Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Хонанда Малика Эгамбердиева қизининг туғилган кунини қандай нишонлагани акс этган видеони саҳифасига жойлади.
Турк сериаллари юлдузи Фаҳрие Эвжен мухлисларига янги сурати билан кўриниш берди.

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан таниқли актриса Азиза Бегматованинг ҳолидан хабар олди.
Актриса Райҳон Уласенова “Мендирман Жалолиддин” сериалидан сўнг отларга ўзгача меҳр қўйгани ҳақида сўзлаб берди.

Лола Каримова-Тиллаева ўғли билан ўзаро муносабатлари акс этган суратни саҳифасига жойлади. Унинг айтишича, ўғли соч турмагини фақат унга ишониб топширади.

Муниса Ризаева ўз косметика брендига асос солмоқда. Хонанда Жанубий Кореяда ҳалол косметика ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.
Хонанда Жасур Умиров ўғли Муҳаммад Халид билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Хонанда Малика Равшанова туғуруқхонадан чиқиши муносабати билан шоу-бизнесдаги яқинлари учун зиёфат ташкиллаштирди.
Турк эстрадаси юлдузи Таркан Лондон шаҳрида концерт берди ҳамда олқишлар билан қўллаб-қувватлаган мухлисларига ўз миннатдорлигини билдирди.

Дилдора Ниёзова янги қўшиғига клип суратга олдирмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 19 ёшида бевақт вафот этган хонанда Ширин Абдуллаева хотирасига бағишлаб қўшиқ куйлади.
Изоҳ (0)