Кутишни истамаганлардан бири Пенза зодагонларининг ўғли, 25 ёшли Дмитрий Каракозов эди.

    Мавжуд маълумотларга кўра, Каракозовни ақлан носоғлом деб эълон қилишмоқчи бўлишган: соғлом фикрли рус шоҳга суиқасд қилиши мумкин эмас деб ҳисоблашган. Александр ушбу таклифни рад этган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    10 август куни княз Пётр Гагарин раислигида бундан 40 йил олдин декабристлар судланган Петропавловка комендантининг уйида Олий жиноият суди жараёни бошланган. 31-авугуст куни Каракозов ва унинг шериги осишга ҳукм этилган. Каракзов шоҳга мактуб йўллаган: «Сиздан насроний насронийдан, инсон инсондан сўрагани каби афв сўрайман».

    Эртаси куни унга «Ҳазрати олийлари сизни насроний сифатида кечиради, бироқ давлат раҳбари сифатида кечира олмайди» деган жавобни беришган. Каракозов кўплаб аҳоли кўз ўнгида Василевский оролидаги Смоленск майдонида осилган. Бу Емилян Пугачёвдан кейин Россияда амалга оширилган биринчи намойишкорона қатл этди.

    Александр II қаттиқ жаҳл отига минган ва ўзини ҳақорат қилинган деб ҳисоблаган. «Мен уларга озодлик бердим, бунга жавобан ўқми? Отам даврида овозлари ҳам чиқмасди», — деган.

    Тергов комиссияси раҳбари этиб граф Михаил Муравёв тайинланган. 1863 йилда Польшадаги исённи шафқатсизларча бостирганидан кейин у Европа кўз ўнгида махлуққа айланган «Мавр ўз ишини қилиб бўлди» қабилида истеъфога чиқарилган. Энди машҳур персонаж яна сиёсатга қайтган.

    Шоҳ билан учрашган Муравёв ҳукуматни тозалашни сўраган. «Уларнинг барчаси космополит, Европа ғоялари тарафдорлари», — деган у. Шундай қилиб Россияда биринчи бор «космополит» сўзи сиёсий ёрлиқ сифатида фойдаланилган ва кейинчалик бу Сталинга ҳам ёқиб тушган.

    Петербург генерал-губернатори Александр Суворов (машҳур саркарданинг набираси), жандармлар бошлиғи Василий Долгоруков ва «ёшларни қўйиб юборган» таълим вазири Александр Головнин зудлик билан лавозимларидан олинган.

    Уларнинг ўрнига Фёдр Трепов (12 йилдан кейин ёзувчи Вера Засулични отади), Пётр Шувалов (бош вазир ваколатларига эга бўлган) ва Дмитрий Толстой («Рус мактабининг қарғиши дея таърифланган) эгаллаган.

    «Современник» журнали ёпилган. Бош муҳаррир Николай Некрасов ўз «фарзанди»ни қутқариб қолиш учун Муравёвга қасида ёзган ва бутун умр бундан афсусланган. Муравёв Каракозов ҳукм чиқарилишидан икки кун олдин вафот этган, бироқ шоҳ олдингидек либераллаштириш ҳақида эшитишни ҳам хоҳламаган.

    Каракозовнинг ортимдан одамлар боради деган башорати 100 фоиз рўй берган. 1869 йилда Нечаев «Инқилобчининг катехизиси» низомини ёзиб Фёдр Достоэвскийни «Иблислар» романини ёзишга, Владимир Ленинни эса «янги типдаги партия»ни яратишга илҳомлантирган.

    Кондар Аденауэр: янги Германиянинг отаси

    1949 йилнинг 15 сентябрь куни Конрад Аденауэр Германиянинг биринчи канселерига айланган эди. Уинстон Черчилл уни «Бисмарк давридан буён энг ақлли немис сиёсатчиси» деб таърифлаган бўлса, халқда уни «қария Конрад» деб чақиришарди.

    Фото: Бундесканзлер

    Фото: Бундесканзлер

    91 йил умр кўрган Конрад Аденауэс ҳаёти давомида учта немис давлатининг қулашини кўрган: 1918 йилда Вилгелм II нинг империяси, 1933 йилда Веймар республикаси ва 1945 йилда нацистлар Рейхи. ХХ асрдаги тўртинчи немис давлатини — Германия Федератив Республикаси —унинг ўзи яратган. Аденауэр ҳамда унинг тарафдорлари ўз халқидан дунёга катта хавф туғдирувчи миллат тамғасини олиб ташлашга, юз миллионлаб инсонлар кўз ўнгида янги давр — демократия қуришга муваффақ бўлган.

    Конрад Герман Йозеф Аденауэр 1876 йилнинг 5 январида Кёльнда суд котибининг оиласида дунёга келган. Унинг ота-онаси католик бўлиб, беш фарзандига тақво ва ахлоқий қадриятларни сингдирган. Гимназияни тамомлаган Конрад таълимни давом эттириш ниятида бўлган. Оиласида молиявий қийинчиликлар бўлсада, у отасидан ўқишга рухсат олишга эришган. 2,5 йил давомида у Бонн университетида 5 йиллик таълимни олиб, «адлия кичик маслаҳатчиси» лавозимига эга бўлган ва тез орада биринчи ишини бошлаган — шаҳар прокуратурасида.

    Аденауэрнинг ҳаёти 1906 йилда тубдан ўзгарган: у Кёльн обер-бургомистр ёрдамчиси этиб сайланган. Номи у қадар улуғвор бўлмасада, бу юқори лавозим эди — Аденауэр шаҳардаги 12 та «вазир»дан бирига айланиб, солиқ магистрате бошқармасига раҳбарлик қилган. Унинг ўрнини эгаллашни истовчилар кўп бўлган, аммо Аденауэрга шаҳар депутатлар кенгашининг 37 нафаридан 35 таси унга овоз берган. Ва у депутатларнинг ишончини тўлиқ оқлаган: унинг иш вақти соат 08:00 дан бошланган ва баъзида ярим тунга қадар давом этган. Натижада 1907 йилдаёқ шаҳар бюджети узоқ йиллардан бери биринчи мартда дефицитсиз ёпилган, Аденауэр эса обер-бургомистрнинг биринчи ёрдамчиси — мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бирининг «бош вазири» этиб сайланган.

    Фото: Бундесканзлер

    Фото: Бундесканзлер

    Аденаурнинг сиёсий карьераси жадаллик билан ўсиб борган. 1917 йилда у Кёльн раҳбари сифатида, Пруссия қуроллигининг энг ёш обер-бургомистрига айланган. Унинг лавозимдаги дастлабки йиллари Германиянинг Биринчи жаҳон урушидаги мағлубияти йилларига тў‘ри келган. Аввал бошида аксарият немис консерваторлари каби Аденауэр урушни қўллаб-қувватлаган бўлса, икки йилдан кейин у ўз қарашларини бутунлай ўзгартирган ва уни «умуммиллий аҳмоқлик меваси» деб атаган. Иттифоқчиларнинг товон пули билан бўғилган мамлакат очликни бошдан кечира бошлаганида, Аденауэр шаҳар аҳолиси ҳаётини янги шароитларда ташкил қилди. Ҳақиқатда самарали чораларидан ташқари, у гўшт ўрнига соя қўшилган «Кёльн сосискалари» ва жўхори, арпа ҳамда гуруч қўшилган «Кёльн нони»ни яратгани билан машҳурликка эришган.

    Аденауэр раҳбарлигида шаҳар нафақат омон қолган, балки ривожланган ҳам. Унинг истиқболли лойиҳалари қаторида Кёльн атрофида яшил ҳалқа, денгиз кемаларини қабул қилиш учун дарё портини қуриш, шаҳар университетини қайта «жонлантириш». Аденауэр икки марта — 1921 ва 1926 йилларда рейхсканцлер бўлиши мумкин эди. Аммо ҳокимиятга бўлган ижтимоий норозилик тўлқинида фақат иккита тоталилар партия — коммустик ва миллий-социалистик — ҳукмронликка интилар эди. Аденауэр иккисига ҳам алоқадор эмасди. 1933 йилда Аденауэр лавозимдан олинади. Ҳибсга олиниши мумкинлигидан хавотирда у шаҳардан шаҳарга кўчиб, махфий квартираларда, меҳмонхона ва ибодатхоналарда яшаб юрган. Уни бир неча бор қўлга олинган, бироқ далиллар етишмаслиги, шунингдек, алоқалари сабаб қўйиб юборилган.

    Рейд қирғоғидаги Рёндорф қишлоғидаги оилага бориб қўшилган Аденауэр ташқи дунёдан бутунлай узилган. У на янги режим билан, на Гитлер режимига қарши мухолифат билан алоқа ўрнатган.

    Фото: DW

    Фото: DW

    1949 йилнинг 23 майида Германия Конституцияси қабул қилинган, 15 сентябрда эса битта овоз фарқи билан 73 ёшли Конрад Аденауэр федерал канцлер этиб сайланган. Бу ҳақиқий ғалаба эди, чунки 1945 йилда негис давлатчилиги деярли йўқ қилинганди. Ҳокимият Америка—Британия—Франция—Совет Иттифоқи комиссиясига тегишли бўлиб, мамлакатни тўртта зонага бўлиб олган эди. Мамлакат кўплаб бомбардимонлардан кейин вайронага айланган, заводларнинг омон қолган ускунлари олиб чиқиб кетилар, Германияга эса Польша ва СССРга ўтган шарқий ерлардан миллионлаб немислар қайтиб келарди. Шундай оғир вазиятда Аденауэр Христиан-демократлар иттифоқи раисига айланди.

    «Аденауэрнинг даври» дея бир овоздан 1950 йилларнинг боши ва 1960 йиллар айтилади. Янги канцлер катта обрў-эътибор ва сиёсий салмоққа эга бўлиб, унинг фаолияти икки нарсага асосланганди – ижтимоий бозор иқтисодиёти ва «янги Европадаги янги Германия»га.

    Мамлакат кучли иқтисодиётга эга бўлди. 1951 йилда Германия Европа Иттифоқининг намунаси — Европа кўмир ва пўлат ҳамжамиятининг асосчиси бўлди. Аденауэр Париж, Рим, Лондон ва Вашингтонга ўзининг биринчи расмий ташрифларини амалга оширди. «Мақсадимиз келажакда Европани европаликлар учун ягона уйга айлантириш», — дейди канцлер.

    Унинг ягона омадсизлиги — Германияни ажратиб турувчи Берлин деворининг қурилишига қарши тура олмагани бўлган. 1963 йилда Конрад Аденауэр кексайиб қолгани боис ўз хоҳишига кўра, ҳокимиятдан кетган. 1967 йилнинг 19 апрелида эса 91 ёшида Рёндорфдаги вилласида вафот этган.

    Перуга қулаган метеорит «сири»

    2007 йилнинг 15 сентябрь куни Перуга метеорит тушган. Бу Пуно провинциясининг юқори тоғ тизмали ҳудудида жойлашган, Боливия билан чегарадош Титикака кўли яқинидаги Дезагвадеро департаментида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар аввал самолёт қулашига ўхшаш кучли шовқинни эшитган, кейин эса оловли объект пайдо бўлган ва ерга келиб урилган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Метеорит тушган жойда эни 30, чуқурлиги 6 метр келадиган кратер пайдо бўлган бўлиб, ундан шлак ва тоғ жинслари аралашган қайноқ сув фаввораси отилган. Кўп ўтмай аҳоли «ғалати ҳид»ни пайқай бошлаган, кўпчиликда бош ўғриғи ва кўнгил айниши пайдо бўлган (метеорит қулаган жой яқинида 1,5 мингга яқин одам истиқомат қилган). Миллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг айтишича, мазкур ҳолат космик жисм парчаларининг буғланиши натижасида пайдо бўлган заҳар сабаб юзага келган.

    Перуга қулаган метеорит (оғирлиги ҳозирга қадар ҳисоб-китоб қилинмаган) экспертлар эътиборини ўзига тортган. Улар кратер атрофини ўрганишга муваффақ бўлган ва Перу Атом энергияси институти мутахассиси ренан Рамиреснинг сўзларига кўра, кратер атрофида радиация аниқланмаган. Рамиреснинг таъкидлашича, бу шунчаки «оддий метеорит бўлиб, қулаши оқгибатида кимёвий реакция юз берган ва газ ажралган». У ерга тушган объект сунъий йўлдош деган тахминни рад этган.

    «Зарарли» метеорит намуналари мамлакат пойтахти Лимага экспертиза учун юборилган. Қатор экспертлар аномалиянинг пайдо бўлиш фактига шубҳа билдирмаган ҳолда, метеорит табиати ҳақида турли фикрларни билдирган. Уларнинг фикрича, диаметри 30 метрли кратернинг пайдо бўлиши учун 1 килотонна тротил эквивалентли энергия ажралиши зарур. Бу каби портлаш кучи сейсмий таъсири бўйича турли давлатларнинг сейсмодатчиклар томонидан қайд этилиши керак эди. Шунга қарамай, бирорта маълумот мавжуд эмас. Перунинг етакчи геологларидан бири Онорио Кампобланко ҳар эҳтимолга қарши космик объект қулаган жойга келаётган одамлар оқимини тўхтатишга чақирган. У аҳолинигн сирли касалланиши — бу нурланиш натижаси бўлиши мумкинлигини истисно этмаган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Метеоритлар — Қуёш системасининг сайёралараро фазодан Ер юзига тушадиган қаттиқ жисмларидир. Қуёш атрофида эллиптик орбита бўйлаб айланаётган сонсаноқсиз қаттиқ жисмлардан айримларининг орбитаси ўзгариши натижасида Ер билан тўқнашади. Катта тезликда (11–75 километр/сония) ҳаракат қилаётган бундай жисмлардан массаси кичиклари (1—10 грамм) Ер атмосферасида метеор ҳодиса ҳосил қилса, катталари (1—1000 килограмм) атмосферада бутунлай эриб улгурмай Ер юзига тушади.

    Бир суткада осмондан Ерга умумий массаси 10 тонна атрофида бўлган турли хил катталикдаги қаттиқ ҳолатдаги космик модда тушади. Бу жисмларнинг йириклари топилган ва табиат музейларида сақланмоқда.

    1920 йил Жанубий-Ғарбий Африкада топилган темир Метеоритларнинг («Гоба») оғирлиги 50 тонна, 1818 йилда Гренландияда топилган метеоритларнинг оғирлиги 34 тонна 1947 йилда Сихо-те-Алин (Узоқ Шарқ, Россия) га парчаланиб тушган метеоритларнинг умумий оғирлиги 23 тонна.

    20 сентябрь куни перулик олимлар метероит қулагани фактини тасдиқлаган, бироқ оммавий заҳарланишга нима сабоб бўлгани очиқланмаган. Тадқиқотчилар мазкур метеоритнинг ноодатийлигини қайд этган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Маст капитан сабаб ҳалокатга учраган Boeing 737 ва Айседора Дунканнинг фожиали тақдири. Кун хронологиясида 14 сентябрь

    15.09.2022, 09:32   Изоҳ (0)   45691
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кривой Рог шаҳрига ракета зарбасидан кейин Ингулец дарёси тошиб кетди. Россия шаҳарни сув остида қолдирмоқчи, деди Зеленский

    15.09.2022, 09:19

    Зеленскийнинг кортежи Киевда ҳалокатга учради

    15.09.2022, 08:48

    Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли Чеченистондаги барча болалар ва ёшлар ташкилотига раҳбарлик қилади

    14.09.2022, 23:59

    «Россия Украинада тинч аҳолини ўлдирар экан, россиялик сайёҳлар Европада бемалол саёҳат қилишлари умуман тўғри эмас» — Финляндия бош вазири Санна Марин

    14.09.2022, 21:31

    Елизавета II нинг ўлимидан сўнг тахтга ўтирган қирол Чарльз III нинг ваколатлари қисқарадими?

    14.09.2022, 19:56

    Туркия Туркманистон фуқаролари учун мамлакатга визасиз кириш режимини бекор қилди

    14.09.2022, 18:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.