• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда номувофиқ маҳсулотлар ҳақида хабар берганларни моддий рағбатлантириш йўлга қўйилиши мумкин

    Ўзбекистонда Бозор назорати тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 21 август куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қонуннинг мақсади ноозиқ овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш устидан бозор назоратини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

    Ушбу қонуннинг амал қилиши:

    • ишлар ва хизматлар;
    • озиқ-овқат маҳсулотлари, озуқа ва озуқабоп қўшимчалари;
    • тирик ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳамда улардан олинган маҳсулотлар;
    • спирт, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
    • дори воситалари ва ветеринария препаратлари;
    • гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар;
    • ядровий материаллар, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги бошқа маҳсулотларга бўлинадиган (парчаланадиган) махсус материаллар;
    • ҳарбий мақсадда қўлланиладиган буюмлар;
    • антиквар буюмлар;
    • амалий ва тасвирий санъат асарлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари;
    • фойдаланишдан олдин таъмирланиши ёки тикланиши керак бўлган маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилмайди.

    Бозор назорати – маҳсулотлар бозорга муомалага киритилганидан сўнг уларнинг хавфсизлигини, инсон ҳаёти, соғлиғига, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат манфаатларига, атроф-муҳитга (бундан буён матнда жамоат манфаатлари деб юритилади) зарар етказмаслигини таъминлашга қаратилган, бозор назорати органлари томонидан амалга ошириладиган тадбирлар ва чоралар мажмуи.

    Бозор назорати ўз фаолият йўналиши бўйича бозор назоратини амалга оширишга ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

    Бозор назорати органлари ўз ваколатлари доирасида:

    • бозор назоратини ташкил этиш учун назорат харидларининг графикларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
    • ишлаб чиқариладиган, олиб кириладиган ва муомалага киритиладиган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш учун истеъмолчилар мурожаатларини таҳлил қилади;
    • жамоат манфаатлари учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлар олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишини таҳлил қилади;
    • маҳсулотларнинг назорат харидларини ташкил этади, хусусиятларини ўрганади, текширади ва уларни экспертизадан (синовдан) ўтказилишини таъминлайди;
    • мажбурий талабларга номувофиқ ёки жиддий хавф туғдирувчи деб топилган маҳсулотларга нисбатан таъсир чораларини қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
    • мажбурий талабларнинг бузилишларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
    • маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки муомалага чиқариш ҳуқуқига эга юридик ёхуд жисмоний шахсларга нисбатан ушбу қонунда белгиланган тартибда молиявий санкцияларни қўллаш бўйича судга мурожаат қилади.

    Назорат харидлари маҳсулотнинг мажбурий талабларга мувофиқлигини ўрганиш, мажбурий талабларга номувофиқлиги натижасида жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни аниқлаш мақсадида бозорлар, савдо дўконлари, кўчма савдо шохобчалари, омборхоналар, маҳсулот ярмаркалари, кўргазмалари, намойиш ёки бошқа шаклдаги тақдимот ўтказиладиган жойларда амалга оширилади.

    Назорат харидлари жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашмаган ҳолда икки нафар холислар иштирокида, харид жараёнини узлуксиз видеотасвирга олган ҳолда ташкил этилади ва бу иқтисодий операторлар фаолиятида текширув ўтказиш ҳисобланмайди. Видеотасвирлар бозор назорати органида уч йил давомида сақланади.

    Назорат харидида олинган маҳсулотлар 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда мажбурий талабларга мувофиқлиги ва жиддий хавф туғдириши мумкинлиги жиҳатидан ўрганилади. Маҳсулотни ўрганиш натижасида маҳсулот мажбурий талабларга номувофиқ ва жиддий хавф туғдириши мумкин деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлса маҳсулот экспертизадан (синовдан) ўтказилади. Экспертиза (синов) тайинлаш тўғрисидаги қарорда экспертиза (синов) ўтказиладиган ҳар бир маҳсулотнинг тури ва миқдори ҳамда экспертизани ўтказиш жойи кўрсатилади. Маҳсулотлар экспертизадан (синовдан) бозор назорати органи билан тузилган шартнома асосида синаш лабораторияларида ўтказилади. Номувофиқ деб топилган маҳсулотларни 15 иш кунидан кечиктирмай муомаладан чақириб олинади.

    Маҳсулотнинг мажбурий талабларга номувофиқлиги натижасида инсон ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки муомалага чиқариш ҳуқуқига эга юридик ёхуд жисмоний шахсларнинг қасддан иш тутиши ёки қўпол эҳтиётсизлиги натижасида юзага келган бўлса, зарар етказувчига зарарни қоплашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти суд томонидан юклатилиши мумкин.

    Товон миқдори:

    • жабрланувчи вафот этганда — белгиланган моддий зарар миқдорининг бир бараваридан;
    • жабрланувчи ногирон бўлиб қолганда — белгиланган моддий зарар миқдорининг ярмидан;
    • жабрланувчининг соғлигига бошқача тарзда шикаст етганда — белгиланган моддий зарар миқдорининг бешдан бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда тайинланади.

    Лойиҳада белгиланишича, Вазирлар Маҳкамаси муомалага чиқарилган маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлаш устидан жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида номувофиқ маҳсулотлар ҳақида хабар берган шахсларни моддий рағбатлантириш тартибини 4 ой муддатда тасдиқлаши лозим.

    Ушбу қонун лойиҳаси муҳокамаси 5 сентябргача давом этади. Қонунни 2026 йил 1 июлдан амалга киритиш режалаштирилган.

    25 август, 09:22   Изоҳ (0)   617
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Родриго бўйича АПЛнинг 3 та клубидан таклиф кутмоқда

    Спорт | 25 август, 13:25

    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

    Реклама | 25 август, 13:30

    Қозоғистонда сувни тежайдиган гуруч нави яратилди

    Қозоғистон | 25 август, 13:00

    “Ҳибсга олинишим француз полициясининг хатоси бўлган” — Павел Дуров

    Дунё | 25 август, 12:40

    “Баъзи директорлар норози бўлди, аммо жавобгарликни зиммага олдим” — Сурхондарё ҳокими

    Ўзбекистон | 25 август, 12:30

    Ўзбекистон экспорт қилган 21 тонна қовун Қирғизистонга киритилмади

    Ўзбекистон | 25 август, 12:20

    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

    Реклама | 25 август, 12:00

    Самарқандда триатлон бўйича анъанавий “Challenge Samarkand-2025” мусобақаси бўлиб ўтди

    Спорт | 25 август, 12:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.