• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қироллик оиласи можаролари, Гавайидаги сув тошқинлари, чўкиб кетган муҳожирлар, коинотда ҳарбий машғулотлар ўтказган Франция. Жаҳон ҳафта ичида

    Март ойининг иккинчи ҳафтасини ҳам якунлаб олдик. Анъанага мувофиқ ҳафта давомида жаҳон саҳнида юз берган энг муҳим воқеаларни эслаб ўтсак.

    Буюк Британия қироллик оиласи можаролари

    Айтиш мумкинки, ўтган ҳафтанинг энг кўп муҳокама қилинган воқеаси Буюк Британия қироллик оиласи билан боғлиқ. Гап шундаки, Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл америкалик машҳур телебошловчи Опра Уинфрига интервью берди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Интервью Тошкент вақти билан 8 мартга ўтар кечаси Американинг CBS телеканалида, 9 мартга ўтар кечаси Британиянинг ITV телеканалида намойиш қилинди. Норасмий маълумотларга кўра, ушбу каналлар интервьюнинг трансляцияси ҳуқуқи учун камида 8,4 миллион доллар тўлаган. Аммо харажатлар ўрни аллақачон қопланган бўлиши мумкин, чунки трансляция АҚШда 17 миллион кишини, Буюк Британияда 12 миллион кишини экран қаршисига «михлаган».

    Гарри ва Меган нималар ҳақида гапирган эди?

    Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл расмий тўй маросимидан уч кун олдин яширинча турмуш қурган. Қироллик оиласининг баъзи аъзолари жуфтликнинг биринчи фазанди Арчининг танаси қорамағиз бўлишидан хавотирланган (бу айнан ким эканлиги номаълум, аммо қиролича Елизавета II ёки унинг эри шаҳзода Филипп эмас). Болага шаҳзода унвони берилмаган. Британия ОАВ бу масалада изоҳ сўраб, Меганни таъқиб қилган, аммо қироллик оиласи уни жамоатчилик олдида тилини тийиб юришга мажбур қилган. Меган ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги хаёлларгача борган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Меган ва Гарри қироллик оиласидан ёрдам сўраганида, улар ёрдам бермаган. Жуфтликнинг қироллик ваколатларидан воз кечиши Гаррининг отаси шаҳзода Чарльз билан зиддиятга боришига ва акаси шаҳзода Уильямдан узоқлашишига сабаб бўлган. Қироллик оиласи Гарри ва Меганни молиявий таъминлашни тўхтатган, шунинг учун улар Netflix ва Spotify билан шартнома тузган. Уларнинг ёзда туғиладиган иккинчи фарзанди қиз бўлиши кутилмоқда.

    Мазкур интервьюдан кейин бутун дунёнинг нигоҳи қироллик оиласига қаратилди. ОАВдан тортиб оддий одамларгача муҳокама қилди. Ҳаммага қиролича Елизавета II нинг қандай муносабат билдириши қизиқ бўлди. Воқелик ҳақида бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин.

    Гавайидаги сув тошқинлари

    Ўтган ҳафтада Гавайи оролларида сув тошқинлари содир бўлди. Натижада кўплаб уйлар ва бинолар, кўприклар вайрон бўлди. Тошқинга Маруи шаҳрида тўғон бузилиши сабаб бўлган. Хайкудаги тўғон 8 март куни бузилган. Узоқ давом этган сел вазиятни янада оғирлаштирган. Дарё бўйида яшайдиган маҳаллий аҳолига бошқа ерга кўчиш тавсия қилинган.

    Фото: CNN

    Фото: CNN

    «Хайку ҳудудидаги Каупакалуа тўғонининг қуйи қисмида жойлашган барчани эвакуация қилиш буюрилган», — дейилади штат фавқулодда вазиятлар бошқармаси баёнотида.

    Одамларга вақтинча махсус очиқ эвакуация марказларида қолиш таклиф этилди.

    Ҳукуматдагиларнинг фикрига кўра, тўғоннинг бузилиши «одамлар ҳаёти учун хавфли тошқинлар ва мол-мулкка катта зарар етказиш» каби салбий оқибатларга олиб келади.

    Тошқин оқибатида уйлар ва дарёнинг кўприклари вайрон бўлган. Шунингдек, 1300 га яқин хонадон электр таъминотидан узилиб қолган.

    Маҳаллий аҳоли охирги 40 йил ичида бундай кучли сув тошқини кузатилмаганини таъкидламоқда. Одамлар 15 дақиқа ичида бутун бошли кўчанинг сув остида қолганига гувоҳ бўлган.

    Ўрта Ер денгизига ғарқ бўлган мигрантлар

    Ўрта Ер денгизининг Тунис қирғоқлари яқинида ичида ноқонуний кўчаётган муҳожирлар бўлган иккита қайиқ ағдарилиб, чўкиб кетди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қайиқлар Италиянинг Лампедуза ороли томон кетаётган эди. Ҳалокат оқибатида камида 39 киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Уларнинг барчаси Африка мамлакатлари фуқаролари бўлган.

    Соҳил хавфсизлик хизмати 165 кишини қутқаришга муваффақ бўлган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қайиқларда қанча одам бўлгани ҳозирча номаълум.

    Аввалроқ Туркия соҳиллари яқинидаги кема ҳалокатида 4 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берилган, фожиа ёмон об-ҳаво шароити туфайли юз берган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинганди.

    Шунингдек,  Россия байроғи остидаги «Арвин» қуруқ юк ташувчи кемаси Қора денгизда, Туркиянинг Бартин вилояти соҳиллари яқинида чўкиб кетгани, фалокат туфайли икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган.

    Коинотда ҳарбий машғулотлар

    Франция ҳарбийлари мамлакат Қуролли кучлари тарихида биринчи марта 8 март, душанба куни коинотда ўқув машғулотларини бошлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўқув машғулотлар 1965 йилда учирилган биринчи француз сунъий йўлдошига бағишланиб, AsterX деб номланди. Машғулотлар пайтида ҳарбийлар ўта хавфли космик объект ва Франция сунъий йўлдошига нисбатан таҳдидларни кузатиб боради.

    «Сценарий бўйича бир қатор воқеалар юз беради ва бизнинг космик инфратузилмамизга нисбатан инқирозли вазиятлар ва таҳдидлар пайдо бўлади, лекин бу ҳаммаси эмас» — дейди космик кучлар қўмондони Мишель Фридлинг Тулузадаги қўмондонлик штабида ўтказилган матбуот анжуманида. У машқларни «бизнинг (французларнинг) тизимларимиз учун стресс синови» деб атади ва улар «Франция армияси ва ҳатто Европа учун биринчи» эканини таъкидлади.

    ОАВ хабарларига кўра, машғулотларда АҚШ космик кучлари ва Германия космик агентликлари ҳам иштирок этмоқда. Улар 12 март, жума кунигача давом этади.

    Маълумот учун, Франция космик кучлари қўмондонлиги 2019 йилда ташкил этилган. 2019—2025 йилларда уни молиялаштиришни 5 миллиард долларга, ходимлар сонини эса 500 кишига етказиш режалаштирилган.

    15.03.2021, 14:10   Изоҳ (0)   88153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон ҳукумати ваколатхонаси Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берилиши тўғрисидаги маълумотни рад этди

    15.03.2021, 11:46

    AstraZeneca вакцинаси атрофидаги шов-шув давом этмоқда, Париж касалхоналарида жой қолмади, Молдовада фавқулодда ҳолат эълон қилинади. Коронахабарлар

    15.03.2021, 11:22

    Қатар, Саудия Арабистони ва Хитойга қум бўрони ёпирилди (видео)

    15.03.2021, 09:50

    ОАВ: Британияда Сурия президентининг рафиқасига нисбатан суриштирув бошланди

    14.03.2021, 21:14

    Испанияда наркотикларни ташишга мўлжалланган сувости кемаси ушланди

    14.03.2021, 20:34

    Туркияда туризм ходимлари коронавирусга қарши навбатдан ташқари эмланмоқда

    14.03.2021, 20:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.