• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    “Зулейҳа” сериали юлдузи Ҳилал Алтинбилек ҳозир қаерда ва нималар билан банд?

    Ўзбек томошабинларига “Зулейҳа” сериалидаги образи билан яхши таниш бўлган актриса Ҳилал Алтинбилек истеъдоди ва харизмаси билан турк киносида ёрқин из қолдираётган ижодкорлардан бири. Унинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги кўпчиликка маълум бўлмаган маълумотлар билан қуйида танишишингиз мумкин.

    Фото: Дзен


    Ҳилал Алтинбилекнинг фаолияти театр ва кино ҳақидаги орзу билан бошланган. Актриса 1991 йил Измирда туғилган ва болалигидан ота-онасининг муҳаббати ва қўллаб-қувватлаши билан улғайган. У отасини шахс ва актриса сифатида шаклланишида муҳим рол ўйнаган энг яқин дўсти ва устози деб атайди. Отаси томонидан берилган тарбия Ҳилалнинг профессионал фаолиятида қўл келган.

    Ёшлигидан Ҳилал актрисаликка қизиқиб, ойна олдида фильмлардан саҳналарни ўйнаган. Таълимни Эгей университетининг бизнес бошқаруви факультетидан бошланган, аммо санъатга бўлган иштиёқи уни Муждат Гезен санъат марказининг актёрлик студиясига олиб келган.

    Фото: Instagram

    Ҳилал Алтинбилек иштирокидаги сериаллар

    Ҳилал карьерасидаги дебютини 2011 йилда “Қоронғи сувлар” сериалида бошлади. Кейин “Қора гул” сериалидаги Ўзлем роли орқали мухлислар эътиборини жалб қилди. 2016 йилда у “Ҳаётим муҳаббати” сериалида иккинчи даражали ролда пайдо бўлди. Аммо ҳаётидаги ҳақиқий бурилиш нуқтаси “Зулейҳа” сериали бўлди, актриса буни тақдирга боғлиқ деб ҳисоблайди. Ҳилол нумерологияга ишонади ва рақамлар ҳамда вақт унга ҳар доим муҳим лойиҳаларга, жумладан, ушбу машҳур сериалга ҳам ишора қилганини таъкидлайди.

    Фото: Instagram

    Бир интервьюсида Ҳилал Алтинбилек “Зулейҳа” сериалининг карьерасидаги аҳамияти ҳақида қуйидагича фикр билдирган:

    “Сериалдаги Зулейҳа образи мен учун алоҳида ўрин тутади. Бу нафақат мен учун, балки томошабинлар ва телесериал саноати учун ҳам ўзига хос иш эди. Сериал халқаро хитга айланди, мен Европа ва Жанубий Америкадаги мухлисларимдан мактублар оламан. Ушбу сериалдаги ролим учун Италияда мукофот олдим. Мукофот топширилиши керак бўлган саҳнага чиққанимизда, бизни катта эътибор билан кутиб олишди, мен буни кутмаган эдим. Перу ва Мексикага борганимда, ушбу соҳанинг муҳим шахслари иштирокида турк сериалларини тарғиб қилишга ҳисса қўшиш учун яна мени ўзига хос тарзда кутиб олишди. Мендан интервью олган перулик журналист: “Қизларни бу ерда Зулейҳа деб чақиришади”, деди ва мен бундан жуда таъсирландим.

    Фото: Instagram

    Машҳур мелодрама 4 йил суратга олинган ва бу давр мобайнида юқори рейтингларни сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Ҳилалнинг турли вақтларда суратга олиш майдончасидаги ҳамкасблари Мурат Юналмиш, Уғур Гунеш ва Иброҳим Челиккол эди. Сериалнинг жами 141 қисми экранларга чиқди.

    Фото: Instagram

    “Зулейҳа” сериали тугагач, Ҳилал Алтинбилекни бутунлай бошқа лойиҳа кутган эди, унинг қаҳрамони аввалги роллардан жуда фарқ қиларди. Айнан шу нарса актрисани қизиқтирганди. Ҳилал янги ижодий синовдан ўтишни хоҳлаган ва сценарий босқичидаёқ “Менинг гўзал ҳаётим” идеал лойиҳа эканлигини тушунган.

    Фото: Instagram

    “Шабнам биз телевизорда кўрган аёллар образларидан фарқ қилади. Мен нафақат актёр, балки томошабинни ҳам ўзига тортадиган ҳикоя ичида эдим. Актёр бўлиб, бу туйғуни ҳар доим ҳам ҳис қила олмаймиз. Ростини айтсам, сценарийни ўқиб бўлгач, йўқ деёлмасдим”, дейди актриса сериалдаги образи ҳақида.

    Ҳилал шунингдек, “Менинг гўзал ҳаётим” сериали шунчаки мелодрама эмаслигини таъкидлади. Сериалда комедия элементларини ҳам топасиз.

    “Ушбу сериални шунчаки драма деб аташ нотўғри бўлади. Чунки бу ерда комедия элементлари ҳам мавжуд, Шабнам ва Серкан Кескин ижро этган Ниёзи ўртасида жуда қизиқарли диалоглар мавжуд”, дейди актриса.

    “Менинг гўзал ҳаётим” фильмида драматик қаҳрамонни тасвирлашда ноодатий ёндашув — енгиллик ва кутилмаган ракурслар призмаси орқали ажралиб туради.

    Кўз олдимизда Шабнамнинг ҳикояси — муваффақиятли, ёрқин аёл, у гўё ҳамма нарсага эга: меҳрибон эри, икки фарзанди, ҳашаматли ҳаёти бор. Аммо бу идеал фасаднинг ортида чуқур фожиа яширинган.

    Фото: Instagram

    Болалик ва ёшлик даврида оғир психологик травмаларни бошдан кечирган қаҳрамон, ўзини сақлаб қолиш механизми сифатида ўзида бир нечта шахсни ривожлантирган. У оилани сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади, шу билан бирга уни доимий равишда таъқиб қиладиган ўтмиш шарпалари билан курашади. Аммо Шабнам қурбон эмас. У ўткир ақл ва ички куч туфайли барча таҳдидларга қарши туради ва бу курашда ажойиб топқирликни намойиш этади.

    Фото: Instagram

    Актёрлик амплуаси ва ролларга ёндашув

    Профессионал соҳада Ҳилал кучли аёллар ролини ўйнашни, ўзига хос лойиҳаларда қатнашишни ва халқаро миқёсда тан олинишни хоҳлайди. Унинг орзуси — ўз соҳасининг профессионали сифатида хотираларда қолишдир.

    Фото: Instagram

    Ролларнинг танлови ҳақида 

    “Мен лойиҳаларни жуда эҳтиёткорлик билан баҳолайман ва бунинг учун ҳар доим мукофот оламан. Қизиқарли сценарий ўқиётганда юрагим тезроқ уришини таъминлайдиган лойиҳаларни афзал кўраман”, дейди у.

    Фото: Instagram

    Шахсий ҳаёт ва севимли машғулотлар

    Ҳилал ўзини меҳрибон ҳамда сокинликни хуш кўрувчи инсон сифатида таърифлайди ва ўзини такомиллаштиришга интилади. Бўш вақтларида у оиласи билан вақт ўтказишни, китоб ўқишни, медитация қилишни, сузишни, бадминтон каби спорт турлари билан шуғулланишни яхши кўради. Актриса, шунингдек, ўз кайфиятини акс эттирувчи услубига эътибор қаратади ва ёрқин деталларга эга классик образларни афзал кўради.

    Фото: Instagram

    Шахсий ҳаёти ҳақида

    Мен феъл-атворим бўйича жангчиман ва шеригим ҳам шундай бўлиши керак. Ҳаётимдаги эркак мен билан тенглашиш учун ақлли, ўзига хос бирор киши бўлиши керак. Ҳозирда Ҳилал Алтинбилек турмушга чиқмаган.

    Актриса ҳақида қизиқарли факт: Ҳилал нумерологияга ишонади ва ҳаётининг баъзи рақамлари (сана, рейс рақами, хона рақами) унга омад келтиради деб ҳисоблайди.

    Ҳилал Алтинбилек ўз касбида ривожланишда давом этмоқда. 

    Фото: Instagram
    12 май, 20:45   Изоҳ (0)   13504
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳилал Алтинбилек#«Зулейҳа»#Турк сериаллари#Актриса#Сериал#Интервью

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зулейҳа – Ҳилал Алтинбилек ҳаётда ҳам сериалдаги партнёрига кўнгил қўйганми?

    26.08.2020, 15:19

    «Истанбуллик келин» − Асли Энвернинг оиласи, болалиги, қизиқишлари, муаммолари ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар (фото)

    23.10.2020, 08:54

    «Шукрона»даги Марям — Одина Тўхтасинова: Таржимондан актрисага айланган ҳамшира (фото)

    11.12.2020, 11:27

    «90 фоизи бир тийинга қиммат». Режиссёр Рустам Саъдиев ҳозирги ўзбек сериаллари ҳақида (видео)

    03.02.2021, 13:33

    Актёр Мурат Уналмиш «Зулейҳа» сериалини суратга олиш жараёнидаги жанжалдан кейин ҳамкасби Керем Алишикни судга берди

    04.05.2021, 18:58

    Зулейҳа тўйга тайёргарлик кўрмоқда, Киванч Татлитуғ ўғли билан вақт ўтказмоқда. Турк киноси юлдузларининг шахсий ҳаётидаги янгиликлар (фото)

    15.07.2022, 12:34

    Турк киноси юлдузлари машҳурликка эришишдан аввал суратга тушган 5 та сериал

    07.10.2024, 12:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.