• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Гонконглик машҳур актёр, Осиё ва Ғарб киносида ўзига хос ўрин эгаллаган Чоу Юнфат жорий қил 18 май куни туғилган кунини нишонлади. Актёр “Ёлланма қотил”, “Анна ва қирол”, “Ёрқин келажак” ҳамда “Кариб денгизи қароқчилари: Дунёлар чегарасида” фильмларидаги образлари билан машҳур.

    Foto: Collider
    Фото: Collider

    Акторлик фаолияти давомида Чоу юздан ортиқ киноларда суратга тушди, умумий гонорарлари миқдори 720 миллион доллардан ошди, бироқ Чоу Юнфат бу пулдан деярли фойдаланмади.

    Камбағал оиладаги болаликдан кино юлдузгача

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Чоуга тақдир болалигидан кулиб боқмаган. У 1955 йилда Гонконг яқинидаги чекка қишлоқда туғилган ва эрта болаликдан оғир кунларни кечирган. Унинг отаси нефть танкерида ишлаган, онаси эса уйда дим-сам (хитойча таом) тайёрлаб сотган. Ёш Чоу ота-онасига ёрдам берар: мол боқар, боғларни суғорар, ер чопар, онаси билан кўчада савдо қилар эди.

    Кейин улар оилавий Гонконгга кўчиб келишди. Оиланинг тўнғич фарзанди бўлган Чоу ўсмирлик даврида мактабни тарк этишга мажбур бўлди, бу унинг танлови эмас, балки зарурат эди. Унинг ҳар бир куни ягона мақсад: озгина бўлса-да пул топиш билан бошланар эди. Ёш йигит фаррошлик қилди, почта тарқатди, кафеларда идиш-товоқ ювди. У виждонига зид бўлмаган ҳар қандай ишга тайёр эди, аммо барибир пул етмасди.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    1973 йилда ҳаммаси ўзгарди: Чоу тасодифан TVБ телеканалида актёрлик маҳорати курси учун саралаш имтиҳони бўлаётганини кўриб қолди. Унинг ҳеч қандай тажрибаси, уқуви йўқ эди, лекин Чоу қашшоқликдан шу қадар чарчаган эдики, омадини синашга қарор қилди ва бу уриниш самара берди. У кастингдан ўтиб, кичик бир рол олди ва ниҳоят биринчи марта меҳнати учун яхши ҳақ олди.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Бу воқеадан кейин у актёрлик курсларига ёзилди, келажакдаги касбини чуқур ўргана бошлади, янги телесериалларга синовдан ўтди. Узоқ вақт Чоу фақат эпизодик ролларда ишлади. 1986 йилда у таниқли режиссёрнинг эътиборига тушди ва Жон Вунинг “Порлоқ келажак” фильмида бош ролни ижро этди. Мазкур фильм ҳақиқий портлаш бўлиб, Чоуни юлдузга айлантирди.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Бир йил ўтгач, у режиссёр Ринго Лем билан ишлай бошлади ва “Оловдаги қамоқхона”, “Оловдаги шаҳар” каби лойиҳаларда янада кўпроқ танилди. Кейинчалик “Ўйинчилар худоси”, “Туғма ўғри” каби фильмлар Чоуни Осиё киносининг энг яхши актёрларидан бирига айлантирди.

    1998 йилда у “Ёлланма қотиллар” триллери, “Анна ва қирол” тарихий-романтик драмасида иштирок этди. Жоди Фостер билан жуфтлик гавдаланган фильм томошабинлар ва танқидчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Сахийлик ва матонат

    Чоу Юнфат машҳурлик ва шуҳрат чўққисига чиққанида ҳам дабдабали ҳаётга берилмади. У бойлигини кўз-кўз қилишдан воз кечди, оддий ҳаёт тарзини афзал билди. У жамоат транспортидан фойдаланади, ресторанларга бормайди, уйда овқатланади ва қимматбаҳо буюмларни харид қилмайди.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Актёрнинг ҳисоб-китобларига кўра, Чоунинг шахсий харажатлари бир ойда 150 доллардан ошмайди. Гардеробидаги кийимлар янгиланмайди, фақат жуда эскириб қолганида алмаштирилади. Унинг рафиқаси Жасмин ҳам бу турмуш тарзини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Улар бирга хайрия жамғармаси ташкил қилишган ва мунтазам равишда муҳтожларга ёрдам бериб келишади. Чоунинг фалсафасига кўра, бойлик фақат яхшиликка хизмат қилгандагина қийматга эга.

    Севги синовлари

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Фильмларда Чоу Юнфат доимо кучли ва жасур қаҳрамонлар ролини ижро этади, аммо актёрнинг камера ортидаги ҳаёти идеал бўлмаган. Унинг илк муҳаббати актриса Кенди Ю эди. Бу муносабатлар узоқ давом этган, лекин улар ажралган. Кейинчалик яна бирга бўлишга уриниб, расман турмуш қуришган, бироқ никоҳ бир йилдан ортиқ давом этмаган.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Актёрнинг кейинги муҳаббати актриса Иди Чан эди, уларнинг муносабати беш йил давом этган. Чоунинг онаси Иди Чанни қабул қилмади, актёр эса онасига қарши чиқишга журъат топа олмай, Иди билан ҳам ажрашган.

    1983 йилда Чоу Жасмин Тан билан турмуш қурди. Тўйларидан беш йил ўтиб, Жасмин ҳомиладор бўлди. Шифокорлар ҳеч қандай хавф ҳақида огоҳлантиришмаган бўлса-да, туғруқдан бир ҳафта олдин чақалоқ ҳаракатдан тўхтади. Улар интиқлик билан кутган қизалоқ киндик ўқига ўралиб, вафот этди. Орадан узоқ йиллар ўтгач ҳам оила фарзандли бўла олмади.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Бугунги кунда Чоу Юнфат сураткашлик билан шуғулланади ва яқинда ўзининг янги фотосуратлар кўргазмасини тақдим этди.

    19 май, 22:30   Изоҳ (0)   787
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #актёр#Чоу Юнфат#хитой#гонконг#Голливуд#кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Зулейҳа” сериали юлдузи Ҳилал Алтинбилек ҳозир қаерда ва нималар билан банд?

    12 май, 20:45

    Суратга олиш майдончасида жанжаллашиб, душманга айланган Голливуд актёрлари

    9 май, 15:55

    Marvelʼнинг ёвуз қаҳрамонлари грим ва компьютер графикасисиз қандай кўринишга эга?

    12 май, 13:01

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    11 май, 12:30

    2000 йилларнинг машҳур француз юлдузлари ҳозирда нималар билан банд?

    10 май, 11:31

    Барчага севимли турк сериалларида янграган энг машҳур 8 та қўшиқ

    11 май, 11:00

    “Сумерки” юлдузи Тейлор Лотнер ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?

    12 май, 11:24

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    12 май, 21:40

    Ҳанде Эрчелнинг унаштирув маросими, Керем Бурсиннинг орзусидаги роли ва тергов қилинаётган Фейза Живилек: турк сериаллари янгиликлари

    12 май, 14:40

    Актёр Том Круз ҳеч қандай хавфсизлик воситаларисиз Лондон кинотеатри чўққисига чиқди

    13 май, 18:15

    Жонни Деппнинг собиқ рафиқаси Эмбер Ҳёрд эгизак фарзандларни дунёга келтирди

    13 май, 11:03

    Жеки Чан хавфли трюкларни мустақил бажаришни қачон тўхтатишини айтди

    13 май, 20:25

    “Муҳташам юз йил”нинг қайси актёри сериалдаги иштироки учун энг кўп гонорар олган?

    14 май, 18:30

    Оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    13 май, 19:40

    Севги учбурчаги, трюклар ва кесилган саҳналар: “Зита ва Гита” фильмининг кадр ортида нималар яширинган?

    14 май, 15:40

    Леонардо Ди Каприо 26 ёшли модел қизга уйланмоқда

    14 май, 10:57

    Вақт синовидан ўтган: бош ролларни қайта-қайта ишониб топшириладиган 5 та кино жуфтлик

    14 май, 22:30

    Актёр Том Ҳарди жангари фильмлардаги роллари туфайли соғлиғи ёмонлашганидан шикоят қилди

    14 май, 16:50

    Об-ҳаводан тортиб ноёб компьютергача: “Ишдаги ишқ” фильмининг кадр ортида нималар содир бўлган?

    15 май, 21:30

    Роберт Де Ниро “Олтин палма япроғи”ни қўлга киритди ва Дональд Трампни танқид қилди

    14 май, 23:25

    Уларнинг мияси бошқача ишлайди: миллионлаб кишиларнинг севимлисига айланган 6 машҳур шахс

    19 май, 08:55

    Instagram: Феруза Норматова ота-онаси билан ҳажга кетди, Наргиз Зокирова оиласида янгилик, Отабек Маҳкамов нега рафиқасини кўрсатмайди?

    15 май, 12:32

    Том Крузга Канн кино фестивалида етти дақиқа давомида қарсак чалинди

    15 май, 19:40

    Арнольд Шварценеггернинг ўғли биргина маҳсулотдан воз кечиб, 14 килога озди

    18 май, 14:55

    Актёр Жерар Депардье жинсий зўравонликда айбланиб, шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    16 май, 10:00

    “Қабристонга бориб, лаҳад ичига тушиб тураман” — актриса Вазира Юнусова 

    16 май, 12:50

    Хайрия ишлари билан ҳам мухлислар қалбини забт этган 5 нафар ҳинд актёри

    16 май, 18:30

    Тўрт ёшли блогер қиз Forbes’нинг “30 дан 30 гача” рўйхатига кирди

    17 май, 14:35

    Юрий Никулиннинг қайси сўзлари туфайли “Кавказ асираси” суратга олинмай қолиши мумкин эди?

    16 май, 21:35

    Ҳазиллардан “Оскар”гача: карьерасини стендап билан бошлаган Голливуд юлдузлари

    17 май, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.