Тошкент вилоятининг Тошкент тумани, “Баҳор” МФЙ, Юқори Ҳасанбой кўчасида 1 май куни соат 15:42 ларда иккита транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:59 да тўлиқ ўчирилган.
Ушбу ҳудудда ҳаракатланиб кетаётган “ВАЗ-2102” автомашинасида ёнғин юзага келганлиги сабабли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган FAW юк машинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида ёнғин юк машинасига ҳам тарқалган. Ҳодиса оқибатида “ВАЗ-2102” ҳайдовчиси енгил даражадаги куйиш жароҳатини олган.
Юк машиналари иштирокида юз берган ҳодисалар:
11 март куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида юк ташувчи машина ёниб кетганди. 14 март куни Нукус шаҳрида пропан газ ташувчи MAN юк машинаси ағдарилиб кетди. 19 март куни Андижон вилоятининг Асака туманида электр симларидан чиққан қисқа туташуви натижасида “ЗИЛ-130” юк машинасида ёнғин чиққанди.
Изоҳ (0)