Бухорода 20 ёшли талаба йигит ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар таралди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов “Дарё” сўровига кўра бу маълумотни тасдиқлади.

Унинг билдиришича, 2005 йил Навоий вилоятининг Нурота туманида туғилган йигит 27 апрель куни соат тахминан 7:20 ларда талабалар турар жойида ўз жонига қасд қилган.
Ўлимидан олдин талаба хат қолдирган. Унда марҳум ўлими учун ҳеч кимни айбламаслигини ёзиб, ота-онасидан кечирим сўраган.
Айни пайтда прокуратура текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.
2025 йилнинг бошларида Қўқондаги талабалар турар жойида талаба ўз жонига қасд қилган қиз вафот этганди. Бир ойдан ортиқ муолажалар қилиниб, қизга тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. 2024 йилнинг февралида Бухоро давлат тиббиёт институтининг иккинчи курс талабаси бўлган ҳиндистонлик йигит вафот этганди.
Изоҳ (0)