• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Томошабинлар эътирофига сазовор бўлган янги турк сериаллари (фото)

    Турк киноижодкорлари томонидан суратга олинган ҳар бир лойиҳа томошабинларнинг эътирофига сазовор бўлади. Сўнгги йиллар ичида турк кино оламида катта ўзгаришлар бўлди. “Яндекс Дзен” нашри сўнгги йилларда суратга олинган ва бутун дунё бўйлаб томошабинларнинг катта эътиборини жалб қилишга муваффақ бўлган 10 та энг яхши сериалларни тақдим этди.

    “Оила” сериали — 2023 йил

    Аслан ўз бойлигини қонуний бўлмаган йўл билан топган бадавлат оиланинг меросхўри. Бу аччиқ ҳақиқат йигитнинг қалбига оғир ботади, тушкунликка тушади. Девин билан тасодифий танишув қаҳрамонни ўз тақдирига бутунлай бошқа томондан қарашга мажбур қилади, шу билан бирга аёлнинг ҳаётини ўзгартиради. Асланнинг бадавлат қариндошлари унинг янги тамойилларига умуман рози эмас ва йигитни Девиндан ажратиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлади.

    Режиссёр Аҳмет Катиксиз (“Тугунсиз севги” лойиҳаси муаллифи) томонидан суратга олинган ҳашаматли сериал кучли актёрлар таркиби билан томошабинлар эътиборини тортди. Узоқ кутилган премьера тўлиқ ўзини оқлади. Лойиҳанинг рейтинги биринч қисм намойиш этилганидан кейин ўсиб борди. Унда бош ролларни Киванч Татлитуғ, Серенай Сарикая ва Нур Сурер ижо этган.

    Фото: “Яндекс.ру” 

    “Қиролича” — 2023 йил

    Ташқи томондан қараганда Атеш ва Денизнинг турмуши ҳавас қилгулик даражада кўринади. Денизнинг турмуш ўртоғи спортчи сифатида муваффақиятга эришади, унинг ўзи эса дизайн билан шуғулланади. Бироқ кунлардан бир кун барчаси ўзгаради. Дениз оилавий бизнесдаги муаммоларни ҳал қилиши керак бўлади ва шу билан бирга у турмуш ўртоғининг яширин ҳаёти ҳақидаги даҳшатли ҳақиқатни билиб олади, Атеш номақбул хатти-ҳаракатларда айбланади. Бош қаҳрамон жуда қийин вазиятга тушиб қолади, лекин у ҳақиқий кучли аёл сифатида таслим бўлмайди.

    2023 йилнинг баҳорги янгилиги дарҳол турк мухлисларининг эътиборини тортди. Кинокартинанинг биринчи қисми томошабинларнинг умидларини оқлай олди ва агар сценарий усталари худди шу руҳда давом этса, “Қиролича” мавсумнинг ҳақиқий хитига айланиши мумкин. Сериалда бош ролларни Буржу Ўзберк, Гокҳан Алкан ва Селин Шекержи ўйнаган.

    Фото: “Яндекс.ру” 

    “Видолашув мактуби” — 2023 йил

    Аланур — Зиё исмли ёш, бироқ жуда камбағал йигитни бутун қалби билан севиб қолган бой оиланинг қизи. Унинг ота-онаси уларнинг муносабатларига қатъиян қарши бўлади, бироқ шунга қарамай, қизи ўз тақдирини йигит билан боғлашга қарор қилади. Бироқ сюжет бир нуқтада тугади – Зиё номаълум томонга ғойиб бўлади, ундан фақат хайрлашув хати қолади. Орадан 30 йил ўтгач, собиқ севишганлар яна учрашади чунки уларнинг фарзандлари учрашиб, турмуш қуришни хоҳлашади. Зиёни ҳам, Аланурни ҳам қўйиб юборишга ўтмиш хотиралари халақит қилади.

    Ушбу сериални ҳақли равишда оилавий драманинг визуал намойиши деб аташ мумкин ва бу ўтмишни ўтмишда қолдириш қанчалик муҳимлигини яна бир бор намойиш этади. Чиройли бош актёрлар ўз ролларини шунчалик маҳорат билан ижро этишганки, қаҳрамонларининг фожиасига ишонмасликнинг иложи йўқ. Бош ролларни Нургул Есилчай, Селим Байракар ва Рабия Сойтурк ижро этган.

    Фото: “Яндекс.ру” 

    “Қушларнинг парвози” — 2022 йил

    Лале — чиройли ва машҳур телебошловчи. У меҳнати туфайли ажойиб карьера қуришга муваффақ бўлди. Кунларнинг бирида ёш ва ўта шижоатли Асли бир компанияга ишга жойлашади ва бош қаҳрамонга яқинлашади. Лале янги таниши унинг ўрнини эгаллаш учун ҳамма нарсага тайёр эканидан шубҳаланмайди. Шунингдек, Лаленинг шахсий ҳаётида у узоқ вақтдан буён ҳал қила олмаётган улкан муаммолар мавжудлиги сабаб янада ёмонлашади.

    Турк кино олами мухлислари ушбу лойиҳанинг чиқишини катта сабрсизлик билан кутган ва барчаси бош қаҳрамонлар партнёрлигининг узоқ кутилган такрорланиши туфайли. Ушбу лойиҳадаги севги чизиғи фонга тушиб қолганига қарамай, томошабинларга сериал ёқди. Ушбу лойиҳада бош ролларни Иброҳим Челиккол, Бирже Акалай ва Мирай Данер гавдалантирган.

    Фото: “Яндекс.ру” 

    “Шаҳмаран” — 2023 йил

    Шахсу  — ёш психология ўқитувчиси бўлиб, ўз шаҳрига қайтишга мажбур бўлади. Айнан шу ерда у Шаҳраманга сиғинадиган илон аёлга сиғинишига тўғри келади. Агар дастлаб бош қаҳрамон бу жонзот ҳақидаги барча афсоналар шунчаки эртакдек туюлса, вақт ўтиши билан у унинг мавжудлигига ишона бошлайди. Бироқ Шахсу бу афсонанинг бир қисми бўлиш тақдирида борлигига шубҳа қилмайди.

    Бу фантастик сериал томошабинлар эътиборини дарҳол ўзига тортди. Туркия учун бундай фантастик лойиҳаларни суратга олиш одатий ҳол эмас, аммо бу сериал мавжуд стереотипларни йўқ қилишга муваффақ бўлди. Мерт Рамазан Демир, Серенай Сарикая ва Бурак Дениз лойиҳада бош ролларни ижро этган.

    Фото: “Яндекс.ру” 

    “Менинг исмим Фараҳ” — 2023 йил

    Фараҳ машҳур ва ҳурматга сазовор шифокорлардан бири эди. У ягона ўғлининг оғир касаллиги туфайли муваффақиятли карьера қуришни тарк этишга мажбур бўлади. Аёл ҳар куни қиммат дорилар учун пулни қаердан топиш ҳақида ўйлайди. Бош қаҳрамон кунлардан бир кун тасодифан қотилликнинг гувоҳи бўлади ва шундан кейин унинг ҳаёти мафияларнинг ўзаро тўқнашуви билан боғлиқ бўлиб қолади.

    Машҳур “Хизматкор аёл” телесериалининг ремейки суратга олинаётгани маълум бўлгач, турк кино олами мухлислари ушбу лойиҳа ҳақиқатан ҳам асл нусхасининг муваффақиятни такрорлай оладими, деган савол туғилди. Яхши сценарий ва маҳоратли актёрлар туфайли “Менинг исмим Фараҳ” танқидчилар ва томошабинларнинг юқори баҳолари, рейтингларда олд ўринларни олди. Лойиҳада бош ролларни Энгин Акюрек, Демет Ўздемир ва Фират Таниш ижро этган.

    Фото: “Яндекс.ру” 

    “Сиздан ҳам гўзал” — 2022 йил

    Эфсун ва Эмир пластик жарроҳ бўлиб ишлайди ва ҳатто бир-бирларининг борлигидан ҳам хабардор бўлмайди. Бироқ бир куни қиз онасининг интригалари туфайли улар учрашишга мажбур бўлади. Биринчи учрашувданоқ қаҳрамонлар ҳеч қачон ҳамкорлик қила олмаслигини тушуниб етади. Тасодиф туфайли улар бирга ишлашга мажбур бўлади ва вақт ўтиши билан иккаласи ҳам уларнинг қалбидаги нафрат севгига айлана бошлаганини тушуниб етади.

    Айнан 2022 йил ёзида намойиш этилган сериал шов-шувли лойиҳасининг асосий рақобатчиси ҳисобланган. Ушбу икки лойиҳанинг сюжетида ўхшаш жойлар мавжуд ва уларнинг ҳар бири томошабинлар эътиборига лойиқ. Унда бош ролларни Жемре Байсел, Бурак Челик ва Туғче Кумрал ижро этган.

    Фото: “Яндекс.ру” 

    “Қочиш” — 2022 йил

    Воқеалар марказида инсонлар бутун ҳақиқатни билиб олишлари учун ҳар куни ўз ҳаётини хавф остига қўядиган иккита уруш мухбири туради. Баъзан улар ўз ҳаётини хавф остига қўйиши керак ва бу ҳар доим ҳам ўзини оқламайди. Асирлик, қийноқлар, портлашлар ва қотилликлар — улар ҳар куни бу воқеаларнинг барчасини кўриши керак, шунингдек, миллионлаб инсонларнинг тақдири қандай ўзгариб кетганини кузатиши керак.

    Айнан шу сериал Disney+ рақамли платформаси Туркияда намойиш этган биринчи лойиҳалардан бири эди. Лойиҳа жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди ва унинг яратувчилари зўравонликни ҳаддан ташқари тарғиб қилишда айбланди, аммо бутун дунёдаги томошабинларга ёқди. Бош ролларни Энгин Акюрек, Ирем Ҳелважиўғлу ва Азиз Чапкурт.

    Фото: “Яндекс.ру” 

    “Ҳукм” — 2021 йил

    Илгаз нафақат ўз бурчини, балки ўзининг туғма адолат туйғусини ҳам доимо бажарувчи прокурор. У барча жиноятчиларга қарши кураша олади. Бироқ у кенжа укаси судланганда, Илгаз уни қутқариш учун ҳамма нарсага тайёр, бироқ у билан адвокат қиз ўртасида ҳис-туйғулар пайдо бўлгандан кейин ҳамма нарса ўзгаради. Ушбу сериалнинг биринчи мавсуми ҳақиқий хитга айланди, бироқ иккинчи мавсумнинг рейтинглари ҳақиқатан ҳам бутун дунё бўйлаб ошиб борди. Лойиҳа яратувчилари сериални камида яна бир мавсумга узайтириш ҳақида гапирмоқда. Сериалда бош ролларни Пинар Дениз, Каан Урганжиўғлу ва Угур Аслан ижро этган.

    Фото: “Яндекс.ру” 

    “Дунё ва менинг ўртамда” — 2022 йил

    Тўлиқ ишонч ва чексиз севгига асосланган идеал муносабатларни кўп инсонлар орзу қилади. Илкин ўзининг севимли инсони билан ишқий муносабатлари ҳақиқий эртак эканига амин эди. Қиз Толга узоқ вақтдан бери тушкунликка тушганини билмасди, у шериги чекинишни бошлаганини ҳис қилиши биланоқ, ижтимоий тармоқларда сохта саҳифа яратади ва у билан аноним мулоқот қилишни бошлайди. Шундан кейин Илкин унинг муносабатлари умуман идеал эмаслигини тушунади.

    Ушбу сериал 2022 йилнинг жуда кутилган янгилиги эди. Тўғри, танқидчилар турк юлдузлари ўз ролларини яхшироқ бажара олишганини ҳис қилди. Лойиҳада бош ролларни Демет Ўздемир, Бугра Гюлсой ва Иброҳим Селим ижро этган.

    Фото: “Яндекс.ру” 
    03.05.2023, 14:45   Изоҳ (0)   9943
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Патҳан”, “Рам ва Лила”, “Оқ йўлбарс” — Болливуд ҳақидаги тасаввурингизни ўзгартириб юборадиган замонавий ҳинд фильмлари

    02.05.2023, 14:50

    “Мендан яхши актрисалар кўп, бироқ фарзандларим учун менинг ўрнимни босадиган инсон йўқ”. Шодия Абдуқодирова билан суҳбат (видео)

    02.05.2023, 11:36

    “Гарри Поттер” мультфильм бўлганида: Нейротармоқ фильм қаҳрамонларини Pixar оламига кўчирди (фото)   

    01.05.2023, 14:40

    Пайқамагансиз ҳам: қайта-қайта томоша қилган бўлсангиз ҳам эътиборингиздан четда қолган машҳур фильмлардаги қизиқарли деталлар

    30.04.2023, 17:10

    Турли сабабларга кўра машҳур роллардан воз кечган актёр ва актрисалар. Кейинчалик рад этганига қаттиқ афсусланганлар ҳам бор

    30.04.2023, 09:55

    Машҳур фильмларда режиссёрлар эътиборидан четда қолган қўпол хатолар (фото) 

    28.04.2023, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турк киноси юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен тўнғич фарзандининг туғилган кунини нишонлади

    Лайфстайл | 17 май, 15:40

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ўзбекистон | 17 май, 15:20

    “Бу диққатни ўзига тортадиган ва илҳом бағишлайдиган маскан” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 17 май, 15:00

    Тўрт ёшли блогер қиз Forbes’нинг “30 дан 30 гача” рўйхатига кирди

    Лайфстайл | 17 май, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.