Ижтимоий тармоқларда фуқаро автомашина ойнасидан мушукни йўлнинг қатнов қисмига улоқтиргани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, 15 июнь куни Миробод тумани ҳудудида 1986 йилда туғилган З.Х. Nexia ойнасидан мушукни йўлнинг қатнов қисмига улоқтириб, ҳаракатни давом эттирган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Куни кеча Тошкентдаги бозорда илоннинг бошини узиб, уни сўйган қизга чора кўрилган эди. Тошкентдаги боғда эса одамлар орасида баҳайбат илон ўрмалаб кетаётгани акс этган видео юзасидан изоҳ берилганди.
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ноқонуний сақланаётган шер ҳайвонот боғига топширилган эди. Шунингдек, Тошкент шаҳар Олмазор туманида фуқаро ўз уйида Қизил китобга киритилган қушларни сақлаб келаётгани аниқланганди.
Изоҳ (0)