• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    Эронда ҳокимият алмашганидан кўп ўтмай мамлакат мисли кўрилмаган санкциялар гирдобида қолди. Бу ҳам етмагандек, Саддам Ҳусайн бошлаган уруш сабаб Ироқ билан 8 йил қонли жанглар олиб борилди. Шунга қарамай, мамлакат қисқа вақт ичида ўз ракета дастурини йўлга қўйиб, 1400 км узоқликдаги Исроил учун реал таҳдидга айланди. Ҳозир эронликларга жанг қилиш имконини берган нарса қарийб 40 йиллик меҳнат натижасидир. 

    1979 йили Эронни бошқариб келаётган сулола ағдарилиб, ҳокимият инқилобчилар қўлига ўтди. Қувғинда юрган диний уламо Оятуллоҳ Ҳумайний ҳокимиятни консолидациялаштира олгани боис, мамлакатнинг янги раҳбарига айланди. Бироқ АҚШ элчихонасига ҳужум ва қатағонлар сабаб монархия ўрнига келган куч дунё эътирофига тушмади. Аксинча, мисли кўрилмаган санкцияларга юзлашди. 

    Эронда юз берган инқилоб аҳолисининг катта қисми шиалардан иборат Ироққа ҳам ёйилишидан қўрққан Саддам Ҳусайн 1980 йили қўшни давлат ҳудудига бостириб кирди. Бироқ эронликлар кучли қаршилик кўрсатди. Маълум нуқтадан сўнг қуруқликда жанглар стагнация босқичига кирди. Аммо Ироқ кучлари ҳаво устунлигидан фойдаланиб, Эрон шаҳарлари бомбардимон қилар, зич жойлашган ҳаво мудофаа тизимлари боис муносиб жавоб қайтариб бўлмасди.

    Eron-Iroq urushi
    Эрон-Ироқ уруши
    Фото: War History

     

    Бироқ эронликлар учун муаммо шу билан якунланмасди. Ироқ армияси Совет Иттифоқидан сотиб олинган, аниқлиги паст, бироқ вайронкор Scud баллистик ракеталарини қўллади. Ана шу вақтлар Эронда бу таҳдид учун муносиб жавоб умуман йўқ эди. Бу Теҳронни худди шундай Scud баллистик ракеталарига эга Дамашқ томон юзланишга мажбур қилди. Бироқ Сурия ўз ихтиёридаги баллистик ракеталар Москвадан туриб қатъий назорат қилишини айтиб, уларни сота олмаслигини билдирди. Шундан сўнг Теҳрон умид илинжида Ливияга бурилди. Муаммар Қаззофий уларнинг илтимосини қаноатлантирди. Ракеталарни бошқариш учун техник персонални эса Сурия ўқитиб берадиган бўлди. 

    1984 йили Ҳасан Теҳрани Моқаддам бошчилигида гуруҳ Сурияга юборилди. Бироқ унинг ўзи келгусида “Эрон ракета дастурининг отаси” деган номга муяссар бўлишини билмасди. Эронликлар ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган вақтда Ливия 8 та ракетадан иборат дастлабки партияни етказиб берди. 1985 йилнинг март ойида Эрондан Ироққа илк баллистик ракета учирилди. Дастлабки нишон Киркукдаги нефть иншооти бўлди.

    Scud баллистик ракета тизими
    Фото: The National Interest

    Ливия 1988 йилга қадар Эронга тахминан 20 та ракета етказиб берди. Бироқ Теҳроннинг ислом тамойилларига асосланган сиёсий тизимини ўзи учун таҳдид сифатида кўргани боис Совет Иттифоқи қўллов кўрсатмади. Аммо Шимолий Корея янги иттифоқчи топишидан мамнун эди. Пхеньян 1987–1989 йиллар оралиғида 70 дан ортиқ Scud-B ва 100 дан зиёд Scud-C ракеталарини Яқин Шарқ давлатига етказиб берди. Бу билан эронликлар 300-500 км масофадаги нишонларга зарба бериш имконига эга бўлди. Аммо аниқлик кўрсаткичи пастлиги боис улар асосан йирик шаҳарларга учириларди. Тарихга “шаҳарлар уруши” номи билан кирган ракета алмашинуви шу тариқа бошланди. 

    1988 йили томонлар сулҳ битими имзолади. Бироқ Эрон келгуси агрессиялардан сақланиш учун кучли тийиб туриш воситасига муҳтожлигини ҳис қилар эди. Ҳасан Теҳрани Моқаддам Scud ракеталарида қўлланган технологияни ўрганиб, маҳаллий тизимларни ишлаб чиқариш таклифини берди. Аслини олганда, бу борада ишлар уруш даврида ҳам давом этган. Мисол учун 1985 йили Хитойнинг Тyp-83 тизимида қўлланиладиган ракета маҳаллийлаштирилиб, Oghab номи билан Басрага учирилди. Бироқ унинг жанговар радиуси атиги 35-45 км эди. 

    Oghab raketasi 3D modeli
     
    Oghab ракетаси 3D модели
    Фото: Тармоқдан

     

    Эрон ўз олдига қўйган мақсадига мустақил эриша олмаслигини билар эди. Шу боис Хитой ва Шимолий Корея билан техник ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Бу орадан кўп ўтмай ўз натижасини берди. 1988 йили Эрон Scud технологияси асосида ишлаб чиқарилган Shahab-1 тизимини намойиш қилди. У ҳам худди Совет ракетаси каби 300 км масофага парвоз қилиши, 100 кг оғирликдаги жанговар каллак ташиш мумкин эди. Улар уруш тугагунга қадар Ироқнинг Бағдод, Басра ва бошқа шаҳарларга қарши ишлатилган.

    Бироқ эронликлар шу билан тўхтаб қолмади. 1998 йилга келиб Shahab-2 баллистик ракетаси синовдан ўтказилди. Дастлабки моделдан фарқли, у Scud-C моделига асосланган эди. Шу боис ракета 500 км узоқликдаги нишонларга зарба бера олган. Бироқ сунъий йўлдошлар эмас, нисбатан примитив инертиал навигация тизимига асосан йўналиш олгани боис аниқлиги юқори ҳисобланмаган. У нишондан 500–1000 метргача оғишиб кетиши мумкин эди. Шунга қарамай, мазкур икки модел Эрон ракетасозлиги учун пойдевор вазифасини бажариб берди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Эрон ихтиёрида улардан тахминан 300 та бор. 

    Shahab-1 va Shahab-2 raketalari
    Shahab-1 ва Shahab-2 ракеталари
    Фото: Тармоқдан

    Эронликлар, шунингдек Shahabнинг 3-моделини ҳам ишлаб чиқди. У 2003 йили хизматга кирган бўлиб, 1200 кг жанговар каллак ташийди. 1600 км жанговар радиус билан у нафақат Яқин Шарқ, балки Европанинг Греция, Болгария, Руминия каби давлатларини ҳам нишонга олиши мумкин. 

    2020 йили Эрон Ислом қўриқчилари корпуси собиқ қўмондони Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужумда айни шу турдаги ракеталар билан зарба берди. Натижада 110 нафар америкалик турли даражада жароҳатланган эди. 

    Eronning Qoъshma Shtatlar harbiy bazasiga raketa zarbasi oqibatlari
    Эроннинг Қўшма Штатлар ҳарбий базасига ракета зарбаси оқибатлари
    Фото: Тармоқдан

    Бироқ Scud ва Shahab оиласига мансуб ракеталар суюқ ёқилғида парвоз қилган. Бу эса уларни сақлаш учун алоҳида микроиқлим шароити яратишни тақозо қилар, қолаверса ракеталар парвоз вақти ёниб кетиши ҳам ҳеч гап эмас эди. Бундан ташқари, суюқ ёқилғи билан узоқ масофага парвоз қилишда муаммолар мавжуд эди.

    2008 йили Sijjil’ни тақдим этиш билан, Эрон ракетасозлик саноатини янги босқичга олиб чиқди. Боиси у қаттиқ ёқилғида (solid fuel) парвоз қилади. Бу уни жанговар шай ҳолатга келтириш учун талаб этиладиган вақтни қисқартиради. Қолаверса, мазкур турдаги ракеталарнинг мобиллиги Shahab’ларга нисбатан анча юқори ҳисобланади. У 2008 йили илк бор синовдан ўтказилди. Маълумотларга кўра, ракета 2000 км масофага парвоз қила олади. Жанговар каллак вазни эса 500–750 килограммни ташкил этади. Бироқ Sijjil ҳам стандарт турдаги инертиал навигация тизимларидан фойдаланади. Шу боис у нишондан 500 метргача оғишиб кетиши мумкин. 

    2009 йилга келиб, модернизациядан ўтказилган Sijjil-2 модели намойиш этилди. Бу орқали ракетанинг парвоз масофаси 2500 километрга етказилиб, аниқлик кўрсаткичи оширилган. Қолаверса корпусни тайёрлашда металлдан фарқли, композит материаллардан фойдаланилган.

    Sejjil-2 ballistik raketasi
    Сежжил-2 баллистик ракетаси
    Фото: CСИС

     

    Эрон 2015 йили йўналишни сунъий йўлдош орқали белгилайдиган баллистик ракетани илк бор синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу билан мамлакат қуролли кучларининг асосий зарбдор элементида аниқлик кўрсаткичи ошди. Emad суюқ ёқилғили ракета бўлиб, 1700 км масофадаги нишонларга зарба бера олади. Таъкидлаш жоиз, Эрон Қўшма Штатларнинг GPS технологиясидан фойдалана олмайди. Шу боис унинг муқобили, масалан русларнинг GLONASS, Хитойнинг BeiDou тизимларига мурожаат қилинган бўлиши мумкин. Баъзи манбаларнинг ёзишича, Эрон ракеталари маҳаллий Тоlou ёхуд Fajr тизимлари ёрдамида йўналиш олади. 

    Қарийб ярим асрлик изоляцига қарамай, Эрон аэрокосмик технологиялар соҳасида қатор ютуқларга эришган. Мамлакат 2009 йили Умид дея номланган илк сунъий йўлдош тизимини муваффақиятли учирди. Ҳозир Эрон фазода турли мақсадлар, жумладан ҳарбийлар учун хизмат қилаётган жами 25 та сунъий йўлдошга эга.

    Мана шундай илғор технологиялар шарофати билан Emad ракетасининг аниқлик кўрсаткичи 50 метргача яхшиланди. Бироқ бу ҳаммаси эмас. Эрон расмийларига кўра, ракета фазога кўтарилгач, нишонни ўзгартириши, шунингдек ҳаво мудофаа тизимларига чап бериш учун манёвр қилиши мумкин. Бунга у ракетасозликда reentry деб номланадиган ёндашув орқали эришади. Соддароқ айтганда, бу турдаги баллистик ракеталарнинг жанговар каллагида қанотчалар бор. 

    Ochiq mannabar asosida tayyorlandi
    Очиқ маннабар асосида тайёрланди
    Фото: Дарё

    2023 йили Эрон ракетасозлик дастури яна бир даража юқорига кўтарилди. Боиси ўша йилнинг 6 июнь куни мамлакат илк гипертовушли ракетаси – Fattah’ни намойиш этилди. Эрон расмийларига кўра, у ўз тезлигини 16 000 км соатгача ошириши, 1400 км узоқликдаги нишонга зарба бериши мумкин. Соддароқ айтсак, Fattah бир деганда 4,5 км масофани босиб ўтади. Эрондан Исроилга етиб бориш учун атиги 5 дақиқа сарфлайди. Қолаверса, ракета қаттиқ ёқилғида учувчи икки босқичли двигателга эга. Аэродинамик тузилиши сабаб манёвр қилиши мумкин. 

    Ўша йилнинг ўзида Fattah 2 ҳам намойиш этилди. У дастлабки моделдан 3000 км/соатга тезроқ парвоз қилиши айтилади. Жанговар радиуси ҳам Fattah 1 дан юз километрга юқорироқ. Ракета 200 км оғирликдаги жанговар каллак ташийди. Ғарб разведкаси Fattah модели келгусида ўзи билан ядровий каллак ҳам ташиши мумкинлиги ҳақида хавотирларини билдирган. 

    Fattah 2 ballistik raketasi
    Fattah 2 баллистик ракетаси
    Фото: Эрон манбалари

    Бироқ Эрон ракета дастури бу билан чекланмаган. Мамлакат арсеналида Zolfaghar, Qiam 1, Ghadr-110, Хurramshahr-4, HajQosim каби баллистик ракеталар ҳамда Huvayzа, Nasir, Paveh, Zafar каби қанотли ракеталар мавжуд. Бу икки турдаги ракеталар учиш траeкторияси билан фарқ қилади. Қолаверса, уларнинг айримлари кемага қарши ракеталар ҳисобланади. 

    Масалан “Ҳизбуллоҳ” 2006 йилги урушда Эроннинг Кавсар оиласига мансуб ракеталар билан Исроил ҳарбий кемасига зарба бериб, экипажнинг 4 нафар аъзосини ўлдирган эди. 

    “Hizbulloh”
    “Ҳизбуллоҳ” ракета зарбаси натижасида шикастланган Исроил ҳарбий кемаси, 2006 йил
    Фото: Эрон манбалари

    Эрон кемага қарши ракеталарга урғу бергани бежиз эмас. Улар биринчи навбатда Қўшма Штатларнинг минтақадаги ҳарбий денгиз кучларига қарши туриш, шунингдек Ҳормуз бўғозини ёпиб, халқаро савдога босим ўтказиш учун зарур. Агар Қўшма Штатлар ҳозир давом этаётган можарога қўшилса, Теҳрон мазкур сценарийга мурожаат қилади. Натижада нефть нархи 120 долларгача қимматлаши мумкин. 

    Энди асосий савол. Эронда қанча ракета бор? Ғарб разведка хизматлари мамлакатнинг баллистик ракеталар арсеналини 2-3 мингга баҳолайди. Уларнинг аксарияти юк машинасига асосланган учириш платформалари орқали ишга туширилади. 

    Мамлакат ўзининг Исроилга талафот етказа оладиган, қолаверса, АҚШнинг минтақадаги активларига хавф туғдирадиган асосий қуролларини ер остида сақлайди. Уларнинг аксарияти бир неча ўн, эҳтимол юзлаб метр пастда, тоғларни ўйиб тайёрланган омборларда сақланади. Исроил ихтиёрида мавжуд қуроллар уларга қадар етиб бора олмайди. 

    Eron yer osti raketa omborlaridan biri
    Эрон ер ости ракета омборларидан бири
    Фото: Видеодан кадр

    Бундай мустаҳкамланган иншоотни йўқ қилишга фақат Қўшма Штатлар қодир. АҚШ кучлари халқ тилида “бункер тешувчилар отаси” деб номланган ГБУ-57 бомбасини қўллаш билан 60 метргача бетонни ёриб кириши мумкин. Бомба оғирлиги 13,6 тоннани, узунлиги эса 6,2 метрни ташкил қилади. Шу боис уни фақат B-2 Spirit стратегик бомбардимончиси ҳавога кўтариши мумкин. 

    B-2 strategik bombardimonchisi GBU-57 bombasini tashlamoqda
    Б-2 стратегик бомбардимончиси ГБУ-57 бомбасини ташламоқда
    Фото: УС Аир Форcе

    Эрон 2024 йилнинг апрель ва октябрь ойларида Исроилга кенг кўламли ракета ҳужумлари уюштирди. Исроилнинг ҳаракатларига жавоб ҳисобланган амалиётларга “Ҳақ ваъда 1” ва “Ҳақ ваъда 2” номлари берилди. Жорий йилнинг 14 июнь санасидан бошлаб мазкур амалиётнинг учинчи тўлқини бошланди. Бироқ Эрон дастлабки кунларда юздан ортиқ ракета учирган бўлса, ҳозир ҳар бир тўлқинда зарбалар сони 10-20 тани ташкил қилмоқда. 

    Бунга асосий сабаб сифатида икки тахминни келтириш мумкин. Биринчидан, Эрон Исроил билан узоқ давом этадиган урушга тайёрланиб, ўз арсеналини асрамоқда. Агар ҳар сафар юзлаб ракета учираверса, захиралар узоғи икки ҳафтада тугайди. Иккинчи тахмин эса эронликлар фойдасига эмас. Исроил ҳаво кучлари ва Моссаднинг Эрондаги диверсантлари ракета учириш платформаларининг катта қисмини сафдан чиқарган бўлиши мумкин. Исроил расмийлари мана шу учун хизмат қилувчи лаунчерларнинг ярими йўқ қилинганини таъкидламоқда. Қолаверса, учириш платформаларига зарбалар акс этган тасвирлар ҳам эълон қилинди. Агар уларнинг барчаси сафдан чиқарилса, Эрон, захирасида қанча ракета бўлишидан қатъий назар, бирортасини ҳам учира олмай қолади. 

    Eron raketa uchirish platformasi Isroil qiruvchilari tomonidan йўq qilinishidan soniyalar oldin
    Эрон ракета учириш платформаси Исроил қирувчилари томонидан йўқ қилинишидан сониялар олдин
    Фото: IDF

    Бироқ бошқа томондан, Исроилда ҳам баллистик траeкториядаги нишонларни тутиб олишга қодир Arrow мудофаа тизими учун ракеталар тугаб бораётган бўлиши мумкин. Бу Эроннинг ҳар бир ҳужуми олдингисига нисбатан оғриқлироқ бўлишини англатади. 

    18 июн, 20:05   Изоҳ (0)   6173
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Исроил#ракета#Эрон#гипертовушли
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.