Бугун, 15 август куни Хитойда Бутунжаҳон гуманоид роботлар ўйинлари бошланди. Мусобақанинг мақсади — сунъий интеллект ва робототехника соҳасидаги ютуқларни намойиш этиш бўлиб, унда 16 мамлакатдан келган 280 та жамоа қатнашмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, роботлар енгил атлетика, стол тенниси, футбол каби спорт турларида баҳслашди. Шунингдек, улар дориларни саралаш, материалларни ташиш ва тозалаш хизматлари каби фақат роботларга хос вазифаларни ҳам бажарди.

Мусобақада АҚШ, Германия ва Бразилиядан ҳам жамоалар қатнашмоқда. Жамоаларнинг 192 таси университетлар шарафини ҳимоя қилса, 88 та жамоа Хитойнинг Унитрее ва Фоуриэр Intelligence каби хусусий компаниялари номидан иштирок этади. Иштирокчилар Booster Роботиcс компанияси томонидан ишлаб чиқарилган роботлардан фойдаландилар.
Роботлар ўйинига кириш чипталари 17 доллардан 80 долларгача сотилмоқда. Футбол ва югуриш мусобақаларида роботлар бир-бирига урилиб, кўп марта йиқилган. Бу эса томошабинларнинг ҳайрати ва табассумига сабаб бўлмоқда. Бироқ қанча йиқилиш ва тўқнашувларга қарамай, роботлар мустақил равишда ўзини тикламоқда.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ўйинлар амалий вазифаларда, масалан, завод ишларида фойдаланиладиган роботларни ишлаб чиқишда қимматли маълумотлар тўплаш имконини беради.
Хитой аҳолисининг қариб бораётгани ва АҚШ билан технологик рақобат фонида мамлакат ҳуманоидлар ва робототехникага миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда. Сўнгги ойларда Хитой бир нечта йирик робототехника тадбирларини ўтказди.
Моrgan Stanley таҳлилчиларининг фикрича, Хитойда ўтказилган роботлар конференциясига оддий халқ вакиллари ҳам кўп келган. Бу шуни англатадики, Хитойда фақатгина юқори лавозимдаги амалдорлар эмас, бутун жамоатчилик сунъий интеллект концепциясини қабул қилган.
Изоҳ (0)