Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида 3 май куни соат 11:52 да Orlando ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 11:58 да етиб борганида, ёнғин ҳайдовчи томонидан автомобилда мавжуд ўт ўчиргич билан ўчирилганлиги маълум бўлган.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Бундан аввал Тошкент шаҳар Юнусобод туманида бетон тўсиққа урилган электромобиль ёниб кетган эди. BYD ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.
Тўқнашув натижасида ҳайдовчига шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.
2024 йил 3 ноябрь куни ҳам Қамчиқ довонида юк автомобилида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келганди. Шунингдек, Қамчиқ довонида 5 ноябрь куни соат 13:30 ларда юк машинаси ёниб кетганди.
Декабрь ойи охирида Қашқадарё ва Тошкентда машиналар ёниб кетганди. Февраль ойининг 2-санасида Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида машина ёниб кетган.
Бундан ташқари, Жиззах вилояти Зомин туманида юк машинаси ёниб кетганди.
Изоҳ (0)