• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Дунё Маданият

    Ўзбекистоннинг “Саҳродаги Лувр”идан келтирилган суратлар Россияда намойиш этилмоқда (фото)

    Москва вилоятидаги “Янги Қуддус” музейида “Оламлар орасидаги нур” суратлар кўргазмаси очилди. Экспозициядан 1920–1930 йилларда совет, ўзбек ва рус модернист рассомлари чизган асарлар ўрин олган.

    Foto: Madaniyat va sanъatni rivojlantirish jamgъarmasi
    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

    27–30 май кунлари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ўзбекистонлик журналистлар учун Россияга пресс-тур ташкил этди. Сафар давомида иштирокчиларга кўргазма тўғрисида маълумот берилди.

    Foto: Madaniyat va sanъatni rivojlantirish jamgъarmasi
    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

    Композиция “Янги Қуддус” ва Игор Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи фондидаги 160 дан ортиқ рангтасвир ва график услубидаги расмларни ўзида жамлаган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Асарлар 40 нафар таниқли рассом, жумладан Александр Волков, Соломон Никритин, Александр Шевченко, Климент Редко каби ижодкорлар томонидан яратилган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Кўргазмада намойиш этилаётган суратларнинг 80 таси Нукусдаги музейдан Москва вилоятига келтирилган, яна 90 тага яқинини “Янги Қуддус” тақдим этмоқда.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Кўргазма очилиши доирасида “Дарё” мухбири билан суҳбатлашган “Янги Қуддус” музейи бош директори Анна Антипенко рассомлар кўпроқ инсон шахсига юзланганини айтди.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Музей раҳбари фикрича, бу рақамлашган, сунъий онг таъсири кучли бўлган ҳозирги замонда ҳам жуда долзарб масаладир.

    Anna Antipenko
    Анна Антипенко
    Фото: “Дарё”
    “Биз Нукус музейи билан бир неча йилдан бери ишлаб келяпмиз. Бугунги лойиҳа ҳамкорликдаги катта ютуғимиз бўлди. Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ёрдамига таяндик. Бунинг учун жамғармага раҳмат айтаман. Кўргазма том маънода мулоқот воситасига айланяпти. Бу музейларимиз, Ўзбекистон ва Россия, маданиятлар, ХХ ва XXI асрлар орасидаги мулоқотдир”, дейди Анна Антипенко.
    Foto: Madaniyat va sanъatni rivojlantirish jamgъarmasi
    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

    Қорақалпоғистон давлат санъат музейи “Саҳродаги Лувр” номи билан дунёга машҳур. Унга 1966 йил февралда таниқли рассом, коллексионер, этнограф ва санъатшунос Игор Савицкий асос солган.

    Foto: Madaniyat va sanъatni rivojlantirish jamgъarmasi
    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

    Ижодкор ўз даврида Москвадан Нукусга кўчиб бориб, ҳаёти ва ижодини бир умрга Қорақалпоғистон билан боғлайди. Савицкий совет даврида оммага тақдим этиш таъқиқланган кўплаб суратларни сақлаб қолган. “Янги Қуддус”даги композицияда ўша суратлардан намуналарни кўриш мумкин. 

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Маданий мерос агентлиги бошқарма бошлиғи Бобур Саёмовнинг маълумот беришича, Савицкий музейи рус авангарди асарлари бўйича дунёда иккинчи ўринда туради.

    Bobur Sayomov
    Бобур Саёмов
    Фото: “Дарё”
    “Кўргазмага уч йил тайёргарлик кўрилди. Жараёнда Нукусдан Россияга олиб келинган 80 та суратнинг 40 таси рус, француз ва маҳаллий реставраторлар томонидан реставрация қилинди. Асарлар икки музей коллекциясига мансуб бўлса-да, умумий йўналиш ва ғоя жиҳатдан ўзаро боғлиқ. Мазкур суратлар дунёга илк бор яхлит композиция шаклида тақдим этилмоқда. Экспозицияда дунёга машҳур бўлган қатор асарлар мавжуд. Бунга Александр Волков чизган кубизм йўналишидаги суратни мисол келтириш мумкин”, деди мутахассис.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Россиялик санъатшунос, кўргазма куратори Надежда Плунгяннинг айтишича, экспозициядаги асарлар шу пайтгача сақлаб қолиниши мураккаб кечган.

    Nadejda Plungyan
    Надежда Плунгян
    Фото: “Дарё”

    Чунки бу турдаги суратлар ўз даврида совет идеологиясига зид деб топилиб, музейлардан чиқарилган. Ҳатто унутилиш хавфи остида қолган. Кейин Савицкий мазкур суратларни яширин тарзда тўплаган ва сақлаб қолган. Совет сиёсий тизими санъатни ўз идеологик мақсадларига бўйсундиришга ҳаракат қилган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”
    “Экспозицияда авангард тугаб, 1920 йиллар аввалида модернизм даври бошланганини пайқаш мумкин. Модернизм — ХХ асрнинг энг йирик услубларидан бири. Унинг французча, немисча ва советча кўринишлари бор. Кўргазма орқали ХХ асрнинг илк даврлари қандай ёрқин, мураккаб ва хилма-хил услублар билан кечганини кўрамиз. Бу томошабинни тарих ҳақида ўйлашга ундайди. Чунки ўтган аср жуда драматик, чуқур фалсафа, бадиий илҳом ва санъат билан тўла давр эди. Композициядаги асарлар эркинликка интилишни ҳам ўзида акс эттиради. Рассомлар қурилаётган янги дунёни, саноатлашув, ижтимоий жараёнлар, янгиланаётган шаҳар ва қишлоқлар ҳаётини тасвирлашган. Инқилобий саҳналар, автопортретлар ва портретлар яратишган. Кўргазмада бундай асарлар жуда кўп”, деди санъатшунос.
    Foto: Madaniyat va sanъatni rivojlantirish jamgъarmasi
    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

    Экспозиция мавзуга оид бўлимлар кетма-кетлигида тузилган. Масалан, “Янги Шарқ мўйқалам усталари” бўлимида Шарқ ва миллий модернизм (Александр Волков, Николай Карахан, Ўрол Тансиқбоев ва бошқа рассомлар) қиёфасини шакллантирувчи асарлар тақдим этилган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    “Замон сиймолари” бўлими давр хроникаси сифатидаги портрет ва янги жамият қиёфасини ўрганишга бағишланган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    “1920–1930 йиллар метафизикаси” бўлими Климент Редко ва Соломон Никритинларнинг фалсафий изланишларига мурожаат этади.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Ижодкорлар инсоннинг замон ва макондаги шиддатли ҳаракатлари, саноат ва табиат ўртасидаги кураш, фазовий ва ер кучларининг таранглашуви ҳамда радиотўлқинларнинг тебранишларини матода гавдалантиришга интилган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    “Янги дунёнинг кашф этилиши. Рангтасвирчилар устахонаси” бўлимида ўз асарларида анъанавий рангтасвир услубларини сақлашга интилган рассомлар ижодий ишлари жамланган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Бу бўлимга Александр Шевченко, Ростислав Барто ва Николай Витинг каби мўйқалам усталари яратган суратлар жойланган. Мазкур асарларда эски ва янги услублар уйғунлашиб, санъатнинг замон билан бирга ривожланаётгани акс этган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Кўргазма жорий йил 30 майидан 8 ноябрь кунигача давом этади.

    Foto: Madaniyat va sanъatni rivojlantirish jamgъarmasi
    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

    Маълумот учун, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон маданий меросини асраб-авайлаш, тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади. Жамғарма 2024 йил апрелда Тошкент шаҳридаги IV бутунжаҳон креатив иқтисодиёт анжуманини ўтказган. Жорий йил апрелида эса Нукус шаҳрида биринчи Орол маданияти саммитини ташкил этди.

    Айни пайтда жамғарма Ўзбекистоннинг апрель ойидан октябргача давом этадиган Япониядаги “Expo–2025” кўргазмасида қатнашмоқда. Тошкентдаги Замонавий санъат марказини қайта таъмирлаш, Тадао Андо томонидан лойиҳалаштирилган янги санъат музейини қуриш ва княз Романов қароргоҳини реставрация қилиш ишларига бошчилик қилмоқда.

    31 май, 20:55   Изоҳ (0)   1979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кўргазма

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда IV Бутунжаҳон Креатив иқтисодиёт анжумани ўтказилди

    02.10.2024, 21:36

    Саида Мирзиёева Қозоғистонда Ўрол Тансиқбоев ретроспектив кўргазмаси очилишида қатнашди

    19 март, 12:53

    Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаев билан бирга Абилхон Кастеев номидаги миллий санъат музейига ташриф буюрди (фото)

    29 март, 20:43

    Парижда “Замонлар оша нигоҳ: Худойберган Девонов мероси” кўргазмаси ўтказилмоқда

    2 апрел, 16:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада банк масъуллари ва икки ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 10:13

    “Дунё гўзали” танловида илк бор таиландлик қиз Опал Сучату Чуангстри ғолиб бўлди

    Лайфстайл | 2 июн, 09:58

    Хайр, 66. Александр-Арнольд “Реал”да севимли рақамидан воз кечишга мажбур

    Спорт | 2 июн, 09:46

    ФВВ магнит бўрони сабаб кучли зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 2 июн, 09:34

    Зеленский Россия ҳарбий аэродромларига қилинган ҳужумга муносабат билдирди 

    Дунё | 2 июн, 09:18

    Ҳиндистонда коронавирус билан касалланиш кўпайди

    Дунё | 2 июн, 09:05

    Бокс. Ўзбекистонлик спортчилар Таиланддаги турнирда тенгсиз бўлди

    Спорт | 2 июн, 08:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.