АҚШ президенти Дональд Трамп йил бошида ноқонуний миграцияга қарши курашни бошлаганидан сўнг, АҚШда ноқонуний истиқомат қилаётган 1 миллионга яқин чет эллик мамлакатдан чиқиб кетди. Бу ҳақда “Миграция тадқиқотлари маркази мустақил тадқиқот ташкилоти АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси маълумотларига асосланиб хабар берди.

“Бизнинг қайта ишланмаган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, 2025 йилнинг январидан май ойигача ишлайдиган ва ишсиз чет элликлар умумий сони 957 минг кишига камайган”, дейилади ташкилот ҳисоботида.
Мутахассисларнинг дастлабки баҳолашларига кўра, 2025 йил май ойига келиб АҚШда 14,8 миллион ноқонуний муҳожир яшаган - бу январь ойига нисбатан 1 миллионга кам.
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, АҚШ фуқаролигига эга бўлмаган чет элликлар Трампнинг президентлик сайловларидаги ғалабаси ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг муҳожирларни чиқариб юбориш бўйича ҳаракатларини кучайтириши сабабли мамлакатни тарк этмоқда.
Трамп иммиграция сиёсатини назорат қилиш тарафдори эканлигини бир неча бор таъкидлаган. У қасамёд маросимидан сўнг дарҳол АҚШ ва Мексика чегарасида фавқулодда вазият режимини жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Америка раҳбари ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича Америка тарихидаги энг кенг кўламли операцияни ўтказишни таъминлаш ниятида эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)