АҚШнинг Иллинойс штатида самолёт қулаб тушиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Ҳодиса 19 март куни штатнинг марказий қисмида юз берган. Самолёт очиқ майдонга қулаб тушган. Бортдагиларнинг барчаси, яъни тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Самолёт, бир двигателли Cessna 180 ҳисобланади, барча йўловчилар Висконсин штати Меномони шаҳридан бўлган.
АҚШ Транспорт хавфсизлиги миллий кенгашининг дастлабки маълумотларига кўра, самолёт қулаш пайтида электр узатиш линияларига тегиб кетган. Ҳодиса сабаблари бўйича тергов олиб борилмоқда. Cessna 180 кўпинча Скйwагон номи билан танилган. Бу самолёт асосан 4 ёки 5 кишини ташишга мўлжалланган ва йўловчи ташиш, юк ташиш, шунингдек, ҳаводан кузатув ва парвоз машғулотларида кенг қўлланилган.
АҚШдаги сўнгги авиаҳодисалар
16 апрель куни АҚШда самолёт двигатели қуён сабабли ёниб кетган эди. Парвоз вақтида бортда кучли портлаш ва сезиларли даражада тебраниш кузатилган. Шундан сўнг двигателда ёнғин бошланган. Самолёт бортида 153 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Учувчилар 75 дақиқалик парвоздан сўнг самолётни фавқулодда қўндиришга мажбур бўлган эди.
10 апрель куни Нью Йорк штатида вертолёт Гудзон дарёсига қулаб тушиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Вертолёт бортида учувчи ва испаниялик сайёҳлар оиласи бўлган: икки нафар катта ёшли ва уч нафар бола. Ҳалокат сабаблари номаълум.
Изоҳ (0)