• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    “Алвон ғунчалар”: томошабинни экран қаршисига михлаб қўйган янги турк сериали нима ҳақида? (фото)

    Туркияда Ўғу Намал ва Ўзжан Дениз иштирокидаги “Алвон ғунчалар” сериали кўпчиликнинг эътиборини тортди, бу эса ижтимоий тармоқларда лойиҳа мавзуси ҳақида қизғин муҳокама ва баҳсларга сабаб бўлди. Томошабинлар диний мавзуни кўтарган лойиҳа тақдиридан, тўғрироғи, унинг қонунларига амал қилган инсонлар ҳаётига катта эътибор қаратувчи сўфийлик тариқатидан хавотир билдирган шарҳлар кўп бўлди.

    Лойиҳада машҳур актёрларнинг иштирок этгани ҳам катта қизиқиш уйғотди. Аммо Ўзге Немалнинг қайтиши унинг мухлислари учун кутилмаган сюрприз бўлди. 10 йиллик танаффусдан сўнг 22 та лойиҳада ўйнаган актриса янги сериал билан телеэкранларга қайтди.

    Сюжет: Бу дунёвий ва диний оилалар вакилларининг тўқнашуви ва севгиси ҳақида ҳикоя қилувчи драма. 1-қисмда томошабин бош қаҳрамонлар билан танишади. Левент муваффақиятли психиатр — масъулиятли, ғамхўр инсон. У беморларини даволашга, уларнинг ички дунёсини тушунишга интилади, уларнинг муаммоларини ҳис қила олади.

    Левент клиника беморлари ҳаётига шўнғиб кетганидан оиласидан қанчалик узоқлашганини сезмайди. Қизини ўз фарзандидек кўролмаган рафиқаси Бесте (қиз асраб олинганини эпизод охирида билиб оламиз) Германияга кетиш учун яширинча ҳужжатлар йиғади. Бесте ҳамма билан алоқаларини узиш истагига қарамай, оиласини шундай ташлаб кета олмайди. Шунинг учун аёл уй, қизи ва касал қайнотасига ғамхўрлик қилиши учун Мерьемни ёллайди.

    Мерьем диний оиладан чиққан, урф-одатлар бўйича яшашга, эри билан баҳслашмай, унга бўйсунишга одатланган. У турмуш ўртоғи Наим ва қизи Зейнеп билан зилзиладан зарар кўрган кичик шаҳарчадан Истанбулга келган. Балки, қизининг сўфийлик тариқатидаги жияни Жунейдга турмушга чиқишини тасодифан билиб қолмаганида, аёл аввалги ҳаётини давом эттирган бўлармиди.

    Мерьем қизи унинг тақдирини такрорлашини истамайди, шунинг учун у масъулиятни ўз қўлига олишга ва қизининг оёққа туриб олиши учун ўқишига ёрдам беришга қарор қилади.

    Шунинг учун у Бестанинг уй бекаси бўлиш таклифига рози бўлади. Хотинининг чет элга кетганидан хабар топган ва у билан гаплашгани келган Левент уйида Мерьем ҳамда қизи Зейнепни кўради.

    Левент тасодифан Зейнепнинг қайлиғи Жунейд билан учрашган эди. Йигитни полиция касалхонага олиб борган, шифокор йигитнинг дунёқарашидаги баъзи муаммоларни қайд этиб, у билан суҳбат қурганди. Аммо амакиси зудлик билан жиянини шифохонадан олиб, оилавий сирларни бошқалардан яширишга ҳаракат қилади.

    Мерьем ва Левентнинг ҳаёт йўллари кутилмаганда кесишиши уларнинг ҳам, атрофдагиларнинг тақдирини ҳам бутунлай ўзгартиради. Катта эҳтимол билан, Левент асраб олган қизи Мерьемнинг қизи эканлигини тушунади. Бу аёл эгизак фарзанд туғган, бироқ унга қизларидан бири вафот этганини айтишган. Яшаш ва фикрлашдаги фарқларга қарамай, Мерьем ва Левентни бирлаштирувчи куч “уларнинг фарзандлари” бўлади.

    Сериал Gold Film кинокомпанияси томонидан имзоланган. Айтиш керакки, бу мавсумнинг энг қиммат лойиҳаларидан бири.

    Янги фильм режиссёри — сценарийнавис ва продюсер сифатида ҳам танилган Атай Омур. У 10 та лойиҳани суратга олган, сўнгги асарлари: “Бегуноҳлик” ва “Агар эркак севиб қолса” фильмлари.

    Сценарий муаллифи – Сукру Нежати Шаҳин (“Отатурк”, “Клуб”, “Сен менинг Ватанимсан”, “Юрак амри”).

    Лойиҳа реал воқеаларга асосланган ёки йўқлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Сериалнинг суратга олиш ишлари Истанбулда бўлиб ўтган, бироқ баъзи саҳналарни яқин кунларда Шарқий Aнадолуда суратга олиш режалаштирилмоқда.

    Актёрлар ва роллар

    Ўзжан Дениз (51 ёш) — Левент Алканли

    Левент — ўз касбига катта масъулият билан қарайдиган, мижозларига даволанишда ёрдам беришга ҳаракат қиладиган психиатр.

    Ўзжан Дениз — таниқли турк кино актёри, режиссёр, сценарийнавис, мусиқачи ва қўшиқчи. Унинг актёрлик фаолияти 1995 йилда бошланган ва шу вақт ичида у 27 та лойиҳада роль ўйнаган. У иштирок этган “Хонадон”, “Сен менинг уйимсан”, “Сув ва олов”, “Севги тақдирга қарши” ва “Истанбуллик келин” сериаллари кўплаб ижобий шарҳлар олган.

    Ўзгу Намал (44 ёш) — Мерьем Тезел

    Мерьем — анъанавий қарашларга содиқ аёл, лекин қизи учун курашишга тайёр. У Наим билан турмуш қуриб, бахтсиз бўлса-да, урф-одатларга қарши чиқа олмайди. Фақат қизи унинг тақдирини такрорлашидан қўрқиш аёлни одатдаги қарашларини ўзгартиришга мажбур қилади.

    Ўзгу Намал туркиялик актриса бўлиб, 15 йиллик актёрлик фаолияти давомида 22 та лойиҳада роль ўйнаган. Турмушга чиққанидан кейин актриса бутун вақтини оиласига бағишлаб, карьерасини тарк этганди. Эрининг вафотидан кейин Ўзгу яна экранларга қайтди.

    Мерт Язижиўғлу (30 ёш) — Жунейд Гунеш

    Жунейд — сўфийлик мазҳаби етакчиси Сади Ҳудайнинг жияни. Бир қарашда дунёқараши билан уни деярли авлиё деб биладиган секта аъзоларидан фарқ қиладиган ғалати йигит. У психиатрия шифохонасида учрашган номаълум қизнинг оғир тақдири билан танишиб, унинг бахтсизлигининг айбдори бўлган отасини жазолашга тайёр эди.

    Мерт Язижиўғлу турк мухлисларига яхши таниш ёш актёр. У 11 та лойиҳада роль ўйнаган.

    Эркан Авжи (41 ёш) — Саъдий Ҳудай Гунеш

    Саъдий Ҳудай сўфийлик тариқатининг етакчиларидан бири бўлиб, у жияни катта мавқега эга бўлишини истайди. Унинг меҳрибон, садоқатли хотини ва қизи бор. Ўз манфаати учун ҳеч нарсадан тап тортмайдиган ёқимсиз иккиюзламачи эркак.

    Эркан Авжи ижодий фаолиятини 2006 йилда “Хавфли кўчалар” сериалида бошлаган. Ижодий фаолияти давомида у 16 та лойиҳада роль ўйнаган. Шунингдек, машҳур турк сериали “Қора амаки” ва “Чуқур”да ҳам иштирок этган.

    Назал Туресан (38 ёш) — Бесте Анканли

    Бесте — доктор Левентнинг рафиқаси, Мирранинг онаси. У турмушидан бахтсиз, яхши она бўлишга ҳаракат қилади, лекин асранди қизига меҳр қўёлмайди. Бесте эри ва қизини қолдириб, Туркиядан яширинча Германияга кетишга қарор қилади. Мерьемни ишга таклиф қилган Бесте бу тасодифми ёки аёл Мирранинг ҳақиқий онаси эканлигини билармиди, ҳозирча аниқ эмас.

    Назал Туресан 17 та лойиҳада роль ўйнаган машҳур турк актрисаси бўлиб, уларнинг кўпчилиги нафақат Туркияда, балки хорижда ҳам машҳур, чунки у ҳам телесериалларда, ҳам рақамли лойиҳаларда ўйнаган. У “Ифлос пуллар ва севги” (Асли), “Фазилат хоним ва қизлари” (Ясмин), “Ғаройиб доктор” (Белиз) сериалларида роль ўйнаган.

    Мерт Турак (43 ёш) — Наим Тезел

    Наим Тезел — Мерьемнинг эри, анъанавий қарашларга эга бўлган эркак. У кунлик ишларда ишлагани учун хотини ва қизини таъминлай олмайди, лекин ҳар доим ҳам хотинига ишлашга рухсат бермайди, фақат ўзи биладиган одамларникига юбориши мумкин.

    Мерт Турак 10 та лойиҳада роль ўйнаган. Томошабинларимизга таниш бўлган ягона сериал — “Ҳукмдор Усмон”.

    Селен Ўзтурк (43 ёш) — Ҳасна Гунеш

    Ҳасна — сўфийлик тариқатининг етакчиси Саъдий Ҳудайнинг хотини, Фейзанинг онаси. Айтиш мумкинки, у диний тариқатнинг “биринчи хоними”, эрини жуда яхши кўради, қизини Жунайдга турмушга беришни орзу қилади.

    Селен Ўзтурк кўпроқ иккинчи даражали актриса сифатида танилган. У 19 та лойиҳада роль ўйнаган.

    Шериф Эрол (60 ёш) — Суави Алканли

    Суави — Левент ва Ҳанденинг отаси. У касаллиги туфайли азобга айланган ҳаётдан чарчаган дардманд одам. Уйига Мерьем келиши билан у яшаган йиллари, оиласи ҳақида ўйлайди ва унда яшаш истаги уйғонади.

    Шериф Эролнинг фильмографиясида 22 та лойиҳа бор. У комедияларда ҳам, драмаларда ҳам маҳорат билан ўйнайдиган кўп қиррали актёр. Унинг сўнгги асарлари —  бош қаҳрамоннинг отаси ролини ўйнаган “Шиша қафасдаги қиз” ва “Агар чиндан севиб қолсангиз” (Илтер) фильмлари.

    Дуйгу Саришин (36 ёш) — Ҳанде Алканли

    Ҳанде — доктор Левентнинг синглиси ва Суавининг қизи. Унинг роли ҳали ошкор этилмаган, лекин у акасини яхши кўради, гарчи у ҳар доим ҳам ҳаётдаги мавқейини баҳам кўрмаса ҳам.

    Дуйгу Саришин кўпроқ театр актрисаси ва режиссёри сифатида танилган. Истанбул давлат театрида режиссёр ёрдамчиси. Дуйгу 10 та лойиҳада роль ўйнаган, улардан энг машҳурлари “Қочоқ келинлар” ва “Катта-кичик ёлғонлар” фильмларидир.

    Мина Демирташ — Зейнеп Тезел

    Зейнеп — Мерьемнинг қизи. Қиз ақлли, зукко, аммо таълим олмаган, чунки отаси қизининг ўқишига рухсат бермаган. Отасининг фикрича, аёл учун асосий нарса — муносиб одамга турмушга чиқишдир. Қизи эндигина 16 ёшда бўлса ҳам отаси уни Саъдий Ҳудайнинг жиянига хотинликка беришга тайёр.

    Мина Демирташ — ёш актриса, у аллақачон 3 та лойиҳада роль ўйнаган. Бу унинг 4-сериали.

    Эсма Йилмаз (15 ёш) — Мирра Анканли

    Мирра — Левент ва Бестенинг асранди қизи. Қизнинг онасига бўлган муносабати унчалик яхши эмас, чунки онаси ҳеч қачон қизини яхши кўрмаган. Ҳар доим ўз иши билан банд бўлган отаси ҳам унга етарлича эътибор бермайди.

    Эсма Йилмаз ёш бўлишига қарамай, нафақат Туркияда, балки хорижда ҳам машҳур бўлган 3 та лойиҳа — “Ранжиган гуллар”, “Тарихимиз”, “Ҳаммаси никоҳ ҳақида” сериалларида роль ўйнаган.

    18.04.2024, 14:51   Изоҳ (0)   43098
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оламшумул машҳурликка эришган, аммо кейинчалик экранлардан ғойиб бўлган Голливуд юлдузлари (фото)

    08.04.2024, 15:50

    40 йил ўтиб: 27 ёшида бева қолган “Табиб” фильми юлдузи Анна Димна ҳозир қандай кўринишда?

    17.04.2024, 11:51

    Касаллик ва бахтсиз ҳодисалар туфайли ташқи кўриниши таниб бўлмас даражага келиб қолган юлдузлар (фото)

    17.04.2024, 09:51

    XXI аср фильмларидаги энг кўп гонорар тўланган машҳур образлар: уларни қайси актёрлар гавдалантирган?

    18.04.2024, 12:51

    Юсуфхон Нурматов уйланди. Хонанданинг тўйи АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди (видео)

    18.04.2024, 11:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.