Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 13 сўмга пастлаб, 12 920,16 сўм бўлди;
- евро 38,05 сўмга тушиб, 14 681,18 сўм бўлди;
- рубль 0,33 сўмга кўтарилиб, 158,61 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун пастлаб, 12 933,16 сўм бўлганди.
2024 йилда сўм номинал курси долларга нисбатан 4,7 фоизга қадрсизланган. 2023 йилда сўм АҚШ валютасига нисбатан 9,7 фоизга, 2022 йилда 3,94 фоизга заифлашганди.
Изоҳ (0)