Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур учрашувлари ўтказилмоқда. “Ф” гуруҳидан ўрин олган баҳсда Жанубий Африканинг “Мамелоди Сандаунс” жамоаси Германиянинг “Боруссия Дортмунд”ига қарши ўйин ўтказди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида ЖАР клуби ҳисобни очди. 16-дақиқага келиб дортмундликлар вакили Феликс Нмеча ҳисобни тенглаштирди. 34-дақиқага келиб эса Серху Гирасси “Боруссия”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 45-дақиқада Жуб Беллингемнинг голи ҳисобни йириклаштирди.
Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида “Мамелоди Сандаунс” футболчиси Ҳулисо Мудау ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди – 1:4. Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас Икрам Рейнерс ҳисобни бир оз қисқартирди. 90-дақиқага келиб Лебо Мотиба жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. Якуний ҳисоб – 3:4.
Ушбу ғалабадан сўнг дортмундликлар 4 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб олди. “Мамелоди Сандаунс” эса 3 очко билан 2-поғонадан жой олган.
Изоҳ (0)