Зангиота тумани “Олим полвон” маҳалласи Камолиддин Беҳзод кўчасида жойлашган гилам дўконида ёнғин содир бўлди.
ФВВнинг хабар қилишича, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:44 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:09 да қуршаб олинган ва соат 10:38 да бартараф этилган.

Ёнғин жойига ФВВнинг барча керакли куч воситалари жалб этилган.
“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ёнғин жойига етиб борган”, дейилади вазирлик хабарида.
Тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмагани ҳам маълум қилинди.
Аввалроқ Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида уч қаватли савдо дўконида ёнғин чиққани хабар берилганди.
Ёнғин натижасида савдо дўконнинг 280 кв/м майдонда томи, шифти ва ички қисми ҳамда жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида савдо дўконининг 200 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар қайд этилмаган.
Изоҳ (0)