• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Аёллар саҳифаси Гўзаллик

    Кўр-кўрона ишонманг: макияж бўйича блогерлар тарқатадиган хавфли лайфхаклар

    Интернет олами турли мавзуларда ғаройиб лайфхакларга тўла, аммо уларнинг аксарияти фойда бериш ўрнига жиддий муаммо туғдириши мумкин. Масалан, синалмаган ва тиббиётда исботланмаган гўзаллик бўйича маслаҳатларга амал қилиш терида қизариш, яллиғланиш ёки бошқа салбий оқибатларга олиб келади. Қуйида айнан қандай маслаҳатлардан қочиш кераклиги ва нега улар хавфли экани ҳақида сўз боради.

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Дезодорантни праймер ўрнида ишлатиш

    Бу ноодатий маслаҳат муаллифи афғонистонлик гўзаллик блогери Шабнам Ҳоссине бўлиб, у юзга макияждан олдин дезодорант-кристалл суртишни тавсия қилган. Унга кўра, бундай воситадаги минерал тузлар ёғ безлари фаолиятини назорат қилади, терини қуритади ва тери ялтирамайди.

    Аммо ҳақиқатда бу мутлақо тескари эффект беради. Ҳа, дезодорантлар тери безларини назорат қилади, лекин юздаги ёғ безларини тўсиб қўйиб, ҳуснбузар тоширади ёки аллергияга қўзғайди. Агар юздаги ёғли ялтирашдан қутулмоқчи бўлсангиз, ёғли юзлар учун махсус мўлжалланган праймер ёки пудралардан фойдаланган афзал.

    Киприкларга вазелин суртиш

    Foto: Freepik
    Фото: AllBeauty

    Денвердаги Смоотҳе Денвер гўзаллик салони эгаси ва косметолог Алисия Рамос ўз блогида киприкларни парваришлаш усулини таклиф қилган. Унга кўра, туш қўйишдан аввал киприкларга вазелин суртиш керак. Блогернинг фикрича, бу киприкларни намлайди, мустаҳкамлайди ва синишнинг олдини олади.

    Аслида эса бу “ялтиратиш” воситаси киприкларни бир-бирига ёпиштириб қўяди, кўз олдида хира қатлам ҳосил қилади ва кейинчалик тушни ўчиришни қийинлаштиради. Киприкларингизга чиройли ва соғлом кўриниш беришни истасангиз, яхшиси, киприклар учун махсус шаффоф гел танланг, улар чиндан ҳам керакли натижани беради.

    Тишларни оқартириш учун лимон ва содадан фойдаланиш

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Лимон ва сода ёрдамида “Голливуд табассуми”га эришиш бир қарашда осон ва арзон усулдек туюлади. Аммо уни синаб кўришни тавсия бермаймиз. Стоматологлар огоҳлантиришича, бу воситалар табиий туюлса-да, эмалга жиддий зарар етказади. Сода лимон кислотаси билан бирикканида тиш юзасидаги доғларни йўқ қилиши мумкин, лекин эмални ҳам емириб, тишлар сезувчанлигини оширади.

    Табассумингиз чиройли бўлишини хоҳласангиз, малакали стоматологга мурожаат қилинг ёки оқартирувчи тиш пасталаридан фойдаланинг.

    Шакар ва асал аралашмасидан скраб сифатида фойдаланиш

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    “Шакарни асал билан аралаштирсангиз, юз учун табиий скраб тайёр бўлади” деган тавсияни турли бюти блогларда тез-тез кўриш мумкин. Аммо уни юз терисига ишлатиш хавфли, чунки шакар доначалари жуда дағал бўлиб, терида майда яралар ҳосил қилади. Асал эса ёпишқоқ ва ювилиши қийин бўлган маҳсулот, натижада у тердаги табиий тешикларни тўсиб қўяди ва яллиғланишга сабаб бўлади.

    Эндиликда замонавий косметологияда скраблар ўрнига оҳиста тозаловчи восита — энзим пудралар қўлланмоқда, корейс косметологиясида бир неча йил аввал скраблардан фойдаланиш умуман тўхтатиб қўйилган.

    Соч учун мўлжалланган лакни макияж фиксатори ўрнида ишлатиш

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Соч учун лак ва макияжни “қотириб берувчи” фиксаторлар бир-бирига ўхшаш, деб ўйласангиз, адашасиз. Баъзи блогерлар макияж қилиб бўлгач, юзга соч учун мўлжалланган лак сепишни маслаҳат бермоқда. Бундай “лайфхак” терини қуритади, аллергия тоширади ва бошқа ноқулайликлар туғдиради. Чунки соч учун лак таркибида спирт ва кучли ифорлар қўшилади. Улар терида қизариш ва қичишишга сабаб бўлиши мумкин.  Шунинг учун энг яхши ечим — махсус фиксатор спрейидан фойдаланишдир.

    21 июн, 22:15   Изоҳ (0)   438
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #аёллар саҳифаси#гўзаллик#макияж

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шарқ мамлакатларида гўзаллик тимсолига айланган бюти-блогерлар (фото)

    23.03.2021, 11:36

    Йил келини — Радҳика Мерчантнинг 8 та ҳашаматли тўй образлари (фото)

    27.07.2024, 15:37

    70 ёшдан ошган Брижит Макрон ўзи ва эрига нималарни тақиқлайди? Франция биринчи хонимининг гўзаллик сирлари

    7 апрел, 15:40

    Тонал кремсиз макияж: юзни янгилашга ёрдам берувчи 5 фойдали усул

    10 май, 10:40

    Юзга нафис ялтираш берувчи хайлайтерни тўғри қўллашнинг 5 усули

    10 май, 14:40

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    11 май, 19:50

    Макияжни янада чиройли ва узоқ туришига ёрдам берадиган 10 та гўзаллик сирлари

    18 май, 15:55

    Ёзда терини қуёшдан ҳимоя қилиш учун 8 та энг яхши SPF крем

    15 май, 22:30

    Сочингизни жозибали кўрсатадиган 8 оддий лайфҳак

    20 май, 21:50

    Хитойлик мактаб ўқувчиси 18 ёшигача 100 та пластик жарроҳлик операциясини амалга оширди

    23 май, 15:15

    Корейс аёлларининг юзи тиниқ ва силлиқ бўлишига ёрдам берадиган парвариш сирлари

    30 май, 17:30

    Ҳар бир аёлнинг ёзги гардеробидан ўрин олиши шарт бўлган кийимлар

    2 июн, 18:25

    Исми ортидан миллиардлаб доллар топадиган жаҳон юлдузлари

    5 июн, 14:35

    Ёзги мавсум учун хушбўй ҳидга эга 10 та аёллар атири

    5 июн, 19:09

    Бир соатга ҳам етмайди: атир ифори узоқ сақланмаслигига 4 та сабаб

    7 июн, 10:50

    Зиғир уруғининг фойдали томонлари ва уни қандай истеъмол қилиш яхшироқ?

    9 июн, 15:55

    Иссиқ ҳавода ҳам узоқ турадиган макияж қилиш бўйича тавсиялар

    10 июн, 12:25

    Сарвқоматлик сири: биргина оддий қоида ортиқча вазндан халос этади

    10 июн, 11:25

    Атир, парфюм ёки одеколоннинг фарқи нимада? Ёзги атирни танлаш бўйича учта тавсия

    9 июн, 21:30

    Кир ювиш пайтида йўл қўйиладиган 8 та асосий хато

    10 июн, 16:08

    Болалар хонасида оддий сода нима учун керак? 3 фойдали лайфҳак

    11 июн, 17:57

    Digital detox: телефондан дам олиб, вақтни мазмунли ўтказишнинг 10 та усули

    11 июн, 16:30

    Организмнинг қаришини тезлаштирадиган зарарли одатлар

    12 июн, 18:32

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31

    BTS гуруҳи хонандаларининг ҳарбий хизматдан қайтиши Жанубий Корея иқтисодиётига сезиларли фойда келтириши мумкин

    18 июн, 20:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп “Америка овози”нинг 639 нафар мухбирларини ишдан бўшатди

    Дунё | 21 июн, 23:50

    ФВВ аҳолига соат 10:00 дан 17:00 гача тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 23:30

    Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 21 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Мамелоди Сандаунс” — “Боруссия Дортмунд” баҳсида еттита гол урилди

    Спорт | 21 июн, 23:00

    Фарғона аэропортида танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс тўхтатилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 22:50

    Панамада фавқулодда ҳолат эълон қилди

    Дунё | 21 июн, 22:30

    Кўр-кўрона ишонманг: макияж бўйича блогерлар тарқатадиган хавфли лайфхаклар

    Аёллар саҳифаси | 21 июн, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.