• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    Машҳурликнинг бадали ҳам бор. Қуйидаги Голливуд юлдузлари фарзандлари уларнинг изларидан бориб, актёр бўлишини хоҳлайдими?

    Жейсон Мамоа

    Жейсон Момоа машҳур актёр бўлиш учун анча мушкул йўлни босиб ўтган. У “Maлибу қутқарувчилари” сериалида рол ижро этиб, 10 йилдан сўнг “Тахтлар ўйини”нинг биринчи мавсумида суратга тушади. Аммо кейинчалик ишсизлик сабаб бир неча йил қашшоқликда кун кечиради. Жейсон фақат “Аквамен” фильмида бош ролни ижро этгач, яна шуҳрат қозонади.

    Фарзандлари ҳақида гап кетганда, уларнинг иккови ҳам актёр бўлишни исташларини айтади. Жейсон кино ва театр билан боғлиқ барча нарсани севишини тан олади, аммо у кинематограф бошқа кўпларни синдиргани каби болаларини ҳам синдириб қўйишидан хавотирда эканини яширмайди.

    Бен Аффлек

    Гарчи кўпчилик Бен Аффлекни “Заковатли Уилл Хантинг”, “Ҳисоб-китоб”, “Йўқолган аёл” каби фильмлари орқали таниса-да, кинода суратга тушиши 90 йиллар охиридаги биринчи шов-шувли фильмларидан анча олдин бошланган. Бен ўсмирлик чоғидаёқ фильмларда суратга туша бошлаган ва айнан ўша пайтда Метт Деймон билан танишган. Бу дўстлик иккаласи учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди, чунки бир неча йил ўтгач, улар “Заковатли Уилл Хантинг” сценарийсини ёзишади, унда бош ролларни ижро этиб, бутун дунёга машҳур бўлишади.

    Бироқ Бен бошқаларнинг ҳаёти қандай издан чиқиб кетганини кўрган ва шу сабабли фарзандларининг унинг изидан боришини истамайди. Аффлекнинг айтишича, кино унга тажриба бериб, вояга етказди, лекин у барибир фарзандларига буни раво кўрмайди. Унингча, улар бола бўлиб қолишлари керак, чунки катта бўлишга ҳали кўп вақтлари бор. Шундай бўлса-да, Бен агар болалари 18 ёшдан сўнг актёр бўлишни истаса ёки бунга уриниб кўришса, уларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

    Мила Кунис

    Мила Куниснинг деярли болалиги бўлмаган, чунки у жуда ёшлигида АҚШга кўчиб ўтган ва кинода ишлашни бошлаган. У шунчалик машҳур бўлишни хоҳлаганки, “70-йиллар шоуси” сериали ижодкорларини алдаган — улар қизни 17 ёшда деб ўйлаган, аслида Мила атиги 14 ёшда эди. Ўшандан бери у карьерасида танаффус қилмади.

    Кунис фарзандларининг келажаги ҳақида фикр юритиб, уларга ўз йўлидан боришни тақиқламаслигини, аммо бундай бўлмаслигига ва улар бахтли болаликни бошдан кечириб, кейин ҳаётларини камералардан узоқда қуришига чин дилдан умид қилишини айтади.

    Анжелина Жоли ва Бред Питт

    Жоли “Лара Крофт: сағана ўғриси”, “Малефисента”, “Жаноб Смит ва Смит хоним” каби фильмларда суратга тушган бўлса, Питт “Троя”, “Танишинг, Жо Блек”, “Жанг клуби”, “Бир пайтлар Голливудда” ва “Етти” фильмларида рол ижро этган. Уларнинг кинода деярли ҳеч қандай муаммолари бўлмаган бўлса-да, фарзандларининг актёр бўлиши эҳтимолини доимо салбий баҳолашган.

    2014 йилдаёқ Жоли Питт билан бу ҳақда мулоҳаза юритганини ва болаларига шунчалик кўп қизиқарли нарсаларни кўрсатиш керакки, улар бир нарсани тушуниб ецинлар деган хулосага келганини айтганди — кино оламидан ташқарида ҳам қизиқарли нарсалар кўп, актёрлик эса катта ва ўзгача завқ берувчи нарса эмас. Бироқ Жоли ва Питт болаларини ҳеч қачон камералардан узоқлаштирмаган. Улар кўпинча фильмлари премераларида бирга қатнашган, ота-онасига жуда ўхшаш Шайло Жоли-Питт эса ҳатто кичик юлдузга айланган.

    Дэниел Рэдклифф

    Дэниел Рэдклифф актёрлик фаолияти ҳақида турли ҳис-туйғуларга эга. Бир томондан, у 20 йилдан кейин ҳам бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлислари бор сеҳрли фильмлар туркумининг асосий қаҳрамонига айланди. Бироқ бошқа томондан, унинг тўлақонли болалиги бўлмаган. Деярли барча вақтини суратга олиш майдончаларида ўтказган, ҳаттоки уй вазифасини ҳам Хогварц қасрининг катта залида ўтириб бажарган, дўстлари эса асосан ҳамкасблари бўлган.

    Бироқ Редклифф кино ва фарзандлари ўртасида тўсиқ қўйишни истамайди. Дэниэл бир кун келиб уларни суратга олиш майдончаларига олиб боришни, саҳна ортидаги гўзалликларни кўрсатишни ва у ерда амалга оширилаётган ишларга муҳаббат уйғотишни хоҳлайди. Лекин шу билан бирга, у фарзандларининг машҳур актёр ҳаётининг ҳар бир дақиқасини кузатиб борадиган безовта қилувчи суратчилар таъқибисиз бир қадам ҳам юра олмайдиган машҳур инсонларга айланишини истамайди.

    Жессика Альба

    Жессика Альбанинг шуҳрати чўққиси 2000 йилларга тўғри келади. Ўша пайтда “Фантастик тўртлик”, “Ёқимтой”, “Жаннатга марҳамат” ва “Қора фаришта” фильмлари экранларга чиқди. Бироқ Жессика болалар актрисаси ҳам бўлган, чунки у 1994 йилданоқ суратга туша бошлаганди.

    Альба ёш пайтидаги иш тажрибаси унга таъсир кўрсатганини тан олиб, бу тажрибани фарзандларига раво кўрмаслигини айтади. Жессиканинг фикрича, аввало уларнинг вояга етиши, сўнгра коллежни тугатиши ва шундан кейингина актёрлик ёки бошқа касб танлаш ҳақида қарор қабул қилишлари керак. Шу билан бирга, Жессика фарзандлари кино соҳасидан четда қолишларига умид қилади.

    11 май, 12:30   Изоҳ (0)   3141
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар#шоу-бизнес#лайфстайл

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Оскар”мукофотидан воз кечган ва тақдирлаш маросимига келмаган жаҳон юлдузлари

    18.11.2024, 18:15

    Фильм ва сериалларда рол ижро этмай туриб, улардан мўмайгина гонорар олган актёрлар (фото)

    27.11.2024, 15:57

    Кинодаги энг катта гонорарлар: Голливуд актёрларининг энг кўп даромад келтирган роллари

    28.11.2024, 17:41

    Актёрлардан режиссёрларгача: Голливудни ҳам забт этган ҳиндистонлик киноюлдузлар (фото)

    02.12.2024, 12:30

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    Ўз амплуасидан чиқа олган: Турли образларни маҳорат билан гавдалантира олишини исботлаган кино юлдузлари (фото)

    13.12.2024, 10:40

    Леонардо Ди Каприо, Том Круз ва машҳур фильмларни суратга олиш вақтида жароҳат олган Голливуд актёрлари

    28 январ, 17:42

    Бетакрор фильмларга беўхшов ижроси билан путур етказган киноюлдузлар

    23 март, 10:25

    Персона нон грата: Голливуднинг қора рўйхатига тушган актёрлар

    27 март, 18:45

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Яхши актёр, аммо ёмон эр: Жеки Чан нима сабабдан фарзандларидан юз ўгирган?

    8 апрел, 12:57

    Хитойнинг энг бой актёрлари топ-7 талиги: Брюс Лининг устози Ип Ман эса 4-ўринда

    12 апрел, 11:59

    Актёрликдан ташқари бизнесда ҳам муваффақият қозонган Голливуд юлдузлари

    8 май, 00:00

    Суратга олиш майдончасида жанжаллашиб, душманга айланган Голливуд актёрлари

    9 май, 15:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.