• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Илм-фан

    Сунъий интеллектга ишонч психологик муаммоларга олиб келиши мумкин — олимлар

    Сунъий интеллект (СИ) кўпчилик учун нафақат ёрдамчи, балки ҳиссий ҳамроҳга ҳам айланмоқда. Баъзилар ҳатто СИ’ни ўзларининг “севиклиси” деб аташади ёки қийин пайтларда унга мурожаат қилишади. Аммо технологияларга ҳаддан ташқари ишонч билдириш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

    Фото: азертаж

    Trends in Cognitive Sciences журналида эълон қилинган янги тадқиқот натижаларига кўра, одамлар ва СИ ўртасидаги бундай муносабатлар илмий ҳамжамиятда хавотир уйғотмоқда. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, СИ’га ҳиссий боғлиқлик инсонларнинг хулқ-атворини ўзгартириши, инсоний алоқаларни бузиши ва ҳатто фожиаларга сабаб бўлиши мумкин.

    Миссури фан ва технология университети психологлари СИ билан узоқ муддатли муносабатларнинг одамларга таъсирини ўрганишди. Чат-ботлар каби СИ тизимлари ғамхўрлик ва тушунишни тақлид қилиб, баъзилар учун “идеал” дўстга айланмоқда. Бироқ бу яқинлик хавф-хатарларни ўз ичига олади: ҳақиқий муносабатларда нореалистик кутишлардан тортиб, манипуляция ва алдовгача.

    “СИ’нинг инсон каби ҳаракат қилиш ва узоқ муддатли мулоқотга кириша олиш қобилияти ҳақиқатан ҳам янги ъпандора қутисиъни очмоқда”, дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Даниэль Шанк.

    Тадқиқотчилар СИ’нинг зарарли маслаҳатлар бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Масалан, чат-бот ғамхўр бўлиб кўриниши мумкин, аммо “галлюцинация” қилиши — яъни, нотўғри маълумотни ишонч билан тақдим этиши мумкин. Айрим ҳолларда бу фожиаларга, жумладан СИ билан мулоқотдан сўнг ўз жонига қасд қилишларга ҳам олиб келган. Бундай ҳолатлар кам учрасада, улар сунъий интеллектга ишонишнинг қанчалик хавфли бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

    Инсон ўйлаб СИ билан мулоқот қилганда, уни дўст ёки ҳатто ҳамкор сифатида қабул қила бошлайди. Бу одамлар билан алоқа ўрнатишдан кўра осонроқ: СИ доимо мавжуд, ҳукм чиқармайди ва кайфиятга мослашади. Бироқ бу муаммоларни келтириб чиқаради. Одамлар дўстлари ёки ҳамкорларидан СИ каби “мукаммаллик”ни кутишлари мумкин, бу эса муносабатларга путур етказади. Шунингдек, СИъга қарамлик одамлар билан мулоқот қилиш истагини пасайтиради, ижтимоий изоляцияни кучайтиради. Бундан ташқари, СИ шахсий маълумотларни тўплайди, бу эса алдов ёки фирибгарлик учун ишлатилиши мумкин.

    “Агар биз СИ’ни бизнинг манфаатларимизни кўзловчи деб ўйлай бошласак, у энг яхши маслаҳат беришига ишонишимиз мумкин, гарчи у аслида нотўғри жавоблар бериши мумкин бўлса ҳам”, деб тушунтиради Д. Шанк.

    СИ — ҳамроҳлар яширин ишлайди, уларнинг суҳбатлари махфий ва ҳеч ким уларнинг айтганларини текширмайди. Контент кўпчиликка, шу жумладан модераторларга ҳам кўринадиган ижтимоий тармоқлардан фарқли ўлароқ, чат-ботлар “махфий агентлар” каби ҳаракат қилади. Улар инсонни ёлғон ғояларга, масалан, фитна назарияларига ишонтириши ёки “дўстона” тарзда хавфли ҳаракатларга ундаши мумкин. Ҳатто одамлар маслаҳат сўраб мурожаат қилганида, чат-ботлар нотўғри дори-дармонларни тавсия қилган ҳолатлар ҳам бўлган, бу эса жиддий оқибатларга олиб келган.

    Айниқса, СИ’нинг хавфсизликни таъминлаш учун дастурлаштирилмагани ташвишлидир. Улар тўғри ёки хавфсиз маслаҳат беришдан кўра, суҳбатни давом эттиришга интиладилар. Бу уларни интернетдаги янгиликлар ёки постлардан кўра таъсирлироқ қилади. Бундан ташқари, кўплаб сўнгги авлод СИ тизимларида цензура ўчирилган.

    Олимлар СИ билан муносабатлар психологиясини ўрганишга чақирмоқда. Технология тадқиқотлардан илгарилаб кетмоқда ва янги қоидаларсиз, одамлар дўст бўлиб кўринадиган, аммо масъулиятни зиммасига олмайдиган машиналар қурбонига айланиш хавфи бор.

    14 апрел, 19:06   Изоҳ (0)   3377
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сунъий интеллект#чатгпт#AI

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британиялик мактаб ўқувчилари уй вазифасини бажаришда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда — Sky News

    16.08.2023, 19:55

    OpenAI компанияси Ўзбекистон учун ChatGPT’дан фойдаланишга рухсат берди

    09.11.2023, 12:15

    Кембриж луғати 2023 йил сўзини эълон қилди

    15.11.2023, 21:20

    Тожикистон ўзининг нейрон тармоғини ривожлантирмоқда

    17.11.2023, 19:10

    Хурракни тўхтатувчи ёстиқ, митти таржимон: Лас-Вегасда CES-2024 халқаро маиший электроника кўргазмаси бўлиб ўтмоқда (видео)

    09.01.2024, 20:35

    Apple сунъий интеллектни смартфонларнинг ажралмас қисмига айлантирмоқчи  

    11.06.2024, 19:00

    Маск Apple’ани ўз компанияларида тақиқламоқчи 

    11.06.2024, 21:00

    Apple акциялари рекорд даражага кўтарилди

    12.06.2024, 14:28

    Amazon яширинча ChatGPT’га рақобатчи тайёрламоқда 

    25.06.2024, 23:10

    Apple ўзининг сунъий интеллект платформасини октябрь ойига қадар ишга туширади

    29.07.2024, 20:35

    Ўзсаноатқурилишбанк сунъий интеллект билан ишловчи ChatGPT чат ботини ишга туширди

    24.09.2024, 15:45

    Шимолий Кореяда оқ рангдаги тўй либоси кийганлар ва қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак таққанлар қатл этилиши мумкин  

    30.09.2024, 20:12

    iPhone фойдаланувчилари учун сунъий интеллектга эга iOS 18.1 тақдим этилди

    29.10.2024, 15:10

    Bank of China собиқ раҳбари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    26.11.2024, 18:29

    Ўлик интернет назарияси

    16.12.2024, 15:24

    Трамп меҳмонхонаси олдида Cybertruck’ни портлатган шахс ChatGPT’дан фойдаланган 

    9 январ, 12:32

    ChatGPT Ўзбекистонда энг кўп ташриф буюриладиган тўртинчи сайтга айланди

    17 январ, 16:55

    “Қонга бўялган кеча”. Хитойча ChatGPT сабаб АҚШ фонд бозори 1 трлн доллар йўқотди

    28 январ, 11:10

    Сунъий интеллект ҳаётимизни қандай ўзгартиради?

    13 феврал, 13:04

    Бурж Халифанинг 108-қаватида жойлашган 51 млн долларлик пентҳаус қандай кўринишга эга?

    4 апрел, 15:50

    БАА Ўзбекистонда Араб тили таълими ва маданияти марказини очиши мумкин 

    4 апрел, 22:08

    Украина ҳарбийлари урушда сунъий интеллектли немис дронидан фойдаланмоқда (видео)

    6 апрел, 22:10

    Шавкат Мирзиёев сунъий интеллектдан фойдаланиш этикаси бўйича модел қонун ишлаб чиқишни таклиф қилди 

    7 апрел, 12:12

    Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ бош котибини “Дўстлик” ордени билан тақдирлади 

    7 апрел, 20:05

    АҚШда 14 ёшли бола юрак хасталикларини бир неча сония ичида аниқлайдиган иловани ишлаб чиқди

    8 апрел, 18:45

    Microsoft Исроил билан ҳамкорликка норозилик билдирган икки ходимини ишдан бўшатди 

    8 апрел, 17:20

    Марказий Осиё асосий эътиборни сунъий интеллектга қаратмоқда

    9 апрел, 10:30

    ChatGPT энди Ўзбекистонда солиқ тўлайди 

    9 апрел, 12:57

    HUAWEI нова 13 ва нова 13 Про серияси: Профессионал даражадаги портрет имконияти

    12 апрел, 19:30

    Central Asian University 2025–2026 ўқув йили учун бакалавриат дастурига ҳужжатлар қабули давом этмоқда 

    11 апрел, 15:00

    Эрон АҚШ билан келишувга эришиш учун шартлар қўйди

    13 апрел, 18:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.