Фарғона вилоятида божхона постларидан бирининг раҳбари пора билан ушланди, дея хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.

Маълум қилинишича, 2025 йил 13 август куни божхона хизмати подполковниги – божхона пости раҳбари ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб жиноятга қўл урган. У Қирғизистондан олин келинган 80 дона iPhone 16 телефонларини божхона текширувисиз, расмийлаштирмасдан чегара постидан ўтказиб юборади. Кейин ноқонуний хатти-ҳаракатини давом эттириб, “хизмат” ҳақи сифатида юк эгасидан 5 минг доллар ва битта iPhone 16 Про беришини талаб қилади. Фуқаро бунга рози бўлади. Кейин ҳолат бўйича ДХХ бошқармасига ариза билан мурожаат қилади.
-RdNRfZsD.avif)
Божхона пости бошлиғи талаб қилинган пул ва телефонни Фарғона тумани “Миндонобод” МФЙ ҳудудида олган вақтида ушланади.
Айни пайтда қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Андижон ва Тошкент вилоятларида ҳоким ўринбосари ҳамда қатор мансабдорлар пора билан қўлга тушгани хабар қилинганди. Шу билан бирга, Шароф Рашидов тумани ҳокими ва Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари пора олаётганда ушланган.
Изоҳ (0)