Бухоро вилоятидаги лицей спортзалида 20 ёшли талаба йигит ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура “Дарё”га хабар берди.

Маълум қилинишича, 2025 йил 28 апрель куни соат тахминан 06:20 лар атрофида 2005 йилда тугилган йигит (2-босқич талабаси) номаълум сабабларга кўра Бухоро давлат техника университети қошидаги академик лицейининг спортзалининг том қисмига чиқиб бўйин соҳасидан ўзини осиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг Instagram ижтимоий тармоғининг шахсий аккаунтида 2025 йил 27-28 апрель кунлари 3 маротаба ўз жонига қасд қилиш мазмунидаги лавҳаларни жойлагани аниқланган.
Бир кун аввал ҳам шундай ҳодиса кузатилган
Ушбу ҳодисадан бир кун аввал, 27 апрель куни соат тахминан 7:20 ларда 2005 йил Навоий вилоятининг Нурота туманида туғилган йигит талабалар турар жойида ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.
Ўлимидан олдин талаба хат қолдирган. Унда марҳум ўлими учун ҳеч кимни айбламаслигини ёзиб, ота-онасидан кечирим сўраган.
Жонига қасд қилган талабалар
2025 йилнинг бошларида Қўқондаги талабалар турар жойида талаба ўз жонига қасд қилган қиз вафот этганди. Бир ойдан ортиқ муолажалар қилиниб, қизга тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. 2024 йилнинг февралида Бухоро давлат тиббиёт институтининг иккинчи курс талабаси бўлган ҳиндистонлик йигит вафот этганди.
Изоҳ (0)