“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”га қайтишни хоҳламаяпти. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манбага кўра, Месси Каталония клуби раҳбарияти билан ёмон муносабатлар сабабли “Барселона” билан ҳар қанақа алоқа ўрнатишни истамаяпти. Ҳатто аргентиналик футболчи “кўк-анорранглилар” сафида ўз шарафига ўтказилиши мумкин бўлган хайрлашув учрашувида ҳам иштирок этишни режалаштирмаётгани айтилмоқда.
Маълумот учун, аргентиналик юлуз 2004 йилдан 2021 йилга қадар каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган. У клуб сафида 778 та учрашувда майдонга тушиб, 672 та гол ҳамда 269 ассист муаллифига айланган.
Месси 2023 йилнинг ёзидан бери “Интер Майами” сафида тўп сурмоқда. Футболчи шу вақтга қадар 49 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 42 та гол ва 21 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йил охирига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали Мессининг ҳозирги қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)