• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп мигрантларни қабул қилмагани учун Колумбияга санкция киритди

    Колумбия президенти Густаво Петро бортида депортация қилинаётган колумбияликлар бўлган АҚШ самолётларига мамлакат ҳудудига қўнишни тақиқлади. АҚШ президенти Дональд Трамп бунга жавобан Колумбияга санкциялар киритди. 

    Фото: Reuters

    Маълум қилинишича, Колумбия ҳукумати бортида тахминан 160 нафар колумбиялик мигрант бўлган иккита АҚШ ҳарбий самолётини қабул қилишдан бош тортган. Депортация учун Колумбиянинг розилиги талаб қилинади. 

    АҚШ Колумбиядан келган муҳожирларга жиноятчилар каби муносабатда бўлмаслиги керак. Мен Шимолий Америка самолётларининг колумбиялик муҳожирлар билан бизнинг ҳудудимизга келишига рухсат бермайман. АҚШ уларни қабул қилишимиздан олдин муҳожирларга муносиб муносабатда бўлиш қоидаларини жорий этиши лозим, деган Колумбия президенти Петро.

    Колумбияга қарши санкциялар

    Шундан сўнг, Трамп Колумбиянинг барча товарларига 25 фоизлик бож жорий этишини эълон қилди ва уни 50 фоизгача ошириш билан таҳдид қилди. У Колумбия амалдорларининг АҚШга киришини тақиқлади, Колумбия ҳукумати аъзолари, уларнинг қариндошлари ва тарафдорларига қарши “виза санкциялари” жорий қилди.

    Трамп Колумбиянинг барча фуқаролари учун чегарада кучайтирилган текширув бошланишини ва бу санкцияларнинг “фақат бошланиши” эканини айтди.

    Колумбиянинг АҚШга жавоби

    Петро санкцияларга жавобан Америка товарларига ҳам худди шундай божларни жорий этишга қарор қилди. У Колумбия депортация қилинган мигрантларни қабул қилишдан бош тортмагани, муаммо шундаки, мигрантлар “қўлида кишан ва ҳарбий самолётда” юборилганини айтди.

    Эндиликда Колумбия ҳукумати АҚШдан депортация қилинган фуқароларини ватанига қайтаришда президент самолётидан фойдаланади.

    Колумбия ҳукумати президент Густаво Петро раҳбарлигида бугун эрталаб мамлакатга депортация рейсларида келиши кутилаётган ватандошларнинг муносиб тарзда қайтишини таъминлаш мақсадида президент самолётини ажратиб берди. Ушбу қарор ҳукуматнинг муносиб шароитларни кафолатлаш бўйича зиммасига олган мажбуриятига жавобан қабул қилинди, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

    Мигрантларни қабул қилишга розилик бергани сабабли АҚШ божлар ва санкцияларнинг бир қисмини бекор қилди.

    Мексика ҳам мигрантлар бўлган самолётни қабул қилмаяпти

    Аввалроқ АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг икки самолётини (тахминан 160 киши) Мексика қабул қилмаган. Шунингдек, депортация қилинганларни қабул қилишга розилик бермаган. Муҳожирлар бўлган учинчи самолёт умуман парвоз қилмаган. Бу парвозлар Трампнинг мигрантларга қарши курашиш бўйича кенг қамровли режасининг бир қисми ҳисобланади. Шу режа доирасида у аллақачон АҚШ жанубий чегарасида фавқулодда вазият режимини жорий этган ва у ерга қўшимча қўшин юбориши мумкин.

    Трампнинг миграция сиёсати

    Трамп 21 январь куни чегарадаги барча ноқонуний ўтиш жойлари ёпилишини таъкидлади. У АҚШ жанубий чегараси орқали ноқонуний мигрантларнинг киришини тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бошпана излаш баҳонаси билан у ерда қолиш ҳуқуқини чеклади.

    Президент Ички хавфсизлик вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат департаментига АҚШга жанубдан ноқонуний кираётганларни чиқариб юбориш чораларини кўришни топширди. Пентагон чегарага қўшимча 1,5 минг аскар ва вертолётлар юборилишини эълон қилди. Шунингдек, 5 мингдан ортиқ ноқонуний мигрантларни депортация қилиш учун авиация тақдим этилади, уларнинг оқими ва ноқонуний савдосини тўхтатиш учун вақтинчалик ва доимий тўсиқлар қурилади.

    Мексика президенти АҚШга бориш учун унинг мамлакатига келаётган ноқонуний мигрантлар ўз ватанларига қайтариб юборилишини айтди. Мексика АҚШдан ноқонуний мигрантларни олиб келаётган ҳарбий транспорт самолётини қабул қилишдан бош тортди.

    The Washington Post газетаси ўз ихтиёридаги ҳужжатга таяниб, Трамп Мексика билан чегарага қўшимча 10 минг ҳарбий хизматчини юбориш ниятида эканини ёзмоқда.
    27 январ, 09:58   Изоҳ (0)   4497
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лукашенко президентлик сайловида еттинчи марта ғалаба қозонди

    27 январ, 08:40

    Исроил ҳарбийлари 2 яшар фаластинлик қизни отиб ўлдирди — Al Jazeera 

    27 январ, 00:02

    Ҳибсга олинган Жанубий Корея президентига айблов эълон қилинди 

    26 январ, 22:37

    “Колумбиялик мигрантлар бўлган АҚШ самолёти мамлакатга киритилмайди” — Колумбия президенти

    26 январ, 22:00

    Камерунда 91 ёшли президент саккизинчи марта сайловда номзодини қўймоқчи

    26 январ, 21:00

    Германия мигрантлар туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкин 

    26 январ, 19:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.