• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Кемерон Диас кинога қайтди: сўнгги кунларда жаҳон прокатига чиқарилган 5 та янги фильм (трейлер)

    Сўнгги ҳафталарда жаҳон прокатидаги энг қизиқарли янги фильмларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    “Бўри одам”

    Блейкнинг болалиги йиртқич одамхўр ҳайвон изғиб юрадиган қишлоқда ўтган. Йиллар ўтиб улғайган Блейк рафиқаси Шарлотта ва қизи Жинжер билан Сан-Францискода яшайди ва бедарак йўқолган отаси вафот этгани ҳақида хабар олади. У оиласини олиб ёзда ўрмонлар ва қайғули хотиралар билан қуршалган ўша уйга боришга қарор қилади. Уларнинг машинаси етиб келиши биланоқ баҳайбат махлуқ ҳужум қилади. Аммо асосий таҳдид махлуқ тишлаган Блейкда бошланади. Шарлотта ва Жинжер даҳшатли даражада ўзгарган эри ва отаси билан ёлғиз қолишга мажбур бўлишади.

    “Яна ишга”

    Эмили ва Мэтт бахтли эр-хотин бўлиб, икки фарзандини тарбияламоқда. Болалар ота-оналари қачонлардир Марказий разведка бошқармасининг махфий агентлари бўлганидан бехабар, улар оиласи учун хавфли хизматдан воз кечган эди. Эмили ва Мэтт вазият тақозоси билан эски ишига қайтишга мажбур бўлишганида улар биргаликда енгилмас жамоа эканликларини яна бир бор исботлайди.

    Кемерон Диас карьерасидаги танаффусдан сўнг кинога шахдам қадамлар билан қайтди. “Яна ишга” бу — стандарт ва сюжетни олдиндан башорат қилиш мумкин бўлган, аммо ўзига хос жозибали оилавий комедия. Фильмда Диас ва Жейми Фокс тандемини кўриш мумкин, қизиқарли воқеалар ривожи оилавий ҳордиқ чиқариш учун айни муддао. 

    “Оқим”

    Ер шиддат билан сув остида қолади. Шафқатсиз оқим ўз йўлида учраган ҳамма нарсани — ҳувуллаган уйларни, дарахтларни, тоғларни ва қочаётган ҳайвонларни ўз домига тортади. Фалокатдан ёлғиз тўқ кулранг мушук омон қолади. Тез орада у ўрмонда омон қолган бошқа ҳайвонларни учратади. Елканли қайиқ уларни капибара, ялқов, лабрадор кўппак ва котиб қуш янги синовлар ҳамда нажот сари олиб боради.

    “Оқим” — латвиялик режиссёр Гинтс Зилбалодиснинг кам бюджетли мультфильми бўлиб, у кутилмаганда “Олтин глобус”да “Бошқотирма 2” ва “Ёввойи робот” каби картиналарни ортда қолдирди. Бу Нуҳ кемаси ҳақидаги ўзига хос ҳикоядир, фақат энди ҳар бир жонзот жуфтлиги билан эмас — фақат содиқ дўстлари билан. Ушбу мультфильмнинг жозибаси унинг соддалиги, ҳайвонларга берилган хатти-ҳаракатлар, овозлар, ҳиссиётларнинг ёқимли табиийлигидадир. 

    “Аччиқ ҳақиқат”

    Пенси ғазаб, тушкунлик ва арзимас кўнгилсизликка нисбатан ҳам юқори сезувчанликдан азият чекади. Эри ва ўғли онасининг танқидига жавобан ортиқча сўз айтишдан қўрқишади, кўчада нотаниш одамлар билан можаролар осонгина жанжалга айланиб кетади, Пенсининг бутун дунёдан шикоят қилишидан эса деярли ҳамма тўйган. Аммо Пенсининг унинг бутунлай қарама-қаршиси, ҳаётни севадиган ва қувноқ Шантал исмли синглиси бор. У гўёки Пенсининг қийин феъл-атворига бардош бера оладиган ва унга чин дилдан ҳамдард бўладиган ягона инсон.

    “Аччиқ ҳақиқат” британиялик ёзувчи Майк Лининг инсоннинг дунё ва яқинлари билан муносабатидаги мураккаб руҳий ҳолатини тадқиқ этувчи драмасидир. Бу барча тушунмовчиликларга қарамай, одамларни бирлаштирувчи сўзсиз муҳаббат ҳақидаги ҳикоя.

    “Жиловланмас”

    Америкалик курашчи Энтони Роблес ҳаёти ҳақидаги ҳаяжонли фильм унинг автобиографик китобига асосланган. У бир оёқсиз туғилган ва кейинчалик протездан воз кечиб, усиз ҳам ҳаётда ўз йўлини топишни ўрганган. Курашга бўлган кучли қизиқиши ёш йигитни барча қийинчиликларни инсоний куч билан енгиб, ўз устида тинмай ишлашга ундади. Бунинг натижасида у миллий чемпионатда ғалабага эришди.

    Бен Аффлекнинг “Жиловланмас” фильми — анъанавий услубда ва таъсирли тарзда суратга олинган, ғоят илҳомлантирувчи ва руҳлантирувчи ҳикоя бўлиб, у Жаррелл Жером ижро этган қаҳрамонга нисбатан самимий ҳамдардлик ва ҳайрат уйғотади. Айтганча, суратга олиш жараёнида Роблеснинг шахсан ўзи Жеромнинг дублёри сифатида иштирок этган. Иккинчи даражали ролларни Женнифер Лопес, Бобби Каннаваледан тортиб Майкл Пеня ва Дон Чидлгача бўлган машҳур юлдузлар ижро этган.

    24 январ, 16:40   Изоҳ (0)   2949
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар#трейлер

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда премьераси бўлиб ўтган «қисқа метражли» фильмлар нега қисқа метражли эмас?

    13.07.2019, 19:33

    Шер ўргатувчи, иллюзионист, каратэ устаси: кўпчилик билмаган ажойиб истеъдодга эга Голливуд актёрлари

    11.11.2024, 15:57

    “Оскар”мукофотидан воз кечган ва тақдирлаш маросимига келмаган жаҳон юлдузлари

    18.11.2024, 18:15

    Фильм ва сериалларда рол ижро этмай туриб, улардан мўмайгина гонорар олган актёрлар (фото)

    27.11.2024, 15:57

    Голливуд фильмларидан қолишмайди: юқори рейтингларни эгаллаган янги ҳинд фильмлари (трейлер)

    26.11.2024, 09:55

    “Катта аждарҳо”: қандай қилиб Брюс Ли Америка киносаноатини ўзгартириб юборди?

    30.11.2024, 18:30

    Қозоғистонлик киноижодкорлар суратга олган энг яхши учта фильм (трейлер)

    02.12.2024, 16:43

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    Геймер бўлиш шарт эмас: видеоўйинлар асосида суратга олинган Голливуд фильмлари

    16.12.2024, 19:25

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    Болалигидаёқ машҳурликка эришган, аммо уни сақлаб қололмаган Голливуд актёрлари (фото)

    12 январ, 18:30

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    “Сумерки” фильми юлдузи Роберт Паттинсон тўйини Кариб оролларида ўтказди

    9 январ, 16:50

    2024 йилда энг кўп даромад келтирган фильмлар топ 15 талиги

    13 январ, 09:41

    Байден ёнғинлар туфайли сўнгги хорижий сафарини бекор қилди 

    9 январ, 18:40

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    Перис Ҳилтон, Мел Гибсон ва бошқа кўплаб юлдузлар Калифорниядаги кучли ёнғинлар туфайли уйларидан айрилди

    11 январ, 18:05

    Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди: Шерон Стоун юк машиналарида озиқ-овқат тарқатди, Жейми Ли Кертис 1 миллион доллар хайрия қилди (фото)

    13 январ, 15:40

    Франциялик аёл сохта Бред Питт учун эри билан ажрашди ва 850 минг доллар пулини йўқотди

    15 январ, 12:48

    Лос Анжелесдаги ёнғин қурбонларига Леонардо Ди Каприо 1 миллион доллар хайрия қилди, Женнифер Лопес эса кийим-кечаклар тарқатди

    17 январ, 15:45

    Актёр Тимоти Шаламе фильм тақдимотига велосипедда келгани учун жаримага тортилди

    20 январ, 19:11

    “Ҳозир юрагим бўм-бўш”. Юлдуз Ражабова Эмре Кивилжим билан муносабатлари ва Голливуд фильмидаги роли ҳақида сўзлаб берди 

    21 январ, 14:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20

    Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 2 август, 11:15

    Турк сериаллари юлдузларининг рашкчи турмуш ўртоқлари туфайли юзага келган можаролар

    Кино | 2 август, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.