Президентнинг “Марказий Осиё—Италия” саммитидаги иштироки, Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ҳақида изоҳи, Тошкентда футболда жанжал уюштирган блогерларнинг барчасига чора кўрилиши – “Дарё” нашри 30 майда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Хоразмда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи 10 минг доллар олаётганида ушланди
“Гулистоншаҳаргаз” ходими ва маҳаллабай ишлаш хизмати бошлиғи ҳам фирибгарлик устида қўлга тушди.
Ўзбекистонда 5 йилда кибержиноятлар билан 1,9 трлн сўмдан ортиқ пул талон-торож қилинган
Кибержиноятлар асосан қандай усулларда содир этилаётгани маълум қилинди.
Пакет билан бўғишган, куйдириш билан қўрқитишган: Тошкентда фуқаролар бўйнига жиноят илмоқчи бўлган ИИО ходимлари жазоланди
Қийноқлар фуқароларни камерасиз хонага олиб кириб содир этилган.
“Хавотирланишга асос йўқ” — Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ҳақида
Мутахассис аҳолида коронавирус штаммига нисбатан оддий респиратор касалликларга бўлгани сингари муносабат аллақачон шаклланганини айтди.
Ўзбекистонда эҳтиёжманд хотин-қизлардан ОТМда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди
Тавсиянома 6 та мезон асосида берилади.
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди
Президент “Марказий Осиё—Италия” саммитида иштирок этади.
Тошкентда футболда жанжал уюштирган блогерларнинг барчасига чора кўрилади — ИИББ
Ҳолат юзасидан иш судда кўриб чиқиладиган бўлди.
Ўзбекистонда гибрид автомобилларга экологик сертификат талаб этилмайди
Буни аниқ белгилаб қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Самарқандда фуқаро қадимий тилла тангаларни Истанбулга яширинча олиб кетмоқчи бўлди
Тангалар 1923 йилда Туркия Жумҳуриятида зарб қилинган.
Тошкентда парвоз вақти стюардессага тегажоғлик қилган эркакка чора кўрилди
У аёлга ҳақоратли сўзлар ҳам айтган.
Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё - Италия” илмий-таълим консорсиумини ташкил этишни таклиф қилди
Ўзбекистон президенти Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Италия” саммитида иштирок этди.
Ўзбекистон президенти “Марказий Осиё – Италия” ишбилармонлар клубини тузишни таклиф этди
Шавкат Мирзиёев кўп томонлама Саноат ва технологик кооперация дастури ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши муҳимлигини айтди.
Тошкент метросининг иккита бекати вақтинча ёпилади
Метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади.
Сариосиё аэропорти 30 йилдан сўнг фаолиятини тиклади
Тошкент–Сариосиё–Тошкент мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта – чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди
Президент Тошкентга жўнаб кетди.
Изоҳ (0)