• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12762.53
    • RUB162.66
    • EUR14978.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Россиядаги муҳожирликдан шоу-бизнес оламигача. Шоира Лола Собирова Instagram’даги танишув ҳаётини қанчалик ўзгартириб юборгани ҳақида

    Таниқли шоира Лола Собирова “Дарё”га берган интервюсида болаликдаги қийинчиликлари, зўравонликка учрагани ва қандай қилиб Юлдуз Усмонова билан ҳамкорликни йўлга қўйгани ҳақида сўзлаб берди.

    — Дадам раҳматли телевизорларни тузатадиган уста бўлган. Афсуски, автоҳалокат сабаб жуда эрта оламдан ўтган. Онам тўртта ёш қизчалари билан ёлғиз қолган. Отамнинг ўлимидан кейин у уйга сиғдиришмаган, онам болаларини олиб ота ҳовлисига боришга мажбур бўлган. У уйда тоғам болалари билан бирга яшарди. Бир муддат уларнинг бағрига сиғдик, кейин онамга алоҳида уй қилиб чиқиб кетиш шарти қўйилди. Ўша вақтда бозор яқинига янги кўп қаватли уйлар қурилганди. Онам ёлғиз аёл деб ҳокимиятдан ёрдам сўраган, аммо аризаси қаноатлантирилмай турган. Онам мажбурлигидан тўрт боласини олиб, ҳали чироқ, газ ва суви ўрнатилмаган, янги “дом”га кириб, яшай бошлаган. Биз икки, ёнимиздаги “дом”нинг қоровули эса оиласи билан уч хонали уйда яшарди. Унинг уйидан сув, газ ва электр энергияси бўлгани учун бизга раҳми келиб, кунора иссиқ овқат чиқариб турарди.

    Фото: “Дарё”

    Онам ипакчилик комбинатида ишларди. Ўша йили қиш қаттиқ келиб, тизза бўйи қор ёқди. Онам навбатчиликка кетганида, тўртта қиз қаторлашиб жой солиб, ухлаётгандик. Тагимизда юпқа шолча билан кўрпача, оёқларимиз музлаб қолганди. Опам билан сингилларимизни ўртамизга олиб, бошимизга шам қўйиб, ухлабмиз. Шам эриб, кўрпачага йиқилиб тушган. Кўрпача, ундан кейин сервантга олов ўтган. Аммо жиҳозлар намлиги учун аланга олиб ёнолмай, тутаган. Ширин уйқуда бўлганимиз учун ёнғин чиққанини ҳам билмай қолганмиз. Қоровул тутун ҳидини пайқаб, эшигимизни тақиллатган. Шовқиндан уйғониб кетганман, аммо атрофни кўриб бўлмасди. Ҳамма ер тутун, нафас олишга ҳам қийналардим. Қоровул амаки бизни уйига олиб чиқиб кетиб, ёнғинни ўчирганди. Бизга қатиқ ичириб ўтирганида онам навбатчиликдан қайтган ва уйнинг аҳволини кўриб, кўрпачаларни кўчага олиб чиқиб кетганди. Уйқусираб, пастга қарасам онам куйган шолча ва кўрпачаларни йиғлаб қор билан ўчираётган экан. Унга раҳмим келган, аммо бола эдим, ёрдам бериш қўлимдан келмасди. Қўшнимизнинг уйида тунаб қолганмиз, эртаси куни эса ҳокимиятдан келиб, буюмларимизни ташқарига олиб чиқиб ташлаб, эшикни қулфлаб қўйишган. Биз яна бувимнинг ҳовлисига қайтиб борганмиз.

    Фото: Instagram

    Онам қийналиб, уй сўраб қанча эшикка бошини уриб чиқди. Аммо ҳеч биридан фойда бўлмади. Шу орада онам касалхонанинг қабул бўлимига ишга жойлашди ва бизга ётоқхонадан жой беришди. Онам бечора энди яшаш жойим бор деб, тўртта боласини олиб ўша ерга жойлашган. Уйимиз биттагина хонадан иборат бўлса ҳам кўзимизга худди кошонадек туюларди, дейди шоира Лола Собирова.

    Шоира турмуш ўртоғи сабаб жонига қасд қилишга урингани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Турмуш ўртоғим билан бир-бирмизга кўнгил қўйиб оила қурганмиз. 17 йил бирга яшадик, аммо келишмовчиликларнинг ҳеч охири кўринмасди. Жонимга қасд қилишимдан аввал ҳам уч-тўрт кун кетма-кет ғижиллашиб қолдик. Иш билан қўшни аёлнинг уйига чиқиб қайтсам, у киши бирдан уриб кетди. Қизим Нилуфар дадасининг оёғига ёпишди. У қизига ҳам қараб ўтирмай, уни итариб юборди. Қизим уйнинг у бошига учиб тушди ва қарасам қулоғининг ёнидан қон сизиб оқаётган экан. “Отаси урган қизлар бахтсиз бўлади, дейишади”, деб жон ҳолатда турмуш ўртоғимга ёпишдим. Ўзимда қандай куч топдим билмайман, шу орада балконга чиқиб, ўзимни тўртинчи қаватдан ташладим. Чунки мен тазйиқлардан тўйиб кетгандим. Ортимдан ўғлим ҳам пастга ўзини ташламоқчи бўлган, аммо отаси ушлаб қолган экан. Худди қушдек енгил бўлиб пастда тушдим, ҳеч қандай оғриқ ва қўрқувни ҳис қилганим йўқ. Кимдир исмимни айтиб бақирди, бир неча марта тортди. Кўзимни очолмасдим ва ёруғликдан чиқолмасдим. Шунда ҳаёлимга “Одам ўлса ҳам қулоғи эшитиб туради, демак мен ўлибман”, деган ўй келди. Қўшнилар йиғилди, тез ёрдамга қўнғироқ қилиб, мени юқорига олиб чиқишди. Атрофим тўла одам, аммо мен нима бўлаётганини англолмасдим. Фақат кўзимни очиб, одамлар орасидан ўғил-қизимни ахтардим. Қон босимим нолга тушиб кетган ва ўлишимга бир баҳя қолган экан. Ички ишлар ходимлари ҳам етиб келди ва нима бўлганлигини сўради. Ўзим йиқилиб кетдим, дея ёлғон гапирдим. Чунки асл ҳақиқатни айтсам, турмуш ўртоғим қамалиб кетишини билардим. Аммо шу воқеадан кейин ҳаммасига нуқта қўйишим кераклигини тушуниб етдим, дейди шоира Лола Собирова.

    Шоира муҳожир бўлиб Россияда ишлаб юрган вақти хонанда Юлдуз Усмонова билан ижтимоий тармоқларда суҳбатлашиб қолгани ва унинг таклифи билан Тошкентга қайтгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Турмушдан ажрашиб, иккита боламни олиб Россияга ишлагани кетганман. У ерда муҳожирнинг ҳаёти осон эмас, минг машаққат билан пул топилади. Ўзимча шеърлар қоралаб, уларни ижтимоий тармоқларга жойлаб юрардим. Бир куни Сабина исмли профилга кўзим тушиб қолди, у Юлдуз Усмонованинг расмларини жойлаб қўйган экан. У ҳам мендек шу хонанданинг мухлиси бўлса керак деган ўйда унга дўстликни таклиф қилдим. Бир оз суҳбатлашдик, у пиширган тортларимнинг расмини кўриб ҳайратланди ва шеърларимга ҳам қизиқди. Мен эса хонанданинг мухлисимисиз деб сўрадим. “Йўқ, мен ўзиман”, деган жавоб келди. Қувонганимдан нима дейишимни билмай қолдим ва у “кейин гаплашамиз, давом-давом” деди. Мен энди ҳақиқатан ҳам шок ҳолатига тушгандим, чунки бу гапни фақатгина Юлдуз Усмонованинг интервьюларида эшитгандим. Қизимга айтсам, “бунча ишонувчансиз, ижтимоий тармоқлардаги ҳамма Юлдузларга ёзиб чиқдингиз, уларнинг бари сохта”, деди. Орада бир неча кундан кейин шу профилдан яна хабар келди ва телеграм рақамимни сўради. Шошганимдан нотўғри ёзиб юборибман. Хулласи калом, Юлдуз Усмонованинг ёрдамчилари алоқага чиқишди ва “Мен сен билан қироличаман” альбоми учун ҳамкорлик қилдик. Аввалига бир қўшиқнинг фақатгина нақорати учун шеър ёзиб бердим, аммо бу ҳам мен учун катта бахт эди. Шундан кейин Юлдуз Усмонованинг таклифига кўра, Тошкентга келдим. Ҳозирги кунда нафақат Юлдуз Усмонова балки бошқа санъаткорлар билан ҳам ҳамкорлик қиламан, дейди шоира Лола Собирова.

    1 апрел, 15:55   Изоҳ (0)   3674
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Юлдуз Усмонова#Лола Собирова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    20 килоли ош, 100 кишилик оркестр, ретро тароналар: Юлдуз Усмонованинг янги концерти репетициясидан репортаж (видео)

    25.05.2022, 12:29

    «Қизил олма»дан «Санамгина»гача: Юлдуз Усмонованинг «80—90 йил хитлари» концерт дастуридан репортаж (фото ва видео)

    01.06.2022, 18:31

    Нилуфар Усмонова «запрет»да бўлганми? — 15 йилда илк марта концерт бераётган хонанда билан суҳбат (фото, видео)

    12.10.2022, 23:29

    80 йиллар хитларидан янги қўшиқларгача: Юлдуз Усмонованинг янги концертидан репортаж (видео)

    17.02.2023, 17:45

    Instagram: Юлдуз Турдиева қизини мухлисларига кўрсатди, Жалолиддин Аҳмадалиевнинг армони нима? “Суюнчи”даги Карима ҳозир қандай кўринишда?

    15 январ, 10:16

    “Расмимга болта отиб ўтирадиган ҳамкасбларим бор”. Юлдуз Усмонова Ҳалима вафот этган кунда тўйга чиққани, фаластинликларга берган уйлари ва ҳасадгўй санъаткорлар ҳ...

    20 январ, 11:36

    Instagram: Тошкентдан ҳовли сотиб олган Озод Шукуруллоев, қизининг туғилган кунини нишонлаган Райҳон Уласенова, турмушга чиқаётганига ишора қилган Манзура

    23 январ, 10:40

    Ҳамдам Собиров, Муниса Ризаева ёки Юлдуз Усмонова? Ўзбек шоу-бизнесидаги “биррови” энг қиммат хонанда ким? 

    24 январ, 11:05

    Instagram: Ўғли билан Тошкентга қайтган Муниса Ризаева, “Калмар ўйини”ни кўраётган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, АҚШга кетган Ҳосила Раҳимова

    5 феврал, 11:24

    Дилфуза Исмоилова миллион доллар эвазига ҳам рози бўлмайдиган роли ҳамда араб шайхларининг таклифини рад этгани ҳақида  

    7 феврал, 14:46

    Ўрни билинаётган Ҳалима, саҳнадаги баҳор нафаси ва махсус гримхона: Юлдуз Усмонованинг янги концертидан репортаж (видео) 

    10 феврал, 20:09

    Instagram: Муниса Ризаева қачон концерт беради? Афсона иккинчи марта она бўлди, Ситора Фармонова турмуш ўртоғини кўрсатди

    13 феврал, 10:50

    Юлдуз Усмонова билан ораси бузилган, 22 кишига автомобиль совға қилган ва Аҳмадбойдан куйган Дилфуза Исмоилова 57 ёшда (фото, видео)

    17 феврал, 12:30

    Instagram: “Халқлар дўстлиги”да концерт берадиган Юлдуз Турдиева, неварали бўладиган Валижон Шамшиев, мактабда ёмон ўқиган ва “зўравон” бўлган Муниса Ризаева

    18 феврал, 11:35

    Озодбек Назарбековдан Ботир Қодировгача: Ўзбек шоу-бизнесидаги энг серфарзанд машҳурлар (фото)

    25 феврал, 11:31

    Instagram: 300 кишига овқат тайёрлаган Юлдуз Усмонова, туғилган кунини нишонлаётган Ширин Зоитова, “бошқа инсонга айланган” Марям Тиллаева

    27 феврал, 11:10

    Instagram: Араб тилидан дарс бераётган Юлдуз Усмонова, 200 минг долларлик автомобиль харид қилган Малик, неварасини узатган Хайрулла Лутфуллаев

    5 март, 10:41

    Instagram: Юсуфхон Нурматов санъатни ташлаб, АҚШда трак ҳайдамоқчи, Зарина Йўлдошевага таҳдид қилишди, Жасур Умиров ўғлини кўрсатди

    11 март, 10:15

    Instagram: Асал Шодиева қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Юлдуз Усмонова янги бизнес бошлади, умра сафаридаги машҳурлар

    12 март, 10:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги банкда ўйинчоқ тўппонча билан босқинчилик қилган эркак жазоланди

    Ўзбекистон | 24 июл, 10:05

    Расман. Баҳодир Жалоловнинг АҚШдаги жанги бекор бўлди

    Спорт | 24 июл, 10:01

    Сумбул оғадан Алпагу хонгача: ироқлик актёр Селим Байрактар ҳақида нималар маълум?

    Кино | 24 июл, 09:55

    Трамп АҚШдан муҳожир болаларни депортация қилишга киришди

    Дунё | 24 июл, 09:45

    Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар сони ҳафтасига 1000 тага етказилади

    Ўзбекистон | 24 июл, 09:23

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Мин билан хайрлашишни режалаштирмоқда

    Спорт | 24 июл, 09:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.