Швейцариянинг Цюрих шаҳрида яшовчи 68 ёшли аёл қўшнисининг мушугини мунтазам равишда овқатлантиргани учун судга берилди. Бу ҳақда Swissinfo хабар берди.

Суд материалларига кўра, пенсионер аёл 10 ой давомида Лео лақабли мушукни овқатлантирган ва уни ўз квартирасига киритган. Аёл ҳатто уй ҳайвонининг қонуний эгаси ёзма равишда ҳайвонни озиқлантиришни тўхтатишни талаб қилганда ҳам шундай қилишда давом этган.
Шунингдек, аёл мушук унинг уйига бемалол кириб-чиқиши учун эшикни махсус тарзда ўзгартирган. Натижада уй ҳайвони ўз уйига қайтмай қўйган.
Цюрих прокуратураси аёлга 3600 швейсария франки (тахминан 4300 АҚШ доллари) миқдорида жарима ва қўшимча 800 франклик тўлов тайинлашни талаб қилган. Аёл бу қарорга рози бўлмагач, иш судга оширилган. Швейцария қонунларига кўра, ўз уйида бировнинг уй ҳайвонини мунтазам равишда боқиш мулкни ноқонуний ўзлаштириш сифатида қаралиши мумкин. Аммо қўшни мушукни вақти-вақти билан овқатлантириши мумкин.
Изоҳ (0)