• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ ичимлик суви ва оқова тизимлари объектларида олиб борилган қурилиш-монтаж ишлари мониторинги жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда.

     
    Фото: “Дарё”

    Гап нима ҳақда?

    2024 йил якунида аҳолини тоза ичимлик суви ва оқова сув билан таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши юзасидан “Юксалиш” ҳаракати томонидан жамоатчилик мониторинги ўтказилган.

    Мониторингда республика бўйлаб 101 та маҳаллада амалга оширилиши белгиланган 99 та лойиҳа танлов йўли билан ўрганилади. Ичимлик суви ва оқова сув тизими билан таъминланиши бўйича аҳоли фикри ўрганилган.

    Натижада расмий ҳисоботларда тўлиқ бажарилиб, фойдаланишга топширилган деб кўрсатилган 23 та лойиҳа доирасида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари якунига етказилмагани, 28 та лойиҳа бўйича объектлар белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмагани, 15 та маҳаллада ишлар якунланган бўлишига қарамай, таъминот тўлиқ йўлга қўйилмагани, 9 та лойиҳа бўйича ишлар сифатсиз бажарилгани маълум бўлди, дейилади ҳаракат маълумотида.
    Фото: “Дарё”

    “Ўзсувтаъминот”дан раддия

    “Ўзсувтаъминот” АЖ эълон қилган раддияда айтилишича, “Юксалиш” ҳаракати маълумотларни “Ўзсувтаъминот”дан эмас, бошқа вазирлик ва идоралардан олишга уринган. Бундан ташқари, ушбу ўрганишлар давомида жамиятнинг мазкур йўналишдаги бирорта мансабдор вакили иштирок этмаган.

    “Юксалиш” ҳаракати томонидан ҳудудлардаги қурилиш объектлари нопрофессионал ёндашув асосида ўрганилган. Яъни ҳар бир қурилиш объекти белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ўрганилади аслида. Мазкур ҳужжат яъни ҳар бир кўрсатилган манзилнинг лойиҳа-сметаси буюртмачи, қурувчи ташкилот ва лойиҳачида бўлади. “Юксалиш” ҳаракати томонидан эса қандай меъёр ва параметрлар асосида ўрганилгани улар томонидан эълон қилинган материалда белгиланмаган, афсуски!

    Объектларда давом этаётган ишлар ҳам негадир “Юксалиш” ҳаракати ўрганувчиларининг қурилиш ишлари якунланган, сув йўқ, деган асоссиз хулоса чиқаришига сабаб бўлган, негадир!!!, дейилади “Ўзсувтаъминот” раддиясида.

    Қўшимча қилинишича, ўрганишлар ишчи гуруҳи таркибида соҳа фаолияти ҳақида тўлиқ маълумотга ва далилларга эга бўлмаган ходимларнинг шунчаки хулосалари асосида тайёрланганини кўрсатади.

    Раддияга раддия

    “Юксалиш” ҳаракати “Ўзсувтаъминот” раддиясига муносабат билдирди. Унда айтилишича, “Ўзсувтаъминот” раддиясида муаммо йўқ, деб кўрсатилган объектлардаги вазиятга аниқлик киритган ҳолда муаммолар ҳанузгача сақланиб қолмоқда.

    “Oъzsuvtaъminot” AJ tomonidan “Yuksalish” harakatiga yuborilgan maъlumotlar haqida xat
     
    “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан “Юксалиш” ҳаракатига юборилган маълумотлар ҳақида хат
     
    Фото: “Юксалиш” ҳаракати

    “Юксалиш” ҳаракати ўрганишларни “Ўзсувтаъминот” тақдим этган маълумотлар асосида амалга оширган, бу борада нохолислик ва нопрофессионализмга оид айбловлар асоссиз. Аксинча, жамият бу борада ёлғон ахборот тарқатган.

    Аҳолида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ эътирозлар кўплиги маълум бўлмоқда, дейилади ҳаракат раддиясида.

    Баёнотда “Ўзсувтаъминот” Жамоатчилик назорати якунлари бўйича тайёрланган таклифларни кўриб чиқишда ҳиссиётга берилмасликни сўраган.

    “Ҳиссиётли раддия”

    Ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов “Ўзсувтаъминот” баёнотини “ҳиссиётли раддия” деб атаган.

    Bobur Bekmurodov
    Бобур Бекмуродов
    Фото: “Дарё”

    “Ўзсувтаъминот” жамоатчиликни чалғитгани ўз йўлига, асосийси барча рўйхатдаги объектлар назоратга олинди. Сув келмаган жойларга сув келди, келмаган жойларда эса тезда келиши ҳақида ваъдалар берилди. Биз шундан хурсандмиз.

    Бугунги Ўзбекистон айнан шу билан ҳам кучли — бугун фуқаролик жамияти бор, бугун жамоатчилик назорати бор.

    Биз бундан буён ҳам давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифалар ижросини назорат қилишда қатъий турамиз.

    Вазирлик ва идоралар раҳбарларини эса пастга тушиб, ислоҳотлар ижросини актларга таяниб эмас, ўз қўли ва ўз кўзи билан назорат қилишга чақирамиз, деган Бобур Бекмуродов.

    Ҳаракат раҳбари сўзининг охирида 16 июнь куни президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишда айнан мана шу масалаларга эътибор қаратилганига урғу берган.

    17 июн, 00:10   Изоҳ (0)   392
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Ўзсувтаъминот» АЖ#«Юксалиш» ҳаракати#ичимлик суви#раддия#оқова тизимлар#Мониторинг

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.