• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия ва Украина ўртасида 300 га яқин асирлар алмашилди (фото)

    Россия ва Украина ўртасида 24 август куни ҳар бир тарафдан 146 нафар маҳбус алмашилди. Бу ҳақда The Moscow Times хабар берди.

    Foto:
    Фото: https://t.me/V_Zelenskiy_official

    Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Украинада ушлаб турилган 146 нафар россиялик ҳарбий хизматчи озод этилган. Бунинг эвазига 146 нафар Украина Қуролли кучлари аскари ҳам Украинага қайтарилган. 

    “Улар 2022/23 йилларда босқинчилар томонидан ноқонуний равишда ҳибсга олинган эди”, дейилади рус ТИВ баёнотда.
    Foto:
    Фото: https://t.me/V_Zelenskiy_official

    Россия томони, шунингдек, Курск вилоятидан бўлган, Киев томонидан ноқонуний ҳибсга олинган 8 нафар россиялик фуқаро ҳам алмашув доирасида қайтарилганини билдирган. Украина эса бу борада аниқ рақамларни тасдиқламаган, аммо озод қилинганлар орасида 2 нафар украиналик журналист — Дмитро Хилюк ва Марк Калиуш борлиги билдирилган. Мамлакат президенти Владимир Зеленский ҳам бу воқеага муносабат билдириб, ижтимоий тармоқларда қуйидагича пост қолдирган:

    “Хилюк 2022 йил мартида Киев вилоятида ўғирлаб кетилган эди. Ниҳоят, у уйида — Украинада”.

    Чегара билмас мухбирлар (РСФ) ташкилоти асирларнинг озод этилишини олқишлаб, улар журналистик фаолияти сабаб нишонга олинганини таъкидлаган.

    “РСФ уларни ўғирлаб, қамоқда қийноққа солган шахсларни аниқлашни ва жавобгарликка тортишни талаб қилади. Ҳозирда Кремль қўлида сақланаётган 26 нафар украиналик ОАВ ходими ҳам озод қилиниши шарт”, деди ташкилот вакиллари.
    Foto:
    Фото: https://t.me/V_Zelenskiy_official

    Шунингдек, Украинанинг Херсон шаҳри собиқ мери Владимир Миколаенко ҳам озод этилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Зеленскийнинг ёрдамчиси Андрий Ермак ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида хабар берган.

    “Миколаенко қарийб 3 йил асирликда бўлган. У 2022 йилда алмашув рўйхатига киритилган эди, бироқ ўша вақтда ўзи билан камерада сақланаётган оғир хасталикка чалинган маҳбус фойдасига алмашувдан ихтиёрий равишда воз кечган”, деди Ермак.

    Россия ва Украина ўртасида сўнгги марта 23 июль куни асирлар алмашинувининг тўққизинчи раунди бўлиб ўтганди. Унда ҳар икки томонда 250 дан ортиқ асирлар алмашилган. Ушбу ташаббусга 2 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтган тинчлик музокараларида келишиб олинган.

    25 август, 09:35   Изоҳ (0)   1470
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#Украина#асирлар алмашинуви#алмашилди#асир#уруш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистонда сувни тежайдиган гуруч нави яратилди

    Қозоғистон | 25 август, 13:00

    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

    Реклама | 25 август, 12:00

    “Ҳибсга олинишим француз полициясининг хатоси бўлган” — Павел Дуров

    Дунё | 25 август, 12:40

    “Баъзи директорлар норози бўлди, аммо жавобгарликни зиммага олдим” — Сурхондарё ҳокими

    Ўзбекистон | 25 август, 12:30

    Ўзбекистон экспорт қилган 21 тонна қовун Қирғизистонга киритилмади

    Ўзбекистон | 25 август, 12:20

    Самарқандда триатлон бўйича анъанавий “Challenge Samarkand-2025” мусобақаси бўлиб ўтди

    Спорт | 25 август, 12:07

    Ўзбекистонда айрим тадбиркорлар бир йил давомида фойда солиғини тўлашдан озод қилинади

    Ўзбекистон | 25 август, 12:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.