• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳайвонларга озор берманг, зеро уларнинг ҳам биз каби яшашга ҳаққи бор!

    Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида жониворларга, хусусан, мушук, итларга нисбатан ваҳшиёна муносабатда бўлаётган шахсларнинг видеолари кўп тарқаляпти. Бу ҳолатларни кўриш тугул, ҳатто эшитишга одамнинг қалби сесканади.

    Ожиз ва забонсиз жониворларга бунчалик муносабат қилиш учун инсон қанчалик тубан, шавқатсиз бўлиши керак?

    Бу ҳодисаларнинг якуни борми? Нима учун бу каби ҳолатлар тобора ортиб бормоқда? Қонунчилигимизда ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлаётган шахсларга нисбатан жазолар енгилми ёки одамларимиз шунчалик дийдаси қотиб, бешавқат бўлиб кетяптими? «Дарё» бу борада бир қатор соҳа вакиллари билан суҳбатлашди. 

    Қонунчиликда ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган

    Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот-мултимедиа маркази бошлиғи подполковник Нилуфар Исаханова:

    Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот-мултимедиа маркази бошлиғи подполковник Нилуфар Исаханова

    Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот-мултимедиа маркази бошлиғи подполковник Нилуфар Исаханова
    Скрин: «Дарё»

    Дарҳақиқат, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳайвонларга нисбатан шавқатсизлик ҳолатлари акс этган лавҳалар кўп учрамоқда. Энг ачинарлиси, ўша шахсларнинг ўзи шеригига видеога олдириб, интернетда тарқатмоқда.

    Уни тасвирга олаётган фуқаро ҳам шеригига бу қонунга зидлигини, динимизда ҳам тақиқланганлигини айтиб, уни тўхтатиш ўрнига видеога олиб, унинг жиноий ҳаракатларига шерик бўлиб қолмоқда.

    Ўзбекистон қонунчилигида, хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасида ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш, уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш каби ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган.

    Агар бу ҳаракатлар такроран содир этилса ёки ҳайвонларнинг ўлимига олиб келса, вояга етмаган шахс иштирокида содир этилган ҳолатлар ҳам оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми билан малакаланиши мумкин.

    Суд томонидан бундай шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробаридан 10 баробаригача миқдорида жарима ёки бўлмаса 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

    Бундан ташқари, жиноят кодексининг 2021 моддасида ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

    Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:

    • 25 БҲМдан 50 БҲМгача миқдорда жарима;
    • ёки 240 соатгача маъмурий жамоат ишлари;
    • ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
    • ёхуд 6 ойгача озодликни чеклаш ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    «Бирор бир инсон чумчуқ ёки ундан катта ҳайвонни паррандани ҳақсиз, ноҳақ ҳолатда ўлдирадиган бўлса, Аллоҳ таоло қиёматда уни сўраб олади»

    Исломшунос олим Мубашшир Аҳмад:

    Исломшунов олим Мубашшир Аҳмад

    Исломшунов олим Мубашшир Аҳмад
    Фото: Facebook / @Mubashshir Аҳмад

    Ислом таълимотлари илк кунларданоқ, ҳайвонларга ҳам ҳақларини жорий қилишликни бошлаган.

    Қуръони каримда Аллоҳ шундай ҳитоб қилади: «Ер юзида ўрмалаб юрадиган ҳар қандай ҳайвон, қанотлари билан учиб юрадиган ҳар қандай қуш борки, улар ҳам сизга ўхшаган миллатлардир, умматлардир.» Бу билан инсонларга ўхшаб тўп-тўп, қавм бўлиб юришлари ҳаёт кечиришлари уларга ҳам инсонларга бўлгандек ҳуқуқлар жорий қилинишлиги кераклигини маълум қиляпти.

    «Аллоҳ Субҳано Таоло раҳм қилгувчиларга раҳм қилади. Ер юзидаги ҳар қандай нарсага сиз раҳм қилинг. Осмондаги зот ҳам сизга раҳм қилади» деган ҳадиси шариф ҳам шу маънони тасдиқлайди.

    Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом «Бирор бир инсон чумчуқ ёки ундан катта ҳайвонни паррандани ҳақсиз, ноҳақ ҳолатда ўлдирадиган бўлса, Аллоҳ таоло қиёматда уни сўраб олади» деганлар.

    (Ҳақсиз дегани, яъни гўшти ейиладиган ҳайвонларни ейишлик, манфаат олишлик учун шаръий йўл билан сўйишлик бошқа, лекин кўнгилхушлик учун ўлдиришлик бошқа.)

    Бу ҳадис орқали пайғамбаримиз ижтимоий тармоқларда тарқаган видеолардаги каби ҳеч қандай сабабсиз жониворни ўлдириб юборишнинг қиёматда жавоби борлигини айтяптилар.

    Ибн Розиаллоҳи анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом: «Кимни ҳайвонни мустар қилса, яъни қулоғини кесиб, думини кесиб, ҳамма куладиган ҳолатга олиб келадиган бўлса, Аллоҳ таолонинг лаънати бўлсин» дедилар.

    Қисқача айтмоқчи бўлганимиз ислом ҳайвонларни ҳам жони бор жонзот сифатида ҳурматга лойиқ, боқишликка мажбур бўлинган жонзот сифатида кўради.

    Мусулмон мамлакатларида, хусусан Туркияда мушуклар, итлар бемалол сайр қилиб юради. Сабаби бу ҳам ислом таълимотининг амалда эканлигидан.

    Иншааллоҳ биз ҳам ислом таълимотимизни умумий ҳолатда етказиб, ҳоссатан ҳайвонларга бўлган муносабатни ҳам тарғиб этадиган бўлсак, жамиятимизда кузатиладиган мана шундай ҳодисалар бўлмайди деб ўйлаймиз.

    Ҳайвонларга озор берманг, зеро уларнинг ҳам биз каби яшашга ҳаққи бор!

    Мақоланинг видео вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    14.07.2022, 20:40   Изоҳ (0)   28938
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сердар Бердимуҳамедов «Кўксарой» қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

    14.07.2022, 20:29

    Ўзбекистонда 1000 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади

    14.07.2022, 20:16

    «Ўзбекистон бизнинг муҳим сиёсий ҳамкоримиз» — Сердар Бердимуҳамедов

    14.07.2022, 20:11

    Ўзбекистонда 2022 йилнинг 6 ойда 2,3 трлн сўмлик чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

    14.07.2022, 19:56

    Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига 7 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

    14.07.2022, 18:45

    Фарғонада 112 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомаласига чек қўйилди

    14.07.2022, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” 28 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини эълон қилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 13:25

    Россияда мигрант ҳайдовчиларни ишдан бўшатиш таклиф қилинди

    Дунё | 27 июн, 13:08

    Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тугатишга келишиб олди — ОАВ

    Дунё | 27 июн, 12:33

    Сон Хён Мин “Тоттенҳэм”ни тарк этишга яқин турибди

    Спорт | 27 июн, 12:20

    “АҚШ зарбалардан ҳеч қандай ютуққа эришмади” — Эрон олий раҳнамоси (видео)

    Дунё | 27 июн, 12:03

    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

    Реклама | 27 июн, 12:00

    Lego компанияси “Махфий ҳужжатлар” сериали асосида янги тўплам тақдим этади

    Қўзиқорин | 27 июн, 11:46

    “Маҳалла сервис” компаниялари ходимларининг даромади энди солиққа тортилмайди

    Ўзбекистон | 27 июн, 11:41

    Таиланд каннабис учун жиноий жавобгарлик жорий қилмоқчи

    Дунё | 27 июн, 11:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.