• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Суратга олиш майдончасида жанжаллашиб, душманга айланган Голливуд актёрлари

    Экрандаги идеал партнёрлар реал ҳаётда доим ҳам бир-бирини тушуна олмайди. Қуйида суратга олиш майдончасида ўзаро келиша олмаган актёрлар жуфтлиги ҳақида гаплашамиз.

    Дастин Ҳоффман ва Мерил Стрип

    “Крамер Крамерга қарши” фильми жаҳон киносининг ҳақиқий дурдонаси саналади. Роберт Бентоннинг бу асари бешта “Оскар” мукофотига сазовор бўлган. Ажрашаётган эр-хотин ролини ўйнаган Дастин Хоффман ва Мерил Стрип ҳам мукофотларга сазовор бўлган. Сюжетга кўра, Жоанна (Стрип) ўзлигини топиш мақсадида кетишга қарор қилади ва эри Тед (Хоффман)ни бола билан ёлғиз қолдиради. Эътиборли жиҳати шундаки, бу фильм Мерил Стрип учун актриса сифатидаги карьерасининг бошланишидаги дастлабки ишлардан бири бўлган.

    Хоффманнинг ўзи ҳам ўша пайтда хотини билан ажрашаётган эди. Жоанна Теддан кетмоқчи эканини айтган саҳнада Жастин ҳис-туйғуларини жиловлай олмай, ёш актрисага тарсаки туширади. Фильмнинг якуний версиясига қўл кўтаришсиз бошқа дубль киритилади. Бироқ Стрип бир неча бор интервьюларида суратга олиш жараёни жуда қийин кечганини таъкидлайди, чунки ҳамкасби баъзан ролга ҳаддан ташқари берилиб кетарди. Шундан сўнг Дастин Хоффман ва Мерил Стрип ҳеч қачон бирга ишламади.

    Билл Мюррей ва Люси Лиу

    “Чарли фаришталари” фильмининг суратга олиш жараёнида муҳит дўстона эмасди. Иш пайтида Билл Мюррей ҳамкасбларига кинояли фикрлар билдиришдан ҳеч тортинмасди. Баъзилар буни ҳазил деб қабул қилса, бошқалар хафа бўларди. Люси эса бунга тоқат қила олмади. Айнан суратга олиш жараёнида улар ўртасида жанжал чиқиб, сал бўлмаса муштлашувга айланаёзди.

    Шундан сўнг Люси Лю актёрнинг устидан продюсерларга арз қилади. Натижада кейинги фильмда Мюррейнинг ўрнини Берни Мак эгаллайди.

    Риз Уизерспун ва Винс Вон

    Сет Гордоннинг “Тўрт Рождество” фильми юлдузлар жамоаси иштирокидаги ёқимли оилавий комедия ҳисобланади. Бироқ фильм устида ишлаш жараёнида барча ҳамкасблар оила аъзоларига айлана олишмади. Тўғри, баъзида қарама-қаршиликлар бир-бирини тортади, аммо Винс Вон ва Риз Уизерспун ҳолатида бундай бўлмади.

    Актёрларнинг ишга ёндашувлари бутунлай турлича эди. Мукаммалликка интилувчи Уизерспун сценарий ва жадвалга қатъий амал қилишни талаб қиларди. Воген эса, аксинча, доимий равишда импровизация қилар ва кечикиб келарди. Риз ҳамкасбининг хатти-ҳаракатларидан шу қадар ғазабланадики, у билан севги саҳнасини суратга олишдан воз кечади. Барча келишмовчиликларга қарамай, фильм барибир экранга чиқади, аммо актёрлар бошқа ҳамкорлик қилмайди.

    Кевин Смит ва Брюс Уиллис

    Актёр ва режиссёр Кевин Смит Брюс Уиллиснинг ашаддий мухлиси бўлиб, у билан ишлашни доимо орзу қиларди. Орзу Уиллис бош ролни ижро этган ва Смит режиссёрлик қилган “Қўшалоқ КОПец” фильмида учрашганларида рўёбга чиқди. 

    Смит учун бу комедияни суратга олиш ҳақиқий қийноққа айланди. Уиллис лойиҳага мутлақо бефарқ муносабатда бўлди. Фильм устида ишлаганларнинг барчаси уни фақат гонорар қизиқтиришини тушунишди. “Чақилмас ёнғоқ” юлдузи реклама кампаниясида иштирок этишдан бош тортиб, ҳатто постерлар учун суратга тушишни ҳам хоҳламади. Фильмга бўлган бундай нафрат Смитнинг ўз кумирига бўлган ишончини йўқотишига олиб келди. У буни фаолиятидаги энг ёмон тажриба деб атаб, Уиллисни узоқ вақт давомида очиқчасига танқид қилди. Фақат Брюсга жиддий касаллик ташхиси қўйилгандан кейингина Смит юмшади ва кечирим сўради.

    Шарлиз Терон ва Том Харди

    Жорж Миллер XXI асрнинг энг муҳим фильмларидан бирини ортиқча муболағасиз суратга олди. “Телба Макс: Ғазаб йўли” фильми прокатда катта муваффақиятга эришди ва олтита “Оскар” мукофотини қўлга киритди. Бироқ суратга олиш жараёни ниҳоятда машаққатли кечди. Бунинг сабаби фақат саҳрода ишлашда эмасди.

    Фильмда бош ролларни Шарлиз Терон ва Том Харди ижро этди. Уларнинг ҳамкорлиги танқидчилар томонидан юқори баҳоланди, аммо саҳна ортида ҳақиқий тўқнашувлар юз берди. Ўзининг профессионал интизоми билан танилган Терон Хардининг доимий кечикишларидан ғазабга келарди. Вазият Харди уч соатга кечикиб, ҳамкасби тўлиқ гримда қизиб кетган юк машинасида кутишга мажбур бўлганида чўққисига етди. Харди ўзининг муаммоли эканини ҳеч қачон яширмасди, аммо бу Шарлиз уни кечириши учун етарли эмасди.

    Аммо Жорж Миллер суратга олиш майдонидаги вазият кескинлашгани фильмга ижобий таъсир кўрсатганини ҳам тан олади.

    9 май, 15:55   Изоҳ (0)   3250
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар#шоу-бизнес#жанжал#съёмка

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд юлдузларининг қамоқхонада олинган суратлари (фото)

    13.04.2021, 09:50

    Ҳаётда ҳам тўйидан қочиб кетган, синглисининг ўлимига сабаб бўлган киноюлдуз — Жулия Робертс 53 ёшда (фото)

    29.10.2021, 18:41

    «Жим Керри, сендан нафратланаман». Суратга олиш майдончасида муштлашишгача борган Голливуд юлдузлари (фото)

    07.08.2022, 18:33

    Жиноятчиликдан кино оламига: Бахтли тасодиф туфайли Голливудга кириб келган машҳур актёрлар (фото)

    17.08.2023, 17:57

    Экранда севишганлар ролини қойилмақом тарзда ўйнаган бўлса-да, реал ҳаётда бир-биридан нафратланган жуфтликлар

    08.08.2024, 13:40

    “Калмар ўйини”нинг иккинчи мавсумида кореялик хонандалар, рэперлар, ҳатто К-поп айдоллари ҳам рол ўйнаганини билармидингиз?

    24 январ, 09:39

    Фильмда рол ўйнашни хоҳламаган, лекин мажбур қилинган Голливуд актёрлари

    18 март, 09:46

    Бетакрор фильмларга беўхшов ижроси билан путур етказган киноюлдузлар

    23 март, 10:25

    Довюрак киноюлдузлар: фильмлардаги хавфли трюкларни каскадёрсиз бажарган Голливуд актёрлари

    25 март, 19:55

    Персона нон грата: Голливуднинг қора рўйхатига тушган актёрлар

    27 март, 18:45

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Яхши актёр, аммо ёмон эр: Жеки Чан нима сабабдан фарзандларидан юз ўгирган?

    8 апрел, 12:57

    Хитойнинг энг бой актёрлари топ-7 талиги: Брюс Лининг устози Ип Ман эса 4-ўринда

    12 апрел, 11:59

    Актёрликдан ташқари бизнесда ҳам муваффақият қозонган Голливуд юлдузлари

    8 май, 00:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.