Турк сериаллари тобора жаҳон миқёсида машҳурлик касб этиб бормоқда. Томошабинлар нафақат сериал сюжетига, балки ундаги севимли қаҳрамонларининг шахсий ҳаётига ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Айрим турк актёрлари фарзандлари ҳақидаги маълумотларни сир туца, бошқалари ижтимоий тармоқлар орқали улар ҳақида сўзлаб беришдан завқланади.

Марям Узерли

“Муҳташам юз йил” премерасидан кейин Марям Узерлининг шахсий ҳаёти мухлисларда қизиқиш уйғотди. Уни кўпинча турк аёлига хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари ва никоҳсиз фарзандли бўлгани учун қоралашарди. Германияда туғилиб-ўсган актриса ҳеч қачон ўзини турк миллатига мансуб деб ҳисобламаган. Никоҳсиз муносабатларнинг натижасида актриса икки нафар гўзал қизни дунёга келтирди. Лара 2014 йилда бизнесмен Жан Атешдан туғилган.

Лили Кои 2021 йилда америкалик тадбиркордан туғилган, унинг исмини актриса сир сақлайди.
Мурат Йилдирим

“Рамо” сериали юлдузи Мурат Йилдирим ўз бахтини иккинчи уринишда топди. Бу ҳам никоҳга, ҳам фарзандга тегишли. Унинг актриса Бурчин Терзиоғлу билан биринчи никоҳи олти йил давом этди, бу даврда жуфтлик орасида севгидан кўра можаролар кўпроқ бўлди. Муратнинг иккинчи танлови модел Иман Альбани (Иман Элбани), “Марокаш гўзали” гўзаллик танлови ғолиби бўлди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг шахсан ўзи актёр учун Иманнинг уйига совчи бўлиб борди.

Иманнинг биринчи ҳомиладорлиги аборт билан якунланди, бу жуфтлик учун оғир кечди. Ошиқлар бу йўқотишни енгиш ва ота-она бўлишни ният қилиб Маккага боришди. Шундан сўнг уларнинг оиласида, 2022 йилда Мирай исмли қизалоқ туғилди. Биринчи йил улар чақалоқнинг юзини яширишди, аммо ҳозирда машҳурларнинг ижтимоий тармоқларида жингалак сочли қиз билан суратларни топишингиз мумкин. Ота фарзандига бўлган улкан муҳаббати ва ақл бовар қилмас меҳрини яширмайди, бу эса мухлисларни чин дилдан ҳайратга солади.
Бурак Ўзчивит

Бурак Ўзчивит ва Фахрие Эвжен “Чолиқуши” сериалининг суратга олиш пайтида танишишди. Бир неча йилдан сўнг улар “Севги сенга ўхшайди” драмасининг суратга олиш майдончасида яна учрашишди ва бир-бирини севишини англаб етди. Жуфтлик 2017 йилда турмуш қурди.

Ҳозирда, Туркиянинг энг гўзал жуфтликларидан бирининг оиласида икки ўғил вояга етмоқда. Каран 2019 йилда, Керем эса 2023 йилда туғилган. Идеал эр ва ота дея таърифланадиган актёр барча бўш вақтини оиласи билан ўтказади. Кўринишидан у чиндан ҳам хотини ва болалари каби бахтли кўринади. Мухлислар болалар кимга кўпроқ ўхшаши ҳақида баҳслашишади ва кўпинча улар Фаҳриенинг генлари кучлироқ деган хулосага келишади.
Эда Эже

“Қора ният” сериали юлдузи Эда Эже 2019 йилда баскетболчи Буграҳан Тунжер билан учраша бошлади. 2023 йилда юлдузлар ҳашаматли ва чиройли тўй қилишди. Эда ўзининг шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни ёқтирмайди.

2024 йилда жуфтликнинг Мина Ипек исмли қизи туғилди. Ғамхўр она вақти-вақти билан ижтимоий тармоқларга чақалоқнинг суратларини жойлаштиради, аммо юзини эможилар билан яширади. Эда оналик ҳақида дунёдаги энг муҳим ва масъулиятли иш сифатида гапиради, унинг моҳиятини фақат ўзингиз она бўлганда тушунасиз дейди у.
Киванч Татлитуғ

Актёр Киванч Татлитуғ гримёр ва стилист Башак Дизер билан 2013 йилдан бошлаб учраша бошлади. Жуфтлик 2016 йилда ўз муносабатларини расмийлаштирди. Камтарона маросимда фақат ёш жуфтликнинг қариндошлари ва яқинлари иштирок этди. 2022 йилда улар Курт Эфе исмли ўғил фарзандли бўлишди.
Ота-она бўш вақтларини фарзанди билан ўтказишади ҳамда кўп саёҳат қилишади. Ижтимоий тармоқларда уларнинг кўплаб умумий фотосуратлари мавжуд, аммо бу суратларда Куртнинг юзини камдан-кам кўриш мумкин чунки жуфтлик болани ён томондан ёки орқадан суратга олишни афзал кўришади.
Нур Феттаҳоғлу
-5b4c9IqV.avif)
“Муҳташам юз йил” юлдузи Нур Феттаҳоғлу икки марта турмушга чиққан ва икки марта ажрашган. Тадбиркор Левент Везироғлу билан иккинчи никоҳидан 2016 йилда Элис Гюзин исмли қизи туғилган. Аммо никоҳ синовларга дош беролмай, дарз кетди. Шунга қарамай қизнинг отаси билан актриса яхши муносабатда бўлиб қолган, ота қизи билан тез-тез мулоқот қилади.
-TFOawG25.avif)
Онаси барча бўш вақтини кичкинтой билан ўтказади, биргаликда дунё бўйлаб саёҳат қилади, музейларга боради — хуллас, Нур Феттахоғли оналикка шўнғиб кетган ва бундан завқ олади. Қизини “менинг иккинчи ярмим”, деб эркалайди.
Изоҳ (0)