Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ушбу ҳокимлик биносини сотув учун E-auksion электрон платформасига жойлаштирди.
Бинонинг бошланғич баҳоси — 101 миллиард 652 миллион сўм. Харидор объект негизида замонавий меҳмонхона қуриши ва сотиб олиш тўловларининг дастлабки қисмини бир йўла камида 50 фоиз миқдорида тўлаб бериши лозим.
Бинони сотиб олиш учун аризалар 26 май соат 9:00 гача қабул қилинади, натижалар 26 май куни соат 10:00 да эълон қилинади. Объект Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги томонидан 2025 йил 1 июлга қадар бўшатилгандан сўнг харидор ундан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси
Туман ҳокимлиги биноси Абдулла Қодирий кўчаси, “Ўрда” МФЙда жойлашган. Ҳокимлик биносининг умумий майдони 7 382 квадрат метрни ташкил этади.







Изоҳ (0)