• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    2021 йилда бутун дунёда содир бўлган асосий воқеалар — суратларда (фото)

    Ортда қолаётган 2021 йил дунё хабарларини доимий равишда кузатиб борувчилар учун ёрқин воқеаларга бой бошланди ва ўтди дейиш мумкин. 6 январда Трамп тарафдорлари Вашингтондаги Капитолий биносига ҳужум уюштириб уни эгаллади. Кейин Россияда мухолифат вакили, сиёсатчи Алексей Навальний ҳибсга олинди, шундан сўнг уни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари ўтказилди, полиция намойишчиларни тарқатди, Олимпиада – 2020 мусобақалари ўтказилди, «Толибон» Афғонистонда ҳокимият тепасига келди ва бошқа эътиборга молик воқеа-ҳодисалар содир бўлди. Meduza нашри муҳаррирлари йил янгиликларига алоқадор фотосуратларни тўплади. 2021 йил шундай ўтди ва одамлар ушбу даврни яна узоқ вақт эслаб юришади.

    Президентлик сайловларида Жо Байденга <a href=ютқазган Дональд Трамп тарафдорлари АҚШ Конгрессининг биносига бостириб киришга уринмоқда. Сайлов натижалари эълон қилинган кунда улар уюштирган штурм вақтида 5 нафар одам ҳалок бўлган. Капитолий биносига ҳужум иши бўйича 500 нафардан зиёд гумонланувчи ҳибсга олинган ва уларнинг аксарияти қамалган. Сайловлардаги натижалар кечроқ эълон қилинди, 20 январда Байден АҚШ президенти лавозимида ишлашга киришди" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Президентлик сайловларида Жо Байденга ютқазган Дональд Трамп тарафдорлари АҚШ Конгрессининг биносига бостириб киришга уринмоқда. Сайлов натижалари эълон қилинган кунда улар уюштирган штурм вақтида 5 нафар одам ҳалок бўлган. Капитолий биносига ҳужум иши бўйича 500 нафардан зиёд гумонланувчи ҳибсга олинган ва уларнинг аксарияти қамалган. Сайловлардаги натижалар кечроқ эълон қилинди, 20 январда Байден АҚШ президенти лавозимида ишлашга киришди
    Фото: Reuters

    Пекинда Хитой коммунистик партияси 100 йиллигига бағишлаб уюштирилган лазерли шоу фонида осмонда чақмоқ чақмоқда. 30 июнь

    Пекинда Хитой коммунистик партияси 100 йиллигига бағишлаб уюштирилган лазерли шоу фонида осмонда чақмоқ чақмоқда. 30 июнь
    Фото: AFP

    Россия мухолифати вакили, сиёсатчи Алексей Навальний «Новичок» гуруҳига кирувчи модда билан заҳарланганидан кейин даволанишни якунлаб, 17 январда Берлиндан Москвага <a href=қайтди. Бу ерда уни аэропортнинг ўзида ҳибсга олишди, Жазони ижро этиш федерал хизмати унинг шартли қамоқ жазоси тартибини бузганини қайд этган. Навальний Химкидаги политасия бўлинмасига олиб борилган. Эртасига полиция идорасининг ўзида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтган ва Навальнийга 30 сутка қамоқ жазоси берилган. Фотосуратда Навальнийнинг Химкидаги Ички ишлар бўлинмасида тургани акс этган, 18 январь." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Россия мухолифати вакили, сиёсатчи Алексей Навальний «Новичок» гуруҳига кирувчи модда билан заҳарланганидан кейин даволанишни якунлаб, 17 январда Берлиндан Москвага қайтди. Бу ерда уни аэропортнинг ўзида ҳибсга олишди, Жазони ижро этиш федерал хизмати унинг шартли қамоқ жазоси тартибини бузганини қайд этган. Навальний Химкидаги политасия бўлинмасига олиб борилган. Эртасига полиция идорасининг ўзида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтган ва Навальнийга 30 сутка қамоқ жазоси берилган. Фотосуратда Навальнийнинг Химкидаги Ички ишлар бўлинмасида тургани акс этган, 18 январь.
    Фото: «ТАСС»

    Навальний ҳибсга олинганидан кейин Россия бўйлаб уни қўллаб-қувватловчи норозилик намойишлари <a href=ўтказила бошланди, полиция намойишчиларни тарқатди. Москвадаги Пушкин майдонида ОМОН ҳамда намойишчилар ўртасида тўқнашув содир бўлди. Ерда йиқилиб ётган одамни либертарианлик Глеб Марясов ҳимоя қилмоқда, у кейинчалик мазкур норозилик акцияларида йўлларни ёпгани учун 10 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, 23 январь" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Навальний ҳибсга олинганидан кейин Россия бўйлаб уни қўллаб-қувватловчи норозилик намойишлари ўтказила бошланди, полиция намойишчиларни тарқатди. Москвадаги Пушкин майдонида ОМОН ҳамда намойишчилар ўртасида тўқнашув содир бўлди. Ерда йиқилиб ётган одамни либертарианлик Глеб Марясов ҳимоя қилмоқда, у кейинчалик мазкур норозилик акцияларида йўлларни ёпгани учун 10 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, 23 январь
    Фото: Meduza

    Фототграф Дмитрий Марков Алексей Навальний (сиёсатчига «Ив Роше» иши бўйича берилган шартли қамоқ жазоси, қамоқ жазосига ўзгартирилган) суд қилинган Москвадаги ички ишлар бўлинмасининг ёнида <a href=сурат олган. Бу фото кейинчалик аукционда икки миллион рублга сотилган. Фотосурат сотувидан тушган даромад «ОВД-Инфо» ташкилотларига (кейинчалик хорижий агент деб топилган) ва «Апология протеста»га юборилган, улар норозилик намойишларидан кейин қамоққа олинганларга кўмак беради. 2 февраль." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Фототграф Дмитрий Марков Алексей Навальний (сиёсатчига «Ив Роше» иши бўйича берилган шартли қамоқ жазоси, қамоқ жазосига ўзгартирилган) суд қилинган Москвадаги ички ишлар бўлинмасининг ёнида сурат олган. Бу фото кейинчалик аукционда икки миллион рублга сотилган. Фотосурат сотувидан тушган даромад «ОВД-Инфо» ташкилотларига (кейинчалик хорижий агент деб топилган) ва «Апология протеста»га юборилган, улар норозилик намойишларидан кейин қамоққа олинганларга кўмак беради. 2 февраль.
    Фото: Дмитрий Марков

    Навальнийни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган намойишлар Россияда ўнлаб шаҳарларни қамраб олди. Ҳисбга олишлар ҳам тўхтагани йўқ ва 5 мингдан зиёд одам ҳибсга олиниб, рекорд <a href=қайд этилган. Санкт-Петербургда намойишчилар ҳибсга олинмоқда, 31 январь." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Навальнийни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган намойишлар Россияда ўнлаб шаҳарларни қамраб олди. Ҳисбга олишлар ҳам тўхтагани йўқ ва 5 мингдан зиёд одам ҳибсга олиниб, рекорд қайд этилган. Санкт-Петербургда намойишчилар ҳибсга олинмоқда, 31 январь.
    Фото: AP Photo

    Минскдан 100 километр узоқликдаги Малоэ Запруде қишлоғида қизил либосдаги аёллар алвон лолалар билан рақс тушиб баҳорни қаршиламоқда. Қизил ва оқ ранг уйғунлиги Беларусда 2020 йил августда бўлиб ўтган сайловлардан кейин бошланган норозилик намойишларининг рамзига <a href=айланганди. Ҳукумат намойишлар иштирокчиларини тақиб қилган, Беларусдан чиқиб кетган мухолифат етакчиларига узоқ йиллиқ қамоқ жазолари тайинланган, 1 март" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Минскдан 100 километр узоқликдаги Малоэ Запруде қишлоғида қизил либосдаги аёллар алвон лолалар билан рақс тушиб баҳорни қаршиламоқда. Қизил ва оқ ранг уйғунлиги Беларусда 2020 йил августда бўлиб ўтган сайловлардан кейин бошланган норозилик намойишларининг рамзига айланганди. Ҳукумат намойишлар иштирокчиларини тақиб қилган, Беларусдан чиқиб кетган мухолифат етакчиларига узоқ йиллиқ қамоқ жазолари тайинланган, 1 март
    Фото: Meduza

    Ирландиядаги Лох-Эннел кўли устидан учиб ўтаётган чуғурчиқлар галаси, сурат фотограф Жеймс Кромби томонидан олинган. Гала бўлиб учиш кўплаб қушларга хос ҳаракат, бироқ чуғурчиқлар галасидаги қушлар сони 700 мингдан зиёд бўлган даврлар ҳам бўлган. Бундай қушлар галаси инглиз тилида ‘мурмуратион оф старлингс’ яъни ‘чуғурчиқлар шивир-шивири’ (қанотлар овози пичирлашга қиёсланган) дейилади — галанинг шакли баъзида ўзгача қиёфа касб этади. Олимлар бундай учиш қушларнинг йиртқичлардан ҳимояланиши ва уларни чалғитишга сабаб бўлишини тахмин қилган, 2 март

    Фото: Scanpix

    Вакцина солинган музлатгичли сумка билан Кашмирдаги чўпонларни коронавирусга қарши эмлаш учун йўлган чиққан тиббиёт ходими. Ҳиндистонда баҳор-ёз ойларида янги штамм тарқалгани туфайли коронавирус билан касалланишлар сони кескин ортиб кетди. Ҳатто бир суткалик касалланишлар сони 400 мингтага етган пайтлар ҳам <a href=кузатилди, мазкур ҳолатга касалахоналар ҳам, ўликхоналар ҳам дош бера олмади, 21 июнь" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Вакцина солинган музлатгичли сумка билан Кашмирдаги чўпонларни коронавирусга қарши эмлаш учун йўлган чиққан тиббиёт ходими. Ҳиндистонда баҳор-ёз ойларида янги штамм тарқалгани туфайли коронавирус билан касалланишлар сони кескин ортиб кетди. Ҳатто бир суткалик касалланишлар сони 400 мингтага етган пайтлар ҳам кузатилди, мазкур ҳолатга касалахоналар ҳам, ўликхоналар ҳам дош бера олмади, 21 июнь
    Фото: AP Photo

    Вашингтон штатидаги Уэнтачи катта синфлар ўқийдиган мактабнинг найли чолғу ансамбли иштирокчилар коронавирусга қарши ҳимояланиш учун махсус палаткаларда репитиция қилишмоқда. 26 февраль

    Вашингтон штатидаги Уэнтачи катта синфлар ўқийдиган мактабнинг найли чолғу ансамбли иштирокчилар коронавирусга қарши ҳимояланиш учун махсус палаткаларда репитиция қилишмоқда. 26 февраль
    Фото: Getty Images

    Лондоннинг Клепхем ҳудудида полиция ходимлари 33 ёшли Сара Эверард ўлимдан кейин ўтказилган аёллар хавфсизлиги масалаларига бағишланган акциядан кейин бир аёлни <a href=ҳибсга олмоқда. Сара Эверарднинг ўлимида Лондон полициясининг 48 ёшли ходими Уэйн Казинс айбланган. У аёлни зўрлагани ва ўлдиргани учун айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 13 март" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Лондоннинг Клепхем ҳудудида полиция ходимлари 33 ёшли Сара Эверард ўлимдан кейин ўтказилган аёллар хавфсизлиги масалаларига бағишланган акциядан кейин бир аёлни ҳибсга олмоқда. Сара Эверарднинг ўлимида Лондон полициясининг 48 ёшли ходими Уэйн Казинс айбланган. У аёлни зўрлагани ва ўлдиргани учун айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 13 март
    Фото: Reuters

    Нью-Йоркдаги Бруклин кўприги устунларида коронавирусдан вафот этганлар хотирасига тайёрланган проексия. Шаҳардагилар мазкур тадбир билан ҳудуддда коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати <a href=қайд этилганининг бир йиллигини ўтказишди. 2021 йил декабрь ойи охири ҳолатига кўра АҚШда 800 мингдан зиёд одам коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган, 14 март" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Нью-Йоркдаги Бруклин кўприги устунларида коронавирусдан вафот этганлар хотирасига тайёрланган проексия. Шаҳардагилар мазкур тадбир билан ҳудуддда коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилганининг бир йиллигини ўтказишди. 2021 йил декабрь ойи охири ҳолатига кўра АҚШда 800 мингдан зиёд одам коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган, 14 март
    Фото: Getty Images

    Мехикода полиция ҳамда гендер зўравонлигига қарши норозилик намойиши ўтказаётган оломон тўқнашуви. 8 март

    Мехикода полиция ҳамда гендер зўравонлигига қарши норозилик намойиши ўтказаётган оломон тўқнашуви. 8 март
    Фото: AP Photo

    Мамлакатда Нобель мукофотини олган Аун Сан Су Чжи бошқарувидаги <a href=ҳукумат ағдарилганидан кейин ҳарбийларга қарши норозилик намойиши ўтказаётган Мьянма аҳолиси. 76 ёшли Аун Сан Су Чжи тўрт йиллик қамоққа ҳукм қилинган. 16 март" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Мамлакатда Нобель мукофотини олган Аун Сан Су Чжи бошқарувидаги ҳукумат ағдарилганидан кейин ҳарбийларга қарши норозилик намойиши ўтказаётган Мьянма аҳолиси. 76 ёшли Аун Сан Су Чжи тўрт йиллик қамоққа ҳукм қилинган. 16 март
    Фото: Getty Images

    Фаластиндаги Бейта қишлоғига чегарадош бўлган Исроилнинг Эвиатар қишлоғида яшайдиган одам. Эвиатарни бунёд қилиш қарори фаластинликларнинг норозилигига сабаб бўлди ва июль бошида исроилликлар қишлоқни тарк этди. 1 июль

    Исроилнинг «Темир гумбаз» ракета ҳужумидан ҳимояланиш тизими Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳининг ракеталарини уриб туширмоқда, Фаластин –Исроил қарама-қаршилиги кескинлашган вақтлар. Май ойининг иккинчи ярмида томонлар ўзаро муроса қилдилар. 14 май

    Мавзуга доир:Ғолибсиз уруш. Фаластин—Исроил можароси ҳақида

    Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида коронавирус асоратларидан вафот этган одамларни оммавий ёқиш маросими. Ҳиндистонда 2021 йил баҳорида бошланган коронавирус билан касалланишлар сонининг кескин ортиши дельта штамми ва ҳукуматнинг оммавий йиғилишлар, диний маросимларни маҳаллий сайловлар олдидан тўхтатмагани билан боғлиқ. 22 апрель

    Италиядаги Лампедуза ороли яқинида Тунисдан эканлиги тахмин қилинган одамлар ёғочдан ясалган қайиқда Испания нодавлат ташкилоти Open Arms ёрдамини кутмоқда. 29 июль

    Италиядаги Лампедуза ороли яқинида Тунисдан эканлиги тахмин қилинган одамлар ёғочдан ясалган қайиқда Испания нодавлат ташкилоти Open Arms ёрдамини кутмоқда. 29 июль
    Фото: AP Photo

    2020 йилда вафот этган рассом Христонинг асарларидаги каби мато билан ўраб чиқилган Париждаги триумф аркаси (пастддан кўриниш). Христо ҳайкалтарошлик лойиҳалари билан танилганди. Жумладан у ва унинг рафиқаси Рейхстагни ва Колорадо водийсида ва парда ясаган. 6 сентябрь

    Фото: EPA

    Швейцариянинг Вале шаҳридаги Ронск музхонасидаги музлар эриб кетмаслиги учун унинг муайян қисми термоизоляция қилинган материал билан ўралган. 2021 йил давомида Швейсарийдаги музхоналар глобал иқлим исиши туфайли ўз ҳажмининг 1 фоизини йўқотган. 27 октябрь

    Лионель Мессининг портети «Барселона»нинг уй стадиони ҳисобланган «Камп Ноу»даги девордан олиб ташланмоқда, у ёзда «Барса»дан «ПСЖ»га кўчиб ўтди. Месси бутун профессионал фаолиятини «Барселона»да ўтказганди. У клуб билан биргаликда 4 марта ЕЧЛ ва 10 марта Испания чемпионатида ғолиб чиққанди. 10 август

    Мавзуга доир: 

    • Лионель Месси — 2021 йилги «Олтин тўп» соҳиби. Бу Месси учун 7-соврин
    • «Барселона»га қайтиши мумкинлиги, Роналду билан рақобати ва Мбаппенинг «Реал»га ўтиши ҳақида — Лионель Месси билан интервью
    • Мессининг «Барселона»дан кетиши Агуэро учун бахтсизлик. Аргентиналик ҳужумчиларнинг дўстлиги тарихи

    «Формула-1» пойгаларида иштирок этувчи «Red Bull жамоаси пилоти Макс Ферстаппен ва «Мерседес» пойгачиси Льюис Ҳемилтон Италия Гран-присида тўқнашиб кетишди. Орадан уч ой ўтгач, Абу-Дабидаги Гран-прида иккала пойгачида ҳам бир хил очко тўпланган вақтда Ферстаппен Ҳемилтонни сўнгги айланада ортда қолдиради ва «Формула-1» пойгаларининг чемпионига айланади. 12 сентябрь.

    Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни майдондан замбилдан олиб чиқиб кетишмоқда. Евро-2020 чемпионати вақтида Финлядияга қарши учрашивда футболчида юрак хуружи содир бўлди. Шифокорлар 29 ёшли Эриксеннинг ҳаётини сақлаб қолди. 12 июнь

    Россиянинг Кемерова вилояти «Листвяжная» шахтасида 25- ноябрь куни кучли портлаш <a href=юз берди, оқибатда 51 киши: 46 нафар кончи ва беш нафар қутқарувчи ҳалок бўлди. Қутқаручилардан бири Александр Заковряшин топилди. У ҳам ҳалок бўлган деб топилган эди. Заковряшин шахтадан ташқарига чиқишга муваффақ бўлган. У ёнувчи моддалардан заҳарланган, музлаб қолган ҳолатда шифохонага ётқизилган. 26 ноябрь" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Россиянинг Кемерова вилояти «Листвяжная» шахтасида 25- ноябрь куни кучли портлаш юз берди, оқибатда 51 киши: 46 нафар кончи ва беш нафар қутқарувчи ҳалок бўлди. Қутқаручилардан бири Александр Заковряшин топилди. У ҳам ҳалок бўлган деб топилган эди. Заковряшин шахтадан ташқарига чиқишга муваффақ бўлган. У ёнувчи моддалардан заҳарланган, музлаб қолган ҳолатда шифохонага ётқизилган. 26 ноябрь
    Фото: «ТАСС»

    «Россети Ленэнерго» компанияси ходимлари Санкт-Петербургдаги трансформатор будкаси яқинида чизилган Алексей Навальний портрети акс этган граффитини ўчириб ташламоқда. 28 апрель

    «Россети Ленэнерго» компанияси ходимлари Санкт-Петербургдаги трансформатор будкаси яқинида чизилган Алексей Навальний портрети акс этган граффитини ўчириб ташламоқда. 28 апрель
    Фото: Meduza

    Давлатга хиёнатда айбланган журналист Иван Сафронов суд залида. Суд мажлисида Сафроновга тайинланган қамоқ жазоси юзасидан аппеляция иши кўриб чиқилди, мазкур жараёнга икл бора журналистлар ҳам киритилган. 27 декабрда Сафроновга тайинланган қамоқ жазоси ёпиқ суд мажлисида яна уч ойга – 7 апрелгача узайтирилади. Журналист 1,5 йилдан буён панжара ортида қолмоқда. 16 декабрь

    Фото: «Коммерсантъ»

    Москвада Алексей Навальнийга бағишлаб ўтказилган бирдамлик митинги иштирокчилари. Навальний тарафдорлари мазкур акцияни 31 мартда сиёсатчининг соғлиғидан шикояти борлигига қарамай ёнига шифокор киритилмаётганидан норози бўлиб очлик эълон қилганидан кейин бошланган. Россияликлар ва хориждаги кўплаб жамоатчилик вакиллари, сиёсатчилар, маданият вакиллари, олимлар Навальнийнинг ёнига шифокор киритишни талаб қилди. Навальнийнинг очлиги 24 кун давом этди. 21 апрель

    2021 йил давомида Европада коронавирус сабаб жорий қилинган тақиқларга қарши норозилик намойишлари тез-тез ўтказилди. Йил охирида COVID-19’га қарши чоралар «Омикрон» штамми сабаб янада кучайди. Фотосуратда Бельгиядаги намойишда оломон ҳамда полиция ўртасида кузатилган тўқнашув акс этган. Мамлакатда ковид-пасспортларни жорий этиш ва аҳолини мажбурий тартибда эмлашга қарши намойишлар ўтказилган. 5 декабрь

    Россия ФВВ ўт ўчирувчилари Якутияда Кюерел қишлоғидаги ўрмон ёнғинини ўчирмоқда. Ҳудудий прокуратура маълумотларига кўра ёнғин чиқиш эҳтимоли юқори бўлган мавсумда 8 миллион гектар майдонда 1,7 мингдан зиёд ўрмон ёнғинлари кузатилган. Ҳодисалардан кейин кузатилган зарар миқдори 3,7 миллиард рублдан зиёдроқ. 6 июль

    Фото: Алексей Василев

    Конго демократик республикасидаги Вирунг миллий паркида Ндакаси горилласи ҳайвонларга қарайдиган ходим қўлида жон бермоқда. Мазкур парк бутун дунёда ота-онасини йўқотган тоғ гориллалари парвариш қилинадиган ягона маскан. 21 сентябрь

    Кучли шамол оқибатида ағанаб тушган қурилиш хавозаларидан талафот кўрган Кремль девори данданаси. 22 октябрь

    Кучли шамол оқибатида ағанаб тушган қурилиш хавозаларидан талафот кўрган Кремль девори данданаси. 22 октябрь
    Фото: «Коммерсантъ»

    АҚШ терма жамоаси аъзоси Рейчел Маккой коронавирус сабаб бир йил кеч, томошабинларсиз ўтказилган Токио олимпиадасида баландликка сакраш мусобақаларининг саралаш босқичида иштирок этмоқда. Баландликка сакраш мусобақасида россиялик Мария Ласицкене ғолиб чиққан. 5 август

    Токио олимпиадасининг қиличбозлик мусобақаси финалида икки россиялик Софя Великая (чапда) ҳамда София Поздняков (ўнгда) ўзаро куч синашди, якунда Позднякова олимпиада чемпиони бўлди. 26 июль

    Афғонистон аҳолиси мамлакатдан учиб кетаётган охирги самолётга чиқиб олишга <a href=уринмоқда. «Толибон» ҳокимият тепасига қайтгач Кобул аэропорти маълум вақт давомида Афғонистондан чиқиб кетишга имкон берувчи ягона ҳудудга айланди. 16 август" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Афғонистон аҳолиси мамлакатдан учиб кетаётган охирги самолётга чиқиб олишга уринмоқда. «Толибон» ҳокимият тепасига қайтгач Кобул аэропорти маълум вақт давомида Афғонистондан чиқиб кетишга имкон берувчи ягона ҳудудга айланди. 16 август
    Фото: AFP

    «Толибон» ҳаракати аъзолари Кобулдаги президент қароргоҳида. Толиблар Афғонистонда ҳукуматни эгаллаган, Ашраф Ғани эса хорижга қочиб кетганди. 15 август

    «Толибон» ҳаракати аъзолари Кобулдаги президент қароргоҳида. Толиблар Афғонистонда ҳукуматни эгаллаган, Ашраф Ғани эса хорижга қочиб кетганди. 15 август
    Фото: AP Photo

    34 ёшли социолог (жамияцҳунос) Ҳабиб Фарзад толиблар 2021 йил август ойида мамлакатни эгаллаб, уни ҳибсга олганидан кейин уни қийноққа солгани, калтаклаганини билдириб, қийноқлардан кейинги ҳолатини кўрсатмоқда. 11 сентябрь

    Фото: Лос Ангелес Times

    Пхеньянда КХДРга асос солинганига 73 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тунгги парад. Кимёвий ҳимоя костюмларида ва тиббиёт респираторларини тақиб олган колонна. 9 сентябрь

    Пхеньянда КХДРга асос солинганига 73 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тунгги парад. Кимёвий ҳимоя костюмларида ва тиббиёт респираторларини тақиб олган колонна. 9 сентябрь
    Фото: AFP

    АҚШ чегара партули ходими Гаитидан келган муҳожирнинг футболкасидан тортқиламоқда. Мигрант Рио-Гранде дарёси орқали АҚШ-Мексика чегарасига келган. 2021 йил сентябрь ойида Техасдаги Дел-Рио шаҳрида 10 мингга яқин гаитилик муҳожирлар лагер тузган, улар АҚШга Мексика орқали кириб келганди. От минган патрулнинг уларни таъқиб қилиши АҚШ жамоатчилигининг норозилигига сабаб бўлган. 19 сентябрь.

    Туркиядаги Мармар денгизи қирғоқларидаги болалар. Уларни денгиз суви устидаги ғалати қобиқни ёриб чўмилмоқда. Қобиқ фитопланктонларнинг сув ифлосланиши ва ҳаво ҳароратининг исиши таъсирида кўпайиши оқибатида юзага келади. 2021 йилда Мармар денгизининг бундай «денгиз мишиғи» билан қопланиши тарихдаги энг катта миқёсдаги шундай ҳодисалардан бирига айланди. 11 июнь

    Қутқарувчилар Германиянинг Дернау қишлоғида <a href=сув тошқинларидан кейин бедарак йўқолганлар, талафот кўрганларни изламоқда. Германия ғарбидаги Рейнланд-Пфалц ва Шимолий Рей-Вестфалия федерал ҳудудларида сув тошқини ва сел келиши оқибатида 180 дан зиёд одам ҳалок бўлди. 15 июль" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Қутқарувчилар Германиянинг Дернау қишлоғида сув тошқинларидан кейин бедарак йўқолганлар, талафот кўрганларни изламоқда. Германия ғарбидаги Рейнланд-Пфалц ва Шимолий Рей-Вестфалия федерал ҳудудларида сув тошқини ва сел келиши оқибатида 180 дан зиёд одам ҳалок бўлди. 15 июль
    Фото: ДОCКС Cоллеcтиве

    Таиландлик аёл Радчадаван Пхунгпрасопорн Хуахин шаҳридаги ошхонада <a href=емиш излаётган филни суратга олган. Бу филнинг биринчи марта меҳмонга келиши эмас, у июлда яна Хуахиндаги бошқа уйга келган ва мушуклар емини еб қўйган. 20 июнь" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Таиландлик аёл Радчадаван Пхунгпрасопорн Хуахин шаҳридаги ошхонада емиш излаётган филни суратга олган. Бу филнинг биринчи марта меҳмонга келиши эмас, у июлда яна Хуахиндаги бошқа уйга келган ва мушуклар емини еб қўйган. 20 июнь
    Фото: Facebook / Радчадаwан Пеунгпрасоппорн

    Лоуренс Шульц Калифорниядаги миллий паркда ниҳоллар ўтказиш бўйича Арчангел Анcиэнт Tree Арчиве экологик ташкилотининг экспедициясида «Уч опа-сингил» номи билан танилган улкан дарахтларга тирмашмоқда. Секвойлар — дунёдаги энг баланд ва қадимги дарахтлардан ҳисобланади. Улар кучли ўрмон ёнғинлари туфайли йўқолиб кетиш арафасида. 26 октябрь

    «Дожд» телеканали бош муҳаррири Тихон Дзядко кечки хабарларни ўқишга тайёрланмоқда. Унинг рўпарасидаги мониторларда телеканалга ҳам берилган «хорижий агент» мақоми ҳақидаги тушунчалар ёзилган. 31 август

    «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов Нобель мукофоти лауреати бўлганидан кейин таҳрририятга кириб келмоқда. 8 октябрь

    «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов Нобель мукофоти лауреати бўлганидан кейин таҳрририятга кириб келмоқда. 8 октябрь
    Фото: «Дожд» телеканали / Денис Каминев

    Мавзуга доир: 

    • Обама, Малала Юсуфзой ва Эфиопия бош вазири. Сўнгги йилларда тинчлик учун Нобель кимларга берилганди?
    • Россиялик журналист Дмитрий Муратов ўзига берилган Нобель мукофоти маблағларини хайрия ташкилотларига ўтказиб берди

    Алексей Навальний видеоалоқа орқали колонияда ўзини экстремизмга мойил деб рўйхатга олингани юзасидан билдирган шикоятининг кўриб чиқилишида иштирок этмоқда. Шикоятни Владимир вилоятининг Петушинский туман суди кўриб чиққан, бироқ бу борада якуний қарор ҳанузгача эълон қилинмаган. 9 декабрь

    Фото: Meduza / Евгений Фелдман

    Беларусь ҳамда Польша чегарасидаги Яқин Шарқ минтақасидан келган мигрантлар. Муҳожирларнинг оммавий равишда Беларусга келиши ва бу ер орқали Европа Иттифоқига ўтишга уриниши оқибатидаги миграция инқирози 2021 йил баҳорида бошланган. Инқироз ноябрга келиб кескинлашди минглаб муҳожирлар Беларусь – Польша чегарасида <a href=тўпланди ва чегарани куч билан бузиб ўтишга уринди. 10 ноябрь" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Беларусь ҳамда Польша чегарасидаги Яқин Шарқ минтақасидан келган мигрантлар. Муҳожирларнинг оммавий равишда Беларусга келиши ва бу ер орқали Европа Иттифоқига ўтишга уриниши оқибатидаги миграция инқирози 2021 йил баҳорида бошланган. Инқироз ноябрга келиб кескинлашди минглаб муҳожирлар Беларусь – Польша чегарасида тўпланди ва чегарани куч билан бузиб ўтишга уринди. 10 ноябрь
    Фото: Reuters

    Грециянигн Эвбия оролида яшовчи 81 ёшли Рицоппи Панаёта мамлакатдаги қурғоқчилик, иссиқ иқлим оқибатида юзага келган ва охирги 30 йилдаги энг кучи ўрмон ёнғинларининг уйи томон яқинлашиб келаётганини кузатмоқда. 8 август

    Фото: Bloomberg

    Канар оролларидаги Кумбре-Веха вулқонидан кейин кул билан қопланган уй. Вулқон қарийб уч ой давомида отилди ва Палма оролини таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборди. 30 октябрь

    Канар оролларидаги Кумбре-Веха вулқонидан кейин кул билан қопланган уй. Вулқон қарийб уч ой давомида отилди ва Палма оролини таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборди. 30 октябрь
    Фото: AP Photo

    АҚШнинг SpaceX компанияси Crew Dragon ер атроифда учувчи нопрофессионал экипажини коинотга чиқарганидан кейин Falcon 9 ўтказгич-ракетасининг биринчи поғонаси Ерга қайтмоқда. Inspiration 4 фазо миссиясининг иштирокчилари: 29 ёшли шифокор ассистенти Мефис Хейли Арсено, 38 ёшли миллиардер ва Шифт4 компанияси раҳбари Жаред Айзекман, 42 ёшли муҳандис ва АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари фахрийси Крис Семброски ҳамда 51 ёшли геология профессори Sian Проктор бўлди. 15 сентябрь

    Фото: Inspiration4

    Кентукки штатида юз берган торнадо оқибатида вайрон бўлган Мейфилд шаҳридаги театр биноси. 10 – 11 декабрда АҚШ ўрта ғарбида бир нечта торнадолар содир бўлган. 18 декабрдаги маълумотларга кўра бешта штатда ками 93 нафар одам ҳалок бўлган, Кентуккидаги қурбонлар орасида 2 ойлик чақалоқдан 98 ёшли қариягача борлиги маълум қилинган. 13 декабрь

    03.01.2022, 08:58   Изоҳ (0)   36990
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сув илинжида йўлга тушган ака-ука афғонлар, реанимациядаги байрам, Янги йилни кутиб олган дунё. Ҳафта суратлари

    02.01.2022, 23:53

    Мисрлик олимлар Аменхотеп I нинг ташқи қиёфасини тиклашга муваффақ бўлди. Унинг мумиёси томограф ёрдамида «ечилган»

    02.01.2022, 20:49

    Муаммар Каддафи Саддам Ҳусайннинг суддаги ҳимояси учун маблағ ажратиб келгани маълум бўлди

    02.01.2022, 20:07

    ЖССТ дельта ва «омикрон» штаммлари билан касалланиш «цунамиси»дан огоҳлантирди

    02.01.2022, 19:08

    «Виждоннинг овози паст жойда одам ҳеч қачон бақирмайди». Ватани озодлиги йўлида тинимсиз курашган, аммо қўлига сира қурол олмаган Маҳатма Ганди ҳақида

    02.01.2022, 18:30

    Кейптаунда ЖАР парламенти биносида ёнғин содир бўлди

    02.01.2022, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими

    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.