• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Муҳаббатни пулга сотиш: Туркияда юлдузлар ўртасидаги пиар-муносабатлар нега шунчалик оммалашган?

    Турк продюсерлари ва менежерлари нега ҳис-туйғулардан даромад олишни шунчалик ёқтиришади? “Қўрғон сирлари” сериалидаги Афра Сарачоғлу ва Мерт Рамазон Демир ҳамда “Қалбим эшигини қоқ” сериали юлдузлари Керем Бурсин ва Ҳанде Эрчел муносабатлари уюштирилганмиди?

    1. Севги шов-шувли пиарлардан кўра анча яхши таъсир қилади (турклар буни яхши билишади)

    Бош қаҳрамонлар аста-секин бир-бирига кўнгил қўядиган сериални томоша қилаётганингизда, иккала актёрнинг ё бахтли оила қурганини, ё ким биландир муносабатда эканини, ёки бир-бирига нисбатан ҳеч қандай туйғу сезмаслигини биласиз. Аммо тўқиб чиқарилган ҳикояда нафақат персонажларни, балки ўз ҳиссиётларини суратга олиш майдончаси ташқарисида бошдан кечираётган ҳақиқий инсонларни кўриш бутунлай бошқа масала.

    Бундай усул нафақат менежерлар ва продюсерларга томошабинларда сериалдаги воқеалар ҳақиқатга яқин экани ҳақида таассурот уйғотишга ёрдам беради, балки томошабинлар ҳар бир қисмни диққат билан кузата бошлайдилар (ҳатто қайта-қайта томоша қилишлари мумкин). Улар юлдузлар қаерда рол ўйнагани ва қаерда ҳақиқий севгини бошдан кечираётганини кўриш умидида бўладилар.

    Айтганча, Туркияда пиар-романлар фақатгина бирор фильм ёки сериалга эътибор тортиш учун қўлланилмайди. Бунга Серенай Сарикая ва Мерт Демир орасидаги, ҳамон кўплаб саволларга сабаб бўлаётган воқеа ажойиб мисол бўла олади.

    Мусиқачи машҳур турк актрисаси билан муносабатидан сўнг анча танилди. Серенайнинг йигит билан пул эвазига учрашаётгани ҳақидаги шов-шувлар ва жанжал эса унга бўлган қизиқишни янада оширди.

    Турк сериаллари ўзининг романтик комедиялари билан шуҳрат қозонгани туфайли бу ҳис-туйғу ҳаракатлантирувчи кучга айланди. Чунки экранда кўрсатиладиган бир кўришдаёқ севги ҳақидаги эртакнамо ҳикоялар билан улғайган томошабинлар бундай ҳолат ҳақиқий ҳаётда ҳам содир бўлиши мумкинлигига чин дилдан ва жуда соддалик билан ишонишади.

    Афсуски, “Севги изтироби” сериали ижодкорлари бунинг уддасидан чиқа олмади, чунки Фаҳрие Эвжен суратга олиш жараёнида ҳақиқий тўполон уюштирди. Бу воқеа турк оммавий ахборот воситаларида Бурак Ўзчивит билан Неслиҳан Атагул ўртасида пайдо бўлаётган ҳис-туйғулар ҳақида ёзишни бошлаганларидан сўнг юз берди.

    2. Пиар-романлар эътиборни нохуш ҳодисалардан чалғитишга ёрдам беради

    Бу “Қўрғон сирлари” сериалининг учинчи мавсуми рейтинглари тез суръатда пасайишни бошлаган пайтда яққол кўринди. Ўша пайтда Мерт Рамазон Демир ва Афра Сарачоғлунинг ажралиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мухлислар эътиборини севимли актёрларига қаратишди ва сериални янада синчковлик билан томоша қила бошлашди.

    Худди шундай ҳолат “Қалбим эшигини қоқ” қаҳрамонлари Керем Бурсин ва Ҳанде Эрчел муносабатларида ҳам кузатилди. Иккинчи мавсум рейтингда пастлай бошлагач, сериал ижодкорлари улар ўртасида нимадир борлигига шама қилиб, юлдузларнинг таътилдаги суратларини эълон қилишди.

    Бундай ёндашув туфайли иккинчи мавсум ҳам ўзини оқлади ва кўплаб мамлакатларга сотилди. Бироқ сериал тугаши билан деярли барча турк оммавий ахборот воситалари севимли қаҳрамонларнинг ажралиши ҳақида ёзишни бошлади.

    3. Пиар-муносабатлар воситасида менежерлар “қўл остидагилар”га янги қиёфалар яратиб берадилар

    Агар актёр ёки актриса одатий образига “ёпишиб қолса”, бундай пайтда ҳам пиар-роман қўл келади. Туркияда бундай ҳолат тез-тез учрайди, Керем Бурсиннинг қанчалик узоқ вақт Серкан Болат бўлиб қолганини эсланг. Айтганча, кўпчилик учун у ҳамон фақат шу образдаги эркак бўлиб қолмоқда.

    Аммо у “Агар қаттиқ севсанг” сериалида Ҳафсанур Санжактутан билан ишлашни бошлаган пайтда ва интернетда жуда ҳам самимий кадр ортидаги расмлар пайдо бўла бошлаганда, у ниҳоят Атеш Аржали бўлиб танилди.

    Албатта, ҳозирда ҳамманинг Ханде Эрчел ва Ҳакан Сабанжи ўртасидаги муносабатлар ҳақиқат эканлигига ишончи комил, бироқ дастлаб, қиз Туркиянинг энг машҳур миллиардери билан муносабат ўрнатишни бошлаганида, унга келадиган реклама таклифлари сони сезиларли даражада кўпайди. 

    Айтганча, Жан Яманнинг Демет Ўздемир билан севги муносабатлари ҳақидаги миш-мишлар ўз вақтида унинг обрўсини тиклашга ёрдам берган. Чунки 2015 йилдан 2017 йилгача турк матбуоти эътиборини актёрга қаратган эди. Бунга сабаб унинг “Биздан ким севмаган?” сериалидаги ҳамкасби Селин Сойдерга нисбатан айтган ножўя сўзлари эди. Обрўга путур етказувчи бу можаронинг тинчимайдигандек туюлишига қарамай, 2018 йилда “Тўрғай” сериали эфирга чиқди. Сериал устида ишлаш жараёнида Жан Деметга чиндан ҳам кўнгил қўйди.

    Актёр доимо ҳамкасбининг энергиясини мақтаб, унинг истеъдодини таъкидлаб турарди. Бир оз вақт ўтгач, уларнинг учрашиб юрганлари ҳақида миш-мишлар тарқалди. Баъзилар бу шунчаки пиар эмас, балки ҳақиқий ҳис-туйғулар эканлигига ишонди. Бироқ сериал якунига етиши билан бу севги тарихи ҳам тугади. Шундай бўлса-да, Жан Яман кетма-кет келган можаролардан сўнг ўз мавқейини тиклашга эришди, Демет Ўздемир эса янада машҳур бўлди. 

    31 март, 11:55   Изоҳ (0)   10085
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк сериаллари#фильмлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фаҳш саҳналар, «конфет» актёр-актрисалар, савиясиз сценарийлар. Қўзиқориндек болалаган ўзбек сериаллари ҳақида

    26.11.2021, 12:47

    Рустам Саъдиев 85 фоиз роллар жаҳон киноюлдузлари томонидан ижро этилган «Барон 2» фильми қачон премьера қилиниши ҳақида (видео)

    03.08.2022, 18:39

    «Қашқирлар макони», «Пул ва гул ишқи» ва бошқа машҳур турк сериалларининг битта қисмига қанча маблағ сарфланади?

    23.11.2022, 19:50

    Шарқона эртак: муҳаббат ҳақидаги энг яхши 6 та турк сериали

    29.11.2022, 20:45

    Байрам таътилини мароқли ўтказинг: Янги йил ҳақидаги энг яхши ҳинд фильмлари

    02.01.2023, 09:40

    Маданий ҳордиқ чиқаришга ёрдам берадиган ва такрор кўришга арзийдиган фильмлар

    10.01.2023, 15:56

    Турк актёри Киванч Татлитуғ иштирокидаги энг муваффақиятли фильмлар

    04.02.2023, 15:53

    Тойгар Ишикли: Турк сериалларидаги машҳур саундтреклар муаллифи ҳақида (фото, видео)

    01.08.2023, 20:45

    “Истанбуллик келин”, “Қўрғон сирлари” ва бошқа машҳур сериаллар суратга олинган Туркиядаги саёҳатбоп жойлар (фото)

    20.09.2023, 11:54

    “Қўрғон сирлари”нинг янги қаҳрамони Тарик: Турк актёри Таро Эмир Текин ҳақида нималарни биламиз?

    10.11.2023, 15:49

    Туркия курортларига телепорт: ажойиб сюжетдан ташқари денгиз манзаралари акс этган 7 турк сериали

    16.07.2024, 13:35

    Неслиҳан Атагул 31 ёшда: “Севги изтироби” сериали юлдузи иштирокидаги энг яхши фильмлар (трейлер) 

    20.08.2024, 12:54

    Оғир иш кунидан кейин ҳордиқ чиқариш учун энг яхши 4 та турк сериали (трейлер)

    26.10.2024, 11:55

    “Қўрғон сирлари”дан зерикканлар учун: Netflix’нинг 5 та юқори рейтингга эга турк сериаллари (трейлер)

    15 январ, 17:06

    Фаҳрие Эвжен ва Пелин Карахан фентези жанридаги янги фильмда суратга тушди (трейлер) 

    27 январ, 18:35

    “Муҳташам юз йил”га ҳам тааллуқли: нима учун турк сериаллари жуда узоқ давом этади?

    31 январ, 09:32

    Сеҳрли Шарқ: Туркия атмосферасини ўзида акс эттирган янги сериаллар (трейлер)

    4 феврал, 11:34

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Актёр Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади, синглисини эса калтаклади

    15 феврал, 12:45

    Турк актёри Бурак Ўзчивит мухлислари билан учрашиб, суратга тушиш учун қанча сўрайди?

    27 феврал, 10:05

    Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул ва бошқа турк сериаллари юлдузларининг никоҳ тўйи қандай нишонланган? (фото)

    28 феврал, 12:51

    Керем Бурсин, Бурак Ўзчивит ва Жанер Топчу: энг келишган турк актёрлари ва уларнинг янги роллари

    7 март, 11:32

    Бойлар ҳам йиғлайди: Қийин ҳаётий вазиятларни бошдан кечирган турк актрисалари 

    5 март, 19:35

    Уларни бутун дунё танийди: Туркиянинг ёш, иқтидорли актрисалари (фото) 

    11 март, 14:16

    Тату, ташқи кўриниш, спиртли ичимликлар ва ишқий муносабатлар: турк актрисалари қандай мавзуда аёвсиз танқид қилинади?

    12 март, 13:51

    Россияда туғилишнинг пасайишига турк сериаллари сабабчи экани айтилди

    20 март, 14:01

    “Қашқирлар макони” ҳамда бошқа кўплаб машҳур сериаллар режиссёри Усмон Синав 69 ёшида вафот этди

    24 март, 10:50

    Қайси турк актёри сериалнинг бир қисмида суратга тушиш учун 40 минг доллар олади?  

    28 март, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09

    АҚШ бир ой ичида Буюк Британияга камида 20 та ядро бомбаси жойлаштирган бўлиши мумкин — ICAN

    Дунё | 7 август, 21:55

    Microsoft Исроилга миллионлаб фаластинликларни кузатишда кўмаклашгани аниқланди 

    Дунё | 7 август, 21:45

    Қайси ҳудудда никоҳдан ажралишлар энг кўп кузатилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:35

    Францияда пичоқ билан қуролланган номаълум шахс мэрга ҳужум қилди

    Дунё | 7 август, 21:25

    Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.