• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

    Айни дамда Тошкентдаги CAEx кўргазма мажмуасида “Эcо Expo Central Асиа 2025” биринчи халқаро экологик технологиялар кўргазмаси бошланди. Марказий Осиё минтақасида илк бор ўтказилаётган кенг кўламли тадбир 30 дан ортиқ давлатни бирлаштириб, CAExни мулоқот, илғор тажриба алмашиш ва “яшил” трансформацияни илгари суриш учун етакчи платформага айлантирмоқда.

    Тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Атамқулов, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисининг ўринбосари Бакйт Асангул, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Туркманистон Табиатни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Нурй Жумашов, Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон Доён, CITES конвенцияси Бош котиби Ивонн Игуэро, БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори Сабина Маҳл ва бошқалар иштирок этди.

    Тадбирнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Азиз Абдуҳакимов “Бугунги кўргазма шунчаки технологиялар намойиши эмас, балки минтақалар, тармоқлар ва давлатлар ўртасидаги ўзаро чуқур ҳамкорликнинг бошланғич нуқтасидир. Ўзбекистон Марказий Осиёда экологик технологияларни илгари суриш бўйича минтақавий платформага айланишга тайёр”, дея таъкидлади.

    Ерлан Нйсанбаев “Эcо Expo” кўргазмасини ўтказишнинг аҳамиятини юқори баҳолади ва кўргазма муҳим мулоқот майдони эканлигини қайд этди.

    “Кўргазма дунё бўйлаб атроф-муҳитни яхшилашга ҳақиқатан ҳам таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сўнгги ютуқлар ва инновацияларни ўзида мужассам қилган ва шунинг учун ҳам барчанинг эътиборини ўзига қаратмоқда”, — деди Й.Нйсанбаев. 

    Қозоғистон вазири, шунингдек, Ўзбекистон томонига таклиф учун миннатдорлик билдириб, тадбир юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлади.

    Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенция (CITES) Бош котиби Ивонн Игуэро эса Марказий Осиёда бундай кўргазмани ўтказиш алоҳида аҳамиятга эга эканлиги, чунки бу минтақанинг ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш йўлларини излаш имконини беришини таъкидлади.

    "Бу фақатгина Ўзбекистонга эмас, бутун минтақага дахлдор муаммо. Фақат саъй-ҳаракатларни бирлаштирган ҳолда 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида ҳаракат қилишимиз мумкин", — деди у.

    Таъкидлаш жоизки, “Эcо Expo Central Асиа 2025” нафақат кўргазма, балки экспертлар, компаниялар, стартаплар, давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари энг замонавий ва самарали экологик ечимларни тақдим этиш учун учрашадиган ихтисослаштирилган янги авлод платформасидир. Бу ерда иқлим барқарорлиги, ресурсларни тежаш ва тоза технологияларни жорий этишнинг асосий масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Кўргазма сунъий интеллект ва яшил энергия соҳасидаги инновациялардан тортиб, сувни тежаш ва экологик таълим бўйича ечимларгача барқарор келажак учун технологияларнинг бутун спектрини қамраб олади. Иштирокчи давлатлар қаторига Франция, Корея Республикаси, Тожикистон, Россия, Туркманистон, Италия, Қозоғистон, Австрия, Швейцария, Саудия Арабистони, Германия, Қатар, Хитой, Хорватия, Сингапур, БАА, Беларусь, Бельгия, Ҳиндистон, Буюк Британия, Япония, Норвегия, Венгрия, Туркия, Грузия, Бангладеш, Миср, Латвия ва Фаластин каби давлатлар бор. Бу Марказий Осиёнинг экологик кун тартибига халқаро миқёсда катта қизиқиш борлигини кўрсатади.

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Марказий Осиё минтақасида илк бор ташкил этилаётган экологик технологиялар кўргазмаси Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан эълон қилинган “Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йили”га бағишланди. Бу Ўзбекистоннинг нафақат ички экологик ислоҳотларни жадаллаштириш, балки бу борадаги халқаро ҳамкорликни кучайтиришга интилишини таъкидлайди.

    Кўргазмада 20 дан ортиқ халқаро ташкилот ва етакчи компаниялар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги ваколатхоналар, вазирлик ва идоралар, хорижий ва маҳаллий компаниялар, халқаро молия институтлари ва донор тузилмалар ўз павильонларини намойиш этмоқда.

    Уч кун давомида меҳмонларни бой дастур: халқаро экспертлар иштирокидаги пленар ва панел муҳокамалари, инновацион лойиҳалар тақдимотлари, яшил энергия, экотуризм, барқарор шаҳарлар, рақамли технологиялар ва иқлимни молиялаштириш бўйича тематик сессиялар, маҳорат дарслари, фотокўргазмалар, маданий тадбирлар ва стартап танлови кутмоқда. Қолаверса, 35 дан ортиқ параллел тадбирлар, истиқболли лойиҳалар тақдимоти ва экологик дастурлар бўйича шартномалар имзоланиши ҳам бўлиб ўтмоқда.

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" кўргазмаси инновациялар, барқарорлик ва халқаро ҳамкорликка асосланган янги экологик қарашларни шакллантириш сари қадамдир. Кўргазмада иштирок этиш — тинглаш, илғор жаҳон тажрибасини кўриш ва минтақанинг экологик келажагига ҳақиқий ҳисса қўшиш имкониятидир.

    Реклама ҳуқуқи асосида

    20 июн, 21:00   Изоҳ (0)   1906
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

    20 июн, 19:30

    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

    20 июн, 18:00

    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

    20 июн, 16:30

    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

    20 июн, 15:00

    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

    20 июн, 12:00

    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

    20 июн, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.