Эрон Исроилнинг ҳаво ҳудуди устидан тўлиқ назорат ўрнатганини эълон қилди. Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизматига таяниб Mehr агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Эрон ҳаво кучлари Исроилга қилган тунги ҳужум пайтида яҳудий давлати осмони устидан назоратни қўлга киритган.
Ракета ҳужумимиз босиб олинган ҳудудлар (Исроил) осмони устидан тўлиқ назоратга эга бўлганимизни ва у ердаги аҳоли Эрон ракета ҳужумларига қарши мутлақо ҳимоясиз эканини кўрсатди, дейилади ИИҚК баёнотида.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси янги биринчи авлод қуролларидан фойдаланган ҳолда муваффақиятли ҳужум амалга оширилганини маълум қилди.
Бугун тунда ракетага қарши мудофаа қалқонини ёриб ўтган кучли ракеталар сионист қўрқоқларнинг бошпанасини бир неча бор ларзага келтирди ҳамда беҳуда хаёллар ва сароб ичида қолган Тель Авивга Эроннинг қудрати ҳақида хабар етказди, дейилади баёнотда.
АҚШ президенти Дональд Трамп 17 июнь куни берган баёнотида мамлакат Эроннинг ҳаво ҳудуди устидан тўлиқ назорат ўрнатганини даъво қилганди. У Эрондан таслим бўлишни кутаётганини айтган.
Ҳозирда Эрон осмони устидан тўлиқ ва мутлақ назоратга эгамиз. Эронда яхши кузатув ускуналари ва бошқа мудофаа техникаси кўп миқдорда мавжуд эди, аммо булар Америка ишланмалари ва қуроллари олдида ҳеч нарсага арзимайди. Ҳеч ким буни қадимги содиқ Америкадан яхшироқ қила олмайди, дея ёзган эди Америка раҳбари.
Изоҳ (0)