• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    Рус армияси Украинага бостириб кирган 2022 йили номи учувчисиз учиш воситасига далолат қиладиган биргина Bayraktar ТB2 бор эди. У мудофаа амалиётларида фаол қатнашиб, сон-саноқсиз рус техникаларини сафдан чиқарди.

    Бироқ қарама-қарши томон XXI аср урушига нисбатан секинроқ мослашди. Қарийб ярим асрдан бери санкциялар босими остида яшаётган Эрон бу борада руслардан, балки бутун дунёдан илдамлаб кетганди. Москва бунга вақтида диққат қаратиб, Теҳроннинг кўнглига йўл топди. Shahed-136 камикадзе дронлари рус армияси сафларида шу тариқа пайдо бўлди.

    Мазкур моделдаги дронлар асосан 150-170 км/соат тезликда учади. Парвоз баландлиги ҳам юқори эмас. Шу билан бирга, “қора бозор”дан олинган компонентлардан йиғилгани боис двигатели фавқулодда баланд шовқин чиқаради. Буларнинг бари уни пайқаш, таъқиб қилиш ва уриб туширишни осонлаштиради.

    Лекин айни шу омил дроннинг “кузир картаси” ҳисобланади. Бошқача айтганда, арзон эҳтиёт қисмларидан йиғилган қурилманинг нархи ҳам шунга мувофиқ – 20-50 минг АҚШ доллари. Шунчаки таққослаш учун, қанотли ва баллистик ракеталар бир неча миллион доллар туради.

    Арзон нарх Shahed’ларни йирик сонда ишлаб чиқариш ва кенг кўламда қўллаш имконини беради. Бу эса ҳимоядаги томонга жиддий муаммо туғдириши табиий. Боиси уларнинг ҳар бирини тутиб олиш, биринчидан муаммо, иккинчидан эса бир неча юз, балки миллион доллар турадиган зенит-ракеталарни қўллашга тўғри келади. Яъни уларга қарши самарали кураш мисли кўрилмаган ресурсларни тақозо қилади.

    Россия армияси Shahed’лардан илк бор 2022 йилда фойдаланди. Замонавий оптика ва бошқарув тизимлари йўқлиги боис дастлабки намуналар олдиндан киритилган координациялар асосида учган. Яъни парвоз давомида нишонларни алмаштириб бўлмас, қолаверса аниқлиги ҳам паст эди. Бироқ руслар вақт ўтгани сайин уларни модернизация қилиб борди. Аввалига Эрондан тайёр қурилмалар келтирилган бўлса, кейинчалик мамлакатнинг ўзи экспорт ҳуқуқи асосида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирди. Россия манбалари уларни Geran-2 деб атайди.

    F
     
    Фото: “Дарё”

    Украина уларга қарши қандай курашмоқда?

    Shahed’ларнинг анъанавий нишони энергетика иншоотлари, қўмондонлик марказлари ҳамда бошқа стационар объектлар ҳисобланади. Украина аввалига уларга қарши курашда жиддий муаммоларга дуч келди. Бироқ кейинчалик янги воқеликка мослашиш бошланди. Боиси чекланган сондаги ҳаво мудофаа тизимларини баллистик ва қанотли ракеталарга қарши асраш зарурати бор эди. 

    Шароитнинг ўзи украиналикларга янгича ёндашувларни жорий этиш учун стимул берди. Пикап каби ҳаракатчан транспорт воситаларига зенит қуроллари, пулемётлар ўрнатилиб, мобил бўлинмалар ташкил этилди. Халқ тилида “Shahed овчилари” деб аталган отрядлар прожектор каби зарурий ашёлар билан ҳам таъминланди. Эркакларнинг аксарияти олдинги жабҳада бўлгани боис уларнинг салмоқли қисмини аёллар ташкил қилади.

     
    “Shahed овчилари”
    Фото: Mil.in.ua

    Юқорида қайд этилганидек, Shahed дронлари йўналишни примитив усуллар орқали белгилайди. Бу эса уларнинг электрон уруш тизимлари учун сезгирлигини оширади. Le Monde нашрининг ёзишича, Украина кучлари рус дронларига шу тарзда таъсир ўтказиб, бир қанчасини йўналишдан оздирган. Ҳатто 2024 йилнинг 24-26 ноябрь кунлари уларнинг 43 таси Россия ва Белaрусга буриб юборилган.

    Бироқ дронларни зарарсизлантиришдан олдин уларни аниқлаш талаб этилади. Аммо мамлакат ҳудудини радарлар билан бутунлай қамраб олиш имконсиз. Шу боис Украина ҳарбийлари фуқароларнинг ёрдамига таяна бошлади. Ҳар бир украиналик махсус мобил илова орқали ўзи гувоҳ бўлган учувчисиз учиш қурилмаси ҳақида хабар бериш имконига эга бўлди.

    Elektron urush tizimi yordamida qulatilgan Geran-2 droni
     
    Электрон уруш тизими ёрдамида қулатилган Geran-2 дрони
    Фото: Тармоқдан

    Орадан вақт ўтиб украиналиклар янада мураккаброқ тактика ишлаб чиқди. Дронлар ҳужуми кузатиладиган йўналишлар бўйлаб дарахт ва устунларга микрофонлар ўрнатилди. Улар Shahed’лардан чиқаётган шовқинни илғаб, парвоз йўналишини аниқлашга ёрдам беради.

    Аммо жабҳанинг нариги чизиғида ҳам воқеликни диққат билан кузатаётган, ўзгариш қилишга қодир инсонлар бор. Улар Geran-2 дронларини мунтазам такомиллаштириб бормоқда. Аввалига дизель моторлар турбореактив двигателларга алмаштирилди. Натижада қурилма тезлиги, шу билан бирга парвоз баландлиги ошди.

    Бундан ташқари, GPS/GLONASS’га асосланган навигация тизимлари ҳам модернизация қилиниб, замонавий оптик мосламалар ўрнатилди. Бу аниқлик кўрсаткичини ошириб, нишонларни парвоз давомида ҳам ўзгартириш имконини берди. Буларнинг бари “Shahed овчилари” ишини анча мураккаблаштириб, электрон уруш тизимлари самарасини пасайтирди.

    Аммо кураш шу билан тўхтаб қолмади. Украиналиклар рус дронларини тутиб олиш учун тактик авиацияни ишга сола бошлади. F-16, МиГ-29 каби қирувчилари уларни “ҳаво-ҳаво” ракеталари билан зарарсизлантириши, Ми-8/24 вертолётлари эса автоматик тўп ва борт пулемётлари билан уриб тушириши мумкин.

    Ukraina kuchlarining MiG-29 qiruvchisi Geran-2 droniga R-73 raketasi bilan zarba bermoqda
    Украина кучларининг МиГ-29 қирувчиси Geran-2 дронига Р-73 ракетаси билан зарба бермоқда
    Фото: Тармоқдан

    Бироқ бу юқори маҳорат талаб этадиган жараёндир. Боиси дрон ҳужумлари вақти ҳаво мудофаа тизимлари фаоллашган бўлади. Бу эса “дўстона ўт очиш” ҳолатларини келтириб чиқариши хавфи бор. Украина иттифоқчилари томонидан етказиб берилган F-16 қирувчиларидан биринчи талафотни айни шу омил сабаб кўрган бўлиши мумкин. Гарчанд бу расман тасдиқланмаган бўлса-да, экспертларнинг аксарияти мазкур хулосада якдил.

    Шунга қарамай, Shahed’ларнинг самарадорлиги ортиб бормоқда. Украина ҳарбий ҳаво кучлари томонидан эълон қилинган ҳисоботга ишонилса, жорий йилнинг февраль ойида 111 та дрон нишонгача етиб борган. Ушбу кўрсаткич март ойида 404 тага, апрелда эса 424 тага етган. Бироқ сўнгги икки ой ичида Украинага учирилган Shahed’лар сони учдан бирга камайган. Бу руслар сон эмас, сифатга эътибор қарата бошлаганидан далолат беради.

    19 май, 20:10   Изоҳ (0)   645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украина#Россия#Эрон#Shahed-136#Геран-2
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда тўрт ойда қанча тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 21:55

    Бразилиялик олимлар табиий қариш ва деменция билан боғлиқ бузилишларни бартараф этишга қодир молекулани аниқлашди

    Дунё | 19 май, 21:45

    Ҳақиқий қаҳрамонлар: ҳамкасбларининг ҳаётини сақлаб қолган киноюлдузлар

    Лайфстайл | 19 май, 21:35

    Тошкентдаги кўчалардан бири 4 кунга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 май, 21:25

    Франциянинг бир қатор шаҳарларида такси ҳайдовчилари норозилик намойишлари ўтказмоқда

    Дунё | 19 май, 21:15

    Ўзбекистон ва Буюк Британия ҳамкорлик дастури имзоланди 

    Ўзбекистон | 19 май, 21:05

    Дунёдаги энг ингичка соат 600 минг долларга сотилди

    Лайфстайл | 19 май, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.