• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Мусиқа Шоу-бизнес

    Севги учбурчаги, трюклар ва кесилган саҳналар: “Зита ва Гита” фильмининг кадр ортида нималар яширинган?

    1972 йил фильм экранларга чиққанида, ҳеч ким унинг халқаро ҳитга айланишини ва ўнлаб йиллар давомида маданий ҳодиса бўлиб қолишини кутмаган эди. Бир-биридан ажралган эгизак опа-сингиллар ҳақидаги ҳикоя биринчи марта аёллар образи орқали талқин қилиниб, ҳинд киносининг анъанавий қонунларини ўзгартириб юборди. Ушбу мақолада “Зита ва Гита” ҳақидаги кўпчиликка маълум бўлмаган фактлар ҳақида сўз юритамиз.

    Фото: Kinomail

    Суратга олиш жараёнидаги импровизация

    Фото: Kinomail

    Картинанинг энг ёрқин ва кулгили лаҳзаларидан бири — Гитанинг шифтдаги вентиляторга чиқиб кетадиган лаҳзаси бўлиб, қизиғи шундаки, бу саҳна сценарийда ёзилмаган эди. Экстцентрик ғоя режиссёр Рамеш Сиппининг ҳаёлига айнан суратга олиш жараёнида келган. Дастлаб, Хема Малини трюкнинг хавфсизлигига шубҳа қилди ва режиссёрдан уни кўрсатишни сўради. Сиппининг ўзи вентиляторга чиқди, шундан сўнг актриса трюкни бажаришга рози бўлди.

    Қўшалоқ рол — икки ҳисса юклама

    Фото: Kinomail

    Эгизаклар билан чалкашликларнинг олдини олиш учун режиссёр ҳар бир опа-сингил билан саҳналарни турли кунларда суратга олишга қарор қилган. Шунинг учун бир кун фақат Зита билан, бошқа кун эса фақат Гита билан саҳналар суратга олинган.

    Шу билан бирга, Малини образларга мослашишга ёрдам берадиган либослар ва гримлардаги фарқлар туфайли бир ролдан бошқасига ўтиш осон бўлганини таъкидлаган. Бундан ташқари, актрисанинг фикрича, унинг ўзида иккала қаҳрамоннинг характерлари уйғунлашган.

    Роликли конкида саҳна

    Фото: Kinomail

    Фильмнинг энг эсда қоларли ва динамик саҳналаридан бири — роликли конкида учиш саҳнаси. Муаммо шундаки, на Хема Малини, на унинг шериги Санжив Кумар илгари роликли конкида учмаган. Улар янги кўникмаларни шошилинч равишда ўрганишга тўғри келди ва суратга олиш жараёни доимий йиқилишлар билан бирга ўтди. Қаҳрамонларнинг қўшиқ айтиб, йўлда дадил конкида учиб кетаётгани тасвирланган кадрлар — машаққатли машғулотлар ва омадли лаҳзаларни илғаб олган операторнинг сабр-тоқати натижасидир.

    Ўчириб ташланган саҳналар

    СССРда фильм жуда машҳур бўлди, аммо у совет кинотеатрларига бир оз қисқартирилган ҳолда келди. Жами 13 га яқин саҳна ўчириб ташланган. Цензура жуда очиқ ёки ахлоқий меъёрларга мос келмайдиган деб ҳисобланиши мумкин бўлган эпизодларни ўчирган.

    Бироқ бу “Зита ва Гита”нинг СССРда энг машҳур хорижий фильмлардан бирига айланишига тўсқинлик қилмади. Комедия ўзининг ноёб жозибасини йўқотмади ва миллионлаб совет томошабинларининг севимлисига айланди.

    Севги учбурчаги

    Фото: Kinomail

    Фильмни суратга олиш жараёнида Хема Малини ва Дхармендра (Рака) ўртасида романтик муносабатлар бошланди. Ўша пайтда Дхармендра уйланган ва тўрт нафар фарзанди бор эди, Малинини эса актёр Санжив Кумар (Рави) яхши кўрарди ва ҳатто унга уйланишни таклиф қилган эди. Аммо Хема ва Дхармендра ўртасида пайдо бўлган ҳис-туйғулар вазиятдан кучлироқ бўлди. Уларнинг муносабати секин ривожланди: Хема Кумарнинг ҳис-туйғуларига озор бермаслик учун ўзининг меҳрини очиқчасига намойиш қилишдан қўрқарди, шериги эса диний қонунларга кўра рафиқаси билан ажрашолмас эди.

    Ниҳоят, 1980 йилда жуфтлик расмий равишда турмуш қурди. Иккинчи марта турмуш қуриш учун Дхармендра ҳатто Исломни қабул қилди. Ўшандан бери актёрлар Болливуд тарихидаги энг таниқли жуфтликлардан бири бўлиб қолишди.

    Ремейклар

    Фото: Kinomail

    Ажратилган эгизаклар ҳақидаги машҳур сюжет “Зита ва Гита” чиқишидан олдин ҳинд кинематографияси учун янгилик эмас эди. Рамеш Сиппи томонидан суратга олинган мелодрама олдинги Болливуд ҳити — “Рам ва Шиам”га асосланган, фақат унда эгизаклар эркаклар эди. Агар режиссёр бош қаҳрамонларни опа-сингил эгизаклар тарзида тасвирламаганида бу йўқолган биродарлар ҳақида тўртинчи фильм бўлар эди.

    “Зита ва Гита”, ўз навбатида, ремейклар тўлқинини бошлаб берди. Фильмнинг оламшумул муваффақиятидан сўнг бир йил ўтиб бошқа тилларда версиялар яратила бошлади. Бош ролни таниқли ҳинд актрисаси Ванисри ижро этган “Ганга Манга” ва “Вани Рани” фильмлари шулар жумласидандир.

    14 май, 15:40   Изоҳ (0)   3409
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Болливуд#Ҳинд кинолари#«Зита ва Гита»#Хема Малини#СССР#Дхармендра (Рака)

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир актёр ҳам ижобий, ҳам салбий ролни ижро этган ҳинд фильмлари (фото)

    12.02.2021, 10:33

    Унвон-у мукофотларга қизиқмаган, Болливуд қиролини ўзбекча «гапиртирган» дубляж устаси Санжар Саъдуллаевни хотирлаб

    13.02.2022, 06:00

    Такаббур ва масъулиятсиз йигитдан Ҳиндистоннинг энг машҳур актёрига айланган Саиф Али Хоннинг қизиқарли ижод йўли

    25.05.2023, 09:30

    300 килограмм тилла тақинчоқ ва 600 та сари: ҳинд киноларидаги ноодатий рекордлар (фото)

    30.04.2024, 12:51

    Болливудга бошқача назар: ҳинд кинолари ҳақида тасаввурингизни ўзгартириб юборадиган замонавий фильмлар (трейлер)

    29.11.2024, 13:27

    Гиёҳвандликка алоқадорлик, қўполлик ва ноқонуний ов: Болливуд юлдузлари билан боғлиқ энг шов-шувли можаролар 

    5 апрел, 15:59

    Айшвария Рай биринчи ўринда эмас: Болливуднинг энг бадавлат актрисаси ким?

    3 апрел, 18:57

    Машҳурликда рафиқасидан ўта олмаган ва миш-мишлар гирдобида яшайдиган Болливуд юлдузи Ажай Девган 56 ёшда

    3 апрел, 13:48

    Instagram: Умидахон фарзанд кутмоқда, Ҳамдам Собировнинг “сохта версияси” топилди,  Мавлуда Асалхўжаева оиласига янги меҳмон келди 

    4 апрел, 10:42

    Ҳинд киносидаги машҳур ака-ука ва опа-сингиллар 

    10 апрел, 08:20

    Айшвария Рай, Сонам Капур, Шоҳрух ва Салмон Хон: Болливуд юлдузлари ўртасидаги энг шов-шувли можаролар

    10 апрел, 13:53

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон битта фильмда суратга тушиш учун қанча пул сўрайди?

    9 апрел, 14:35

    Instagram: Қизини узатаётган Мирзабек Холмедов, 15 килога озган Муниса Ризаева, Фарҳод ва Ширин дуэти тикланиши мумкинми?     

    9 апрел, 10:53

    Шоҳрух Хоннинг дебюти, галстук кийган Деми Мур ва оқ смокингли Мадонна. Met Galaʼнинг энг ёрқин образлари 

    8 май, 12:03

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон Met Gala балига 18 қиротли олтиндан ясалган ҳасса билан ташриф буюрди

    10 май, 13:40

    Instagram: Мухлислари устидан пул сочган Жаҳонгир Отажонов, фарзанд кутаётган Феруза Юсупова, Муниса Ризаеванинг эри нима иш қилади?

    12 май, 13:43

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    12 май, 21:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.